Baxriddin begzod stroy


Download 45.5 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi45.5 Kb.
#1516941
Bog'liq
2-протокол 2023 (Жамиятни тугатиш)


BAXRIDDIN BEGZOD STROY” МАЪСУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ ТАЪСИСЧИЛАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ
2-сонли БАЁННОМАСИ

Термиз ш. “13” февраль 2023 йил.

Йиғилиш иштирокчилари:
1. Жисмоний шахслар:


  • Мадартов Хайитали Менгниёзович (29% улушга эга) - Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

  • Мадартов Бобониёз Менглиевич (44% улушга эга) - Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Мажлис раиси – Мадартов Бобониёз Менглиевич
Мажлис котиби – Мадартов Хайитали Менгниёзович

КУН ТАРТИБИ:



  1. «BAXRIDDIN BEGZOD STROY» МЧЖ нинг оғир иқтисодий ахволи ва узоқ вақтдан бери фаолият юритмаётганлиги туфайли жамиятни тугатиш.

  2. Тугатиш комиссияси бошқарувчисини тайинлаш.

Ушбу йиғилиш баённомаси корхона таъсисчиларидан бири Тешабоев Ўлмас Тошмаматовичнинг (27% ушушга эга) айни вақтда ҳуқуқий нофаоллиги ва мажлисда иштирок эта олмаслиги туфайли, таъсисчилар Мадартов Хайитали Менгниёзович (29% улушга эга) ва Мадартов Бобониёз Менглиевич (44% улушга эга) лар иштирокида ўтказилди. Жамият Устави ва Ўз.Рес Маъсулияти чекланган жамиятлар тўғрисидаги қонуннинг 34-моддасига асосан жамият учун мухим бўлган қарорларни қабул қилишда кўпчилик яъни 73% лик улушга эга бўлган улушдорларнинг иштироки таъминланлиги боис ушбу мажлисда КВОРУМ мавжуд ва асосий қарорларни қабул қилиш имконини беради деб топилди.
Кун тартибидаги 1-масала юзасидан Мадартов Хайитали Менгниёзович сўзга чиқиб “BAXRIDDIN BEGZOD STROY” МЧЖ нинг айни вақтдаги оғир иқтисодий холати, узоқ фақт давомида ишлаб чиқариш фаолияти тўхтаб қолганлиги, жамиятда ишчилар мавжуд эмаслиги, келажакда корхона ривожланиш истиқболи кўринмаётганлиги туфайли жамиятни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 21-августдаги 704-сонли Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида қарорига асосан ихтиёрий равишда тугатиш кераклигини айтиб ўтди.
Кун тартибидаги 2-масала юзасидан таъсисчи Мадартов Бобониёз Менглиевич сўзга чиқиб жамият тугатиш комиссиясига бошқарувчи сифатида жамият таъсисчиларидан бири бўлган Мадартов Хайитали Менгниёзовични тайинлаш таклифини билдирди.
Таклифлар ҳар томонлама муҳокама қилиниб, мажлис иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинди ва жамият умумий йиғилиши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. «BAXRIDDIN BEGZOD STROY» МЧЖ айни айни вақтдаги оғир иқтисодий холати, узоқ фақт давомида ишлаб чиқариш фаолияти тўхтаб қолганлиги, жамиятда ишчилар мавжуд эмаслиги, келажакда корхона ривожланиш истиқболи кўринмаётганлиги туфайли жамиятни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 21-августдаги 704-сонли Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида қарорига асосан ихтиёрий равишда тугатиш амалга оширилсин ва тугатиш комиссиясига бошқарувчи сифатида Мадартов Хайитали Менгниёзович тайинлансин.




  1. Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ харакатлар Мадартов Хайитали Менгниёзович зиммасига юклансин.


Таъсисчи __________________ Мадартов Хайитали Менгниёзови
Таъсисчи __________________ Мадартов Бобониёз Менглиевич
Download 45.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling