Бактериал филтрлар билан ишлаш бир қатор босқичларни ўз ичига олади


Download 393 Kb.
Sana07.08.2022
Hajmi393 Kb.
#791525
Bog'liq
Бактериал филтрлар билан ишлаш бир қатор босқичларни ўз ичига олади
ЭУКАРИОТЫ, glossariy, 4, Abu Nasr Forobiyning pedagogik g, Микробиологик тадқиқотлар бажаришда ишлатиладиган идишлар ва инвентарлар, Микробиологик тадқиқотлар бажаришда ишлатиладиган идишлар ва инвентарлар, O’zbekiston respublikasining birinchi prezidenti I. A. Karimovni, ee75bf9, Мавзу Шахснинг ривожланиши,тарбияси ва ижтимоийлашуви-fayllar.org

Бактериал филтрлар билан ишлаш бир қатор босқичларни ўз ичига олади:
1. Филтрларни тайёрлаш. Филтр филтратни ўзида жамлайдиган идишга киритиладиган ушлагичда ўрнатилиши керак. Одатда жамлайдиган идиш вазифасини Бунзен колбаси бажаради.
Мембрана филтрлари учун кўплаб ушлагичлар мавжуд. Масалан, бутунлай шишадан ясалган қурилма мавжуд бўлиб, унда филтрни тутувчи ушлагич сифатида катта ғовакли шиши диск ишлатилади (37.А расм). Кўпинча металл ва пластмасса ушлагичлар ишлатилади. Уларнинг барчаси турли диаметрдаги дисклар учун мослаштирилган ва турли ҳажмдаги суюқликларни филтрлаш учун мўлжалланган.
Асбест филтр пластинкаси одатда зангламайдиган пўлатдан ясалган махсус ушлагичга жойлаштирилади ва ушлагичнинг юқори (цилиндрсимон) ва пастки (воронкасимон шаклидаги) қисмлари орасидаги винтлар билан маҳкам сиқилади. Тутгичнинг пастки қисмидаги найча резина тиқин орқали Бунзен колбасига ўтади. Кўпинча, бу бутун ускунани Зейтц қурилмаси деб аташади. (37.Б расм).

Рисунок 37. Приборы для стерилизации фильтрованием: А– со стеклянным держателем; Б – с металлическим держателем
Енсиз шамлар шиша найчаларга, Бунзен колбасига киритиладиган резина тиқин ёрдамида ўрнатилади (38-расм.a). Суюқлик найчадан шамча ичкарисига филтрланади. Енсиз шамлар, шунингдек, тўғридан-тўғри Бунзен колбасини ёпадиган резина тиқини ичига киритилиши ҳам мумкин (38-расм.b). Бундай ҳолда, филтрлаш ичкаридан ташқарига амалга ошади.
Енли шамлар Бунзен колбасига резина найча билан уланади (38-расм.с.). Шам филтрланадиган суюқлик қуйиладиган идишга жойлаштирилади. Бунда филтрлаш ташқи томондан амалга оширилади ва фильтратни қабул қилувчи шамнинг ички бўшлиғи ҳисобланади.

38-расм.
Воронка шаклидаги шиша филтрлар Бунзен колбасининг резина тиқинига киритилади.
Филтрларни ишлатишдан олдин, уларнинг ушлагичлари ва филтрат қабул қилгич стерилизация қилиниши керак. Мембранали филтрлар эса дистилланган сувга солиниб, 30 дақиқа давомида қайнатилади ёки 1 ати да 15 дақиқа давомида автоклавланади. Филтрли идиш пахта тиқин билан ёпилиши керак. Баъзида мембранали филтрлар кимёвий моддалар билан стерилизация қилинади: этилен оксидининг углекислота аралашмаси билан 6 соат ёки формальдегид буғлари билан 24 соат давомида. Иккинчи ҳолда, филтрлар тагига 2%ли формальдегид эритмаси томизилган, бўшашган ҳаволи эксикаторга (эксикатор с разряженным воздухом) жойлаштирилади. Этилен оксиди билан стерилизация қилиш махсус қурилмаларда амалга оширилади. Кимёвий стерилизациядан сўнг филтрлар стерил шароитда камида 5 соат шамоллатилади.
Мембранали филтрларнинг металл ва шиша ушлагичлари резина тиқин билан бирга қоғозга ўралади ва 1 ати да 20-30 дақиқа автоклавланади. Пластмасса ушлагичларни стерилизация қилиш усули ва режими уларнинг иссиқликка чидамлилиги билан белгиланади. Мембрана филтрларини ушлагич билан бирга стерилизация қилиш тавсия этилмайди, чунки бу филтрнинг бутунлигига зарар етказиши мумкин. Бунзен колбаси иссиқ ҳаво билан ёки автоклавда 1 ати да 20-30 дақиқа давомида стерилизация қилинади. Бунзен колбасининг бўйни олдиндан пахта тиқин билан, вакуум насосига бириктириладиган найча эса пахта тампон билан ёпилади. Бутун қурилма ишдан олдин асталик билан стерил муҳитда йиғилади. Мембранали филтрлар ушлагичга стерил шароитда жойлаштирилади.
Download 393 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling