Бердақ (1827-1900)


Download 23 Kb.
Sana26.11.2022
Hajmi23 Kb.
#937470
Bog'liq
Бердақ (1827-1900)
O'qituvchi shaxsi haqida esse, O'qituvchi shaxsi haqida esse, 6-mavzu. Elеktron darsliklarning asosiy xossalari va katеgoriyalari (1), 6-mavzu. Elеktron darsliklarning asosiy xossalari va katеgoriyalari (1), Teens-English-8-Workbook (1), matematikani oqitishning innovatsion vositalari, Variant 11, Task 2, 1, writing task 1 , ikkinchi tartibli chiziqlar giperbola va parabola (2), dadamga, 2 5244892591610137203, Mavzu Ontologik va munosabatdosh kategoriyalarning uyg’unligi, Falsafa fanining predmeti, maqsadi va vazifalari (1)

Бердақ (1827-1900)
Бердақ (тахаллуси; асл исми Бердимурод Қарғабой ўғли) (1827—Мўйноқ тумани — 1900) — шоир, қорақалпоқ адабиёти асосчиси. Аввал овул мактабида, сўнг мадрасада таҳсил кўрган. Алишер Навоий, Фузулий, Махтумқули ва қорақалпоқ шоири Кунхўжа асарларини чукур мутолаа қилган, улардан ўрганган. У тарихни ва халк, огзаки ижодини яхши билган.
Бердақнинг лирик шеърларида, достонларида қорақалпоқ халқининг 18—19-асрлардаги ижтимоий ҳаёти ўз ифодасини топган. У ўз даври воқеаларига, ижтимоий муносабатларга зукко шоир сифатида баҳо беради. Асарларида тенглик, инсонпарварлик, адолат ва ватанпарварлик ғоялари илгари сурилади.
Бердақ ижодида меҳнаткаш халқнинг аҳволи асосий мавзудир («Бўлган эмас», «Солиқ», «Бу йил», «Умрим» ва б.). Шоир қақиқат учун, меҳнаткаш омманинг бахти ва келажаги учун фидокор курашчиларни орзу қилади («Халқ учун», «Менга керак» ва б.). Тарихни мавзудаги «Авлодлар», «Омонгелди», «Азадосбий», «Эрназарбий» асарларида шоир халқ қахрамонларипи фахр билан куйлайди.
Бердақнинг «Авлодлар» асари тарихий воқеалар солномаси бўлиб, қорақалпоқ халқи билан бошқа туркий халқлар ҳаётидаги муштарак воқеалар қаламга олинади, қабила ва халқларнинг келиб чиқиши ҳақидаги фиқолари баён қилинади. Бердақ баъзи таъмагир руҳонийларнинг кирдикорларини фош этади («Яхшироқ», «Шекилли» ва б.), аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилади, ёшларни ватанни севишга, маърифат чўққиларини эгаллашга чақиради («Ўғлимга», «Аҳмоқ бўлма» ва б.).
Шеърий мушоҳадалари ва ҳаётга қарашларида бошқа меҳнаткашларнинг бахтиёр яшашини орзу қилди. Бердақ халқни бахтли қилиш ҳақида ўйлар экан, Аллоҳдан мадад сўрайди («Ёрдам бер»), бахт ҳақида фикр юритади («Изладим»), одил подшони орзу қилади («Керак»), бахтиёр яшайдиган жамият қурилишига умид қилади.
Бердақ ижоди халқ оғзаки адабиёти анъаналарига яқин туради. Ижоди серқирралиги, асарларининг ғоявий ва бадиий юксаклиги билан қорақалпоқ адабиёти тарихида асосий мавқени эгаллайди. Унинг кўпгина асарлари ўзбек ва бошқа халқлар тилларига таржима қилинган.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда бошқа таваллудининг 170 йиллиги кснг нишонланди (1998). Тошкент шаҳридаги хиёбонлардан бирига бошқа номи берилди ва бюсти ўрнатилди. Шоир туғилган жой — Бўзатовда ҳам бюсти ўрнатилган (1998). Нукус шаҳрида Бердаққа ҳайкал қўйилган, мусиқали драма театри, кўча ва мактабга бошқа номи берилган.
ХАЛҚ УЧУН
Йигит бўлсанг арслон каби туғилган,
Ҳамиша сен хизмат этгил халқ учун,
Йигит бўлсанг арслон каби туғилган,
Ўзим демай, ғамхўрлик қил халқ учун.
Бердимурод, ўйлаб айтгил сўзингни,
Кўтарма, лоф уриб, фақат ўзингни,
Қизартмагай биров сенинг юзингни,
Қўлдан келса, хизмат айла халқ учун.
Етарсан муродга, гар хизмат этсанг,
Элинг йўллаганда ҳар қаён кетсанг,
Ҳар қачон душманнинг бошига етсанг,
Куч аямай, хизмат айла халқ учун.
Йигит киши одам дилин эритар,
Айтган сўзин болдан ширинроқ айтар,
Бир айтган сўзидан қайтмасдан кетар,
Айнимасдан хизмат этар халқ учун.
Золимлар тингламас фақирнинг зорин,
Улар ўйлар ўз фойдасин, ўз корин,
Ҳеч қачон золимлар қўлдаги борин
Эп кўрмаслар, бор бўлса-да, халқ учун.
Йигит деган яхши билимдон бўлур,
Билим, ҳунар йигит учун шон бўлур,
Ақлсизлар иши кўп ёман бўлур,
Аҳмоқлар ҳеч хиэмат этмас халқ учун.
Хизмат қил-у, юрма тағин дод этиб,
Душманни йиғлатгин, дўстни шод этиб,
Ота-ю онани доим ёд этиб,
Хизмат айла ота-она ҳаққи-чун.
Download 23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling