Билвосита солиққа тортиш фанидан саволнома


Download 116.5 Kb.
Sana25.04.2023
Hajmi116.5 Kb.
#1396126
Bog'liq
БСТ ЯН учун саволнома


Билвосита солиққа тортиш фанидан
САВОЛНОМА

  1. Қўшилган қиймат солиғининг моҳияти нимадан иборат?

  2. Қўшилган қиймат солиғи илк бор қайси давлатда ким томонидан жорий этилган?

  3. Қўшилган қиймат солиғининг давлат бюджети даромадларини шакллантиришдаги аҳамияти қандай?

  4. Қўшилган қиймат солиғини қандай шахслар тўлайди?

  5. Қўшилган қиймат солиғи объекти қандай аниқланади?

  6. Солиққа тортиладиган оборот деганда нимани тушунасиз?

  7. Қўшилган қиймат солиғи ставкалари ва уларни қўллаш тартиби қандай?

  8. Ноль ставка қайси товарлар (иш ва хизматлар)га нисбатан қўлланилади?

  9. Ҳисобварақ-фактуралар қандай тўлдирилади ва унда қўшилган қиймат солиғи қайси пунктларда кўрсатилади?

  10. Қўшилган қиймат солиғини тўлаш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби қандай?

  11. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар кимлар ҳисобланади?

  12. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга айланмадан олинадиган солиқ татбиқ қилинадими?

  13. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчи юридик шахсларнинг суғориладиган экин майдони қанча бўлганда айланмадан олинадиган солиқни тўловчиси бўлмайди ва унга мисоллар келтиринг?

  14. Бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар айланмадан олинадиган солиқни тўловчиси бўладими?

  15. Солиқ даврида тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлаш ўрнига айланмадан олинадиган солиқ тўлашни назарда тутадиган махсус солиқ режимини танлашга ҳақлими?

  16. Солиқ даврида тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари айланмадан олинадиган солиқ тўлашга қачондан бошлаб ўтишга ҳақли?

  17. Солиқ даврида тушуми юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишга ҳақлими?

  18. Қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий ўтган солиқ тўловчилар, башарти жорий солиқ даври якунлари бўйича тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган бўлса, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қачондан бошлаб ўтиши мумкин?

  19. Солиқ даври давомида тушуми бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар қачондан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади?

  20. Умумий овқатланиш корхоналарининг айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нимага қараб фарқланади?

  21. Умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртларига хизмат кўрсатувчи ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари учун солиқ ставкаси қандай аниқланади ва мисоллар келтиринг?

  22. Қандай корхоналар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси товар айланмасининг 4%и ёки ялпи даромаднинг 25%и миқдорида белгиланган (2022 йил учун)?

  23. Қандай корхоналар айланмадан олинадиган солиқ солиш мақсадида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича солиқни тўлаши шарт?

  24. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ даври қандай?

  25. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати қандай?

  26. Айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби қандай?

  27. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот даври қандай?

  28. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига уларда 25 гектар ва ундан ортиқ суғориладиган экин майдони мавжуд бўлса қайси солиқ тури татбиқ этилмайди?

  29. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига уларда 25 гектардан кам суғориладиган экин майдони мавжуд бўлса қайси солиқ тури татбиқ этилади?

  30. Ломбард хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси неча фоиз қилиб белгиланган?

  31. Божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатадиган юридик шахслар (божхона брокерлари) учун айланмадан олинадиган солиқ ставкасини тўғри кўрсатилган жавобни танланг?

  32. Бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда жойлашган чакана савдо корхоналари учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси неча фоиз қилиб белгиланган?

  33. Электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрига киритилган солиқ тўловчилар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси неча фоиз қилиб белгиланган?

  34. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олувчи, сараловчи, сақловчи ва қадоқловчи тайёрлов ташкилотлари учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси неча фоиз қилиб белгиланган?

  35. Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда қандай ҚҚС ставкалари амал қилади?

  36. Ўзбекистон Республикасида 1996 йилда ҚҚС ставкаси неча фоизни ташкил этган?

  37. Республикасида 1995 йилда ҚҚС ставкаси неча фоизни ташкил этган?

  38. Ўзбекистон Республикасида 1997 йилда ҚҚС ставкаси неча фоизни ташкил этган?

  39. Ўзбекистон Республикасида 1998 йилда ҚҚС ставкаси неча фоизни ташкил этган?

  40. Қуйидаги операциялардан қайси бири нол даражали солиққа тортилади?

  41. Ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисоб рақамига қайси ташкилот қайтаради?

  42. Қўшилган қиймат солиғида ноль фоизли ва 15 фоизлик ставкаларнинг фарқлари нимадан иборат?

  43. Қўшилган қиймат солиғининг солиқ даври қандай?

  44. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомили бўйича олиб чиқилган товарларга неча фоизлик ставкада ҚҚСга тортилади?

  45. Бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар қуйида келтирилган қайси солиқни тўловчиси ҳисобланмайди?

  46. Акциз солиғи ставкалари қандай белгиланади?

  47. Акциз солиғи қайси солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилмайди?

  48. Акциз солиғи ҳисоботини тақдим этиш муддатини қандай?

  49. Акциз солиғи тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга қайси солиқ тури татбиқ этилмайди?

  50. Акциз маркалари билан қайси маҳсулот турлари тамғаланади?

  51. Акциз солиғи солиш мақсадида алоқа хизматлари учун ставка неча фоиз қилиб белгиланди?

  52. Акциз солиғи солиш мақсадида полиэтилен гранулалар учун ставка неча фоиз қилиб белгиланди?

  53. Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголли маҳсулотлар учун 2022 йил 1 январдан бошлаб 1 дал тайёр маҳсулотга акциз солиғининг мутлоқ ставкаси қанча қилиб белгиланди?

  54. 2022 йил давомида акциз солиғи ставкалари қайси муддатларда ўзгарди ва кимларга нисбатан?

  55. Акциз солиғи солиш мақсадида хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар учун ставка неча фоиз қилиб белгиланди?

  56. Якуний истеъмолчига 2022 йил 1 январдан 1 куб метр сиқилган реализацияси учун солиқ ставкаси қанча қилиб белгиланган?

  57. Акциз солиғининг солиқ даври қандай аниқланади?

  58. Акциз солиғи тўлаш муддатини санада?

  59. Импорт қилинадиган товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш муддати қачон?

  60. Акциз солиғи ундирилишига кўра қайси тоифа солиқ ҳисобланади?

  61. Акциз солиғининг тўловчилари бўлиб кимлар ҳисобланади?

  62. Божхона тўловларининг турларига аниқ ва тўлиқ таъриф беринг?

  63. Божхона божи ставкалари ким томонидан белгиланади?

  64. Божхона божининг турларига аниқ ва тўлиқ таъриф беринг?

  65. Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга ундириладиган ҚҚСга таъриф беринг?

  66. Давлат божининг мақсади нималардан иборат?

  67. Давлат божининг тўловчилари кимлар ҳисобланади?

  68. Давлат божини ҳисоботини тақдим этиш муддати қачон?

  69. Бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланадими?

  70. Марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан бъектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахслар айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланадими?

  71. Мамлакат чегараси орқали ўтказиладиган (олиб кириладиган ва чиқариладиган) товар моддий бойликлар учун тўланадиган ҳақ нима деб номланади?

  72. Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ва транспорт воситаларининг мақомини божхона мақсадлари учун белгиловчи қоидалар мажмуи нима деб номланади?

  73. Қайси ЯТТлар ҚҚСни тўловчилари ҳисобланади?

  74. Қайси ҳолатларда амалга оширилган оборотлар ҚҚС объекти сифатида қаралмайди?

  75. Қайси ҳолатда ЯТТлар ҚҚСни тўлашга ихтиёрий ўтади?

  76. Қайси ҳолатларда амалга оширилган оборотлар ҚҚС объекти сифатида қаралмайди?

  77. Қайси ҳолатларда илгари ёзиб берилган фактуралар бекор қилиниб, ўрнига бошқа тузатилган фактура расмийлаштирилади?

  78. Қайси ҳолларда ДСҚ томонидан товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб, ҚҚС базаси аниқланади?

  79. Қайси ҳолларда ҚҚС базасига тузатиш киритилади?

  80. Таъминот занжири нима?

  81. Таъминот занжири назарий жиҳатдан нечта таркибий қисмдан иборат бўлади?

  82. Қиймат занжири деганда нима тушунилади?

  83. Компаниялар қандай қилиб қиймат занжири таҳлилини ўтказади?

  84. Компанияларга қиймат занжири таҳлили асосан нима учун керак?

  85. Қиймат занжири тушунчасини биринчи бўлиб ким киритган?

  86. Портер бизнес фаолиятини нечта тоифага ажратади?

  87. Бизнеснинг асосий фаолияти нечта компонентдан иборат?

  88. Бизнеснинг асосий фаолияти компоненти ҳисобланган кирувчи логистика нималарни қамраб олади?

  89. Бизнеснинг асосий фаолияти компоненти ҳисобланган хизмат кўрсатиш нималарни қамраб олади?

  90. Бизнеснинг ёрдамчи фаолияти компоненти ҳисобланган харидлар нималарни қамраб олади?

  91. Бизнеснинг ёрдамчи фаолияти компоненти ҳисобланган технологик ривожланиш нималарни қамраб олади?

  92. Бизнеснинг ёрдамчи фаолияти компоненти ҳисобланган инсон ресурсларини бошқариш нималарни қамраб олади?

  93. Бизнеснинг ёрдамчи фаолияти компоненти ҳисобланган инфратузилма нималарни қамраб олади?

  94. Ялпи қўшилган қиймат формуласи қандай ёзиб беринг ва тушунтиринг?

  95. Ялпи ички маҳсулотнинг формуласи қандай?

  96. Иқтисодиётда қўшилган қиймат солиғи жорий қилинса ялпи талаб ва таклиф эгри чизиқлари диаграммасида нима ўзгариш бўлади?

  97. Иқтисодиётда қўшилган қиймат солиғи жорий қилинса ялпи талаб ва таклиф эгри чизиқлари диаграммасида нима ўзгариш бўлади?

  98. Божхона тўловлари деганда нимани тушунасиз?

  99. “Йўловчи божхона декларацияси” неча ёшга тўлган шахслар томонидан, қачон тўлдирилади?

  100. Божхона божи ставкасини ким белгилайди белгилайди?

  101. Божхона божи тўловини учинчи шасларлар тўлаш мумкинми?

  102. Импорт божхона божи қачон тўланади?

  103. Божхона божини ҳисоблаш базасини қандай аниқланади?

  104. Товарлар экспортга чиқарилганда божхона божи ставкаси белгиланиши мумкинми?

  105. Давлат божи нима?

  106. Давлат божини тўловчилари кимлар ҳисобланади?

  107. Давлат божи ставкаларининг миқдорлари қаерда белгиланади?

  108. Суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчиларига қачондан акциз солиғи бекор қилинди?

  109. 2022 йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг суғориладиган ер майдон 30 гектарни ташкил қилса айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлиши мукинми?

  110. 2022 йил учун фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахслар учун айланмадан олинадиган солиғи ставкаси неча фоизни ташкил қилади?

  111. Қайси ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси айланмадан олинадиган солиқни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишга ҳақли?

  112. Айланмадан олинадиган солиғини муддатини ўзгартириш тўғрисида қарор қилишга қайси орган ваколатли ҳисобланади?

  113. Қандай ҳолларда солиқ тўловчилар мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича 8% ставкада айланмадан олинадиган солиқ тўлайдилар?

  114. Солиқ даври якунлари бўйича айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини топшириш муддати қачон?

  115. Ундирилган айланмадан олинадиган солиқ қайси бюджетга тўлиқ ўтказилади?

  116. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар деб кимларга нисбатан эътироф этилади?

  117. Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализaция қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорларларнинг айланмадан олинадиган солиқни қўллашнинг ўзига хос хусусиятларини айтиб беринг.

  118. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексга жорий йилининг октябрь ойида киритилган киритилган ўзгартиришларга асосан қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари реализaцияси 2022 йил 31 декабрга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди?

  119. Умумтартибда солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғи тўлаш мудати қачон?

  120. Қўшилган қиймат солиғининг ҳисобот топшириш муддати қачон?

  121. Қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар солиқ солишдан бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан берилиши мумкинми?

  122. Қўшилган қиймат солиғи тўловчи якка тартибдаги тадбиркор ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий (оилавий) мол-мулкни реализaция қилса неча фоиз қўшилган қиймат солиғи тўлайди?

  123. Ойлик товар айланмаси 1,0 млрд. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғини қайси муддатларда топширадилар?

  124. 2022 йил 1 январидан жисмоний тарбия ва спорт хизматлари бўйича айданма қўшилган қиймат солиғига тортиладими?

  125. Оборот солиғининг тарихи тўғрисида ўз тушунчангизни айтиб беринг?

  126. Айланмадан олинадиган солиқ Солиқ кодексининг қайси моддасида келтирилган?

  127. Билдиришнома кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаганда якка тартибдаги тадбиркор қандай солиқ тўлайди?

  128. Янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар қачондан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтади?

  129. Концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган юридик шахслар неча фоизда айланмадан олинадиган солиқ ставкасида тўлайди?

  130. Суғурта агентлари, шунингдек суғурта, қимматли қоғозлар бозори ва товар-хомашё биржаларида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар, шунингдек риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи кўрсатувчи шахслар неча фоизда айланмадан олинадиган солиқ ставкасида тўлайди?

  131. Асосий фаолияти мол-мулкни ижарага бериш ҳисобланган юридик шахслар (лизинг компаниялари бундан мустасно) неча фоизда айланмадан олинадиган солиқ ставкасида тўлайди?

  132. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар солиқни ҳисоблаб ҳисобот тақдим этгандан кейин қайси муддатларда солиқ тўлаш муддати белгиланган?

  133. Билвосита солиқларга таъриф келтириб ўтинг?

  134. А.Смит билвосита солиққа тортиш бўйича ўзининг қандай ғоясини сурган?

  135. Янжул Иван Иванович билвосита солиққа тортиш бўйича ўзининг қандай ғоясини сурган?

Download 116.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling