Билиб айт сўз қайтмасин Танлаганинг сотмасин


Download 31.84 Kb.
Sana05.04.2023
Hajmi31.84 Kb.
#1274232
Bog'liq
Таклиф


Т А К Л И Ф

Билиб айт сўз қайтмасин


Танлаганинг сотмасин
Ўйнасин қўлда қамчи
Дўст бўлмасин ёлғончи

Сўраю билганингни қил


Кўрсанг ишон, будир чин
Туфлаганингни ютма
Берган ваъданг унутма

Қулоғим тинч турсин деб


Ноҳақ ёрдам қилмагин
Бу ғаламис бебурд деб
Парво қилмай қолмагин

Жонга тегар қасддан ҳам


Ҳазил қилар рўстдан ҳам
Хато қилишинг кутар
Рақиб томонга ўтар

Кексани эъзозлаб юр


Ишлаб кетган, мақтаб юр
Билганим айтдим сенга
Қилмасанг ҳам майлига

АҲИЛ ОИЛА


(Замонавий достон)

Жуда яқин замонда кичик Осиё томонда бир ҳур озод фаровон диёр бўлди. Уни бутун эл гуллатган, жаннатмисол Ўзбекистон деб аталди. Халқи эркин фаровон яшаб завқ-шавқ билан мехнат қилди. Ватанига содиқ халқига фидоий, марқ, қўшюрак, алпсифат Алпомишдек бир йигит зулм кўрган, хўрланган халққа бош бўлди. Бу ўлкада мехнат қақдрланди, ютуққа эришган юлдуз тақди. Ҳар кишининг ўзини кўрсатишига имкон яратилди. Баркамол авлод етишиб чиқди. Меҳнатда, ўқишда, спортда, ютуққа эришганлар улуғланди. Тўй ва томошаси халқ сайиллари кўп бўлди. Унитилаётган қадриятлар қайтди, янгиланди – тикланди. Шу ватан чорак асрлик ёшга тўлганда Наврўз сайлида “бахшилар бахси” бўлди. Эл орасида жуйруқ деб тан олинган, халққа суюк бахшилар айтигшуви бўлди. Унда жуйрук, суюк, бахшилардан бир тўп бўлиб галма-гал айтишув қилдилар. Тўпланиб сайилга чиққанлар кўнгилларини шод этдилар. Сайилга келмай, эшитмай қолганларни доғда қолдириб жўшиб куйлаб тўқиб айтдилар. Шунда: Бойсунқур бахши оқсоқол сифатида, онаси соғлом бола соғлом юрт ахли ҳам соғломдур деб турган жойи


Она, Ватан сўзи асли эгизак
Ватан деб онани англаймиз бешак
Она билан ватан бизга муқаддас
Онасиз, ватансиз тириклик бўлмас
Оналар бизларга доим азиздир
Уни ардоқлаган пайғамбарлар ҳам
Онангга, онангга, онангга дерлар
Сарвари коинот Расулиллоҳ ҳам
Ватан озод бўлди Оллоҳ рағбати
Уни буюк қилмоқ фарзанд химмати
Қасамиёт ватанга буюк қиламиз
Онани эъзозлаб соғлом қиламиз
Она соғлом экан болалар соғлом
Бола соғлом экан буюкдир ватан
Соғлом она ва бола деб йилни номладик
“Соғлом она ва бола” бўлар аҳиллик
Соғлом она, бола ютуқ бизники
Яна ютуқ бизданқ жахон бизники
Соғлом она аскар соғу саломат
Ғанимга сархадда қилмайди шавқат
Ҳаммадан аввалда онага ҳурмат
Энг аввал қиламиз онага иззат
Эзга мақсадлар онага бўлсин
Ҳаттоки жон фидо онага бўлсин
Озод ватан, обод,онамиз шоддик
Онамиз соғ бўлса ватан ободдир
Сархадда кўрсатар аскар жасорат
Спортда кўрсатади ёшлар махорат
Озод ватан энди варовон бўлар
Баркамол авлодлар қасамиёд қилар
Соғлом она, бола ватан таянчи
Соғлом бола доим она қувончи
Соғлом она, бола ёшлар бахтиёрмиз
Билим хунар барини сарф қиламиз
Ҳавас қилсин жахон келбатимизга
Қойил қолсин халол мехнатимизга
Она бола дейди шуни билинглар
Онага эзгулик барин қилинглар
Соғлом она бўлсин соғ бўлинг сиз ҳам
Она кўнглин олинг дуосини ҳам
Она соғлом бўлса юрт ахли соғлом
Она соғлом бўлса ватан хотиржам
Онага, онага яхшилик қилинг
Соғлом она ва бола йили билинг
Download 31.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling