Билдиришнома, билдириш


Download 25.82 Kb.
bet1/3
Sana14.04.2022
Hajmi25.82 Kb.
#637803
  1   2   3
Bog'liq
тема 17
10-дарс, xorijiy til, Taekwondo, berg, bayroq, madhiya, prezident, VPN (Virtual Personal Network) dasturlari, Sanoq sistemalarida arifmetik amallar, SANOQ SISTEMALARIDA ARIFMETIK, тема 19, Fizika-8-sinf-rus, 01-02-2-926, ON savollari Fizika matematika, Muhammad Yusuf, 2 5426882935900870111, Мактаблар учун Синф раҳбарлик дафтари 2020 2021

БИЛДИРИШНОМА, БИЛДИРИШ


Муайян муассаса (таркибий қисм) раҳбарига хизмат фао­лияти билан алоқадор муҳим масалалар юзасидан ёки юқори идора, мансабдор шахсга бирон-бир воқеа ва ҳодиса ҳақида хабардор қилиш зарурати туғилганда тақдим этиладиган му­фассал ёзма ахборот. Унда, одатда, баён қилинаётган масала­лар бўйича тузувчи (ёзувчи)нинг таклифлари акс этади.
Кимга йўлланганига қараб билдиришнома ички ва ташқи турларга ажралади.
Ички билдиришнома раҳбар шахс ёки бўлим мудири но­мига ёзилади. У тоза қоғоз варағига қўлда ёки компьютерда ёзилиши мумкин. Бундай билдиришномалар муаллиф томо­нидан имзоланади. Ташқи билдиришнома, яъни раҳбар томо­нидан юқори идорага ёки мансабдор шахсга ёзиладиган бил­диришнома, одатда, хос иш қоғозига икки нусхада ёзилади. Ҳужжатнинг иккинчи нусхаси муассасанинг ўзида қолдири­лади. Бундай билдиришнома раҳбар томонидан имзоланади.
Билдиришнома ташаббус, ахборот ва ҳисобот хусусия­тига эга. Бу хусусиятлар ҳужжат матни сарлавҳасидаёқ ўз аксини топади. Ташаббус билдиришномаси матнида тегишли масала юзасидан умумий ёки аниқ таклифлар илгари сурилиб, раҳбарни уларни ҳал қилишга ундайди (масалан, «Тошкент труба заводи» ҚКда мукофотлаш низомининг бу­зилганлиги ҳақида).
Ахборот билдиришномаси, одатда, раҳбарга муайян жа­раённинг умумий ҳолати тўғрисида хабар беради. Масалан, Чиноз тумани Навоий номидаги фермер хўжалигида чигит экишнинг бориши (2016 йил 10 апрелдаги ҳолати) ҳақида.
Ҳисобот билдиришномаси маълум бир ишнинг тугал­ланиши ҳақида ёки бирон-бир кўрсатма, тавсия, режанинг ижроси тўғрисида раҳбарни хабардор қилиши керак бўлади (масалан, ЎзР Фанлар академияси Тарих институтида янги то­пилган қўлёзмаларни ўрганиш ишларининг бориши ҳақида).
Муайян вазифа ёки мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисобот билдиришномаси амалиётда рапорт ҳам дейилади. Асли французча бўлиб, рус тили орқали бизга кирган бу сўзнинг муқобили сифатида «БИЛДИРИШ» ата­масини қўллаймиз 1 1990 йилда нашр этилган «Ўзбек тилида иш юритиш» қўлланмасида ушбу ҳужжат «билдирги» номи билан берилган эди. Ўтган йилларда ама­лиётда бу ном сингишмади. Шунинг учун муаллифлар «рапорт» терми­нини «билдириш» тарзида ифодалашни мақсадга мувофиқ деб топдилар. .
Билдиришноманинг зарурий қисмлари:
1. Билдиришнома йўлланган раҳбарнинг лавозими, исми ва отаисмининг бош ҳарфлари ҳамда фамилияси жўналиш келишигида.
2. Билдиришнома тайёрлаган шахснинг лавозими, исми ва отаисмининг бош ҳарфлари ҳамда фамилияси чиқиш ке­лишигида.
3. Матн сарлавҳаси.
4. Ҳужжат турининг номи (Билдиришнома).
5. Билдиришнома матни (мазмуни).
6. Қанча варақлиги кўрсатилган иловалар рўйхати (агар иловалар бўлса).
7. Билдиришнома тайёрловчи ходим ёки раҳбарнинг им­зоси (агар бир неча шахс томонидан тайёрланган бўлса, у барча муаллифлар томонидан имзоланади).
8. Билдиришнома тақдим этилган сана (муаллиф ёки муассаса раҳбари томонидан билдиришнома имзоланаётган пайтда қўйилади).
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, зарурий қисмла­ри ва ёзилиш шакли жиҳатидан билдиришномалар хизмат маълумотномаларига яқин туради. Фарқи шундаки, маълу­мотномаларда асосан талаб қилинган, сўралган воқеа-ҳоди­салар ҳақидагина ахборот берилади, билдиришномаларда эса воқеа-ҳодисаларни санаш билан бирга, уларни келтириб чиқарган омиллар таҳлил қилинади ва тегишли хулосалар қилиниб, таклифлар айтилади.
Билдиришнома тайёрлаётган шахснинг хулоса ва таклифлари аниқ, равшан ва ишонарли бўлмоғи керак. Шу­нинг учун ҳам билдиришномаларда чиқарилган хулосаларни
Маълумот-ахборот ҳужжатлари


Билдиришнома
Тошкент лок-бўйқ заводининг директори
Қ.Б.Каримовга
завод қарамоғидаги болалар оромгоҳи- нинг бошлиғи Л. Комиловадан
БОЛАЛАР ОРОМГОҲИ ЁТОҚ БИНОЛАРИНИНГ
УМУМИЙ АҲВОЛИ ҲАҚИДА
БИЛДИРИШНОМА
Сизнинг кўрсатмангизга биноан, мен техник-назоратчи С. Бакиров билан биргаликда шу йил 2012 йил 7–8 май кунлари завод қарамоғидаги болалар оромгоҳи ётоқ биноларини текшириб чикдим.
Барча ётоқ бинолари қониқарли аҳволда. Бироқ 1-бинода дераза ойналарини ўрнатиш, 2-бинони қисман бўяш, 3-бинода эса эшикларни таъмирлаш зарур деб ҳисоблайман.
Болалар оромгоҳи бошлиғи (имзо) Л. Комилова
2012.08.05 226
Маълумот-ахборот ҳужжатлари
2-илова
«Сувсоз» ДУКнинг
Шайхонтоҳур туман
бўлими мудири
________________га
«Чўпонота» маҳалласи
оқсоқоли
________________дан

Download 25.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling