Бинобарин, педагогик жараённинг моҳиятини англамаган, касбий малакага эга бўлмаган тарбиячи таълим-тарбия самарадорлиги ва инсон камолотини таъминловчи фикрга ҳам эга бўлмайди [184;33-б]
Download 20.58 Kb.
|
Бинобарин
Бинобарин, педагогик жараённинг моҳиятини англамаган, касбий малакага эга бўлмаган тарбиячи таълим-тарбия самарадорлиги ва инсон камолотини таъминловчи фикрга ҳам эга бўлмайди [184;33-б]. Юксак педагогик маҳоратга эга бўлган тарбиячи эса болани тушуна олиши, ҳар қандай педагогик вазиятни тўғри баҳолаши, юзага келган зиддиятларни ўз вақтида бартараф этиши, педагогик фаоллиги, жамият тараққиётидаги эзгу ғояларни ҳаёт билан боғлай олиши билан аҳамиятлидир. Ўрта Осиё халқлари маданиятини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган олим Абу Наср Форобий арифметика, геометрия, астрономия ва мусиқани муҳим тарбиявий фанлар деб атади. Ушбу фанларни ўргатувчи ўқитувчининг ҳар томонлама мукаммал билимга ва тажрибага эга бўлиши лозимлигини таъкидлайди. Абу Али Ибн Сино (980-1037) ўз асарларида инсон камолотида ирсият, муҳит, тарбия муҳим рол ўйнашини таъкидлайди. Мударрислар болаларга таълим беришдек масъулиятли бурчни бажарар экан, шу уч ҳолатга жавобгарлик ҳисси билан ёндашишини уқтиради. Уларнинг фаолиятида муваффақиятга эришиш гарови сифатида қуйидаги тавсияларни келтиради: 1) болалар билан муомалада босиқ ва жиддий бўлиш; 30 2) берилаётган билимнинг тарбияланувчилар томонидан ўзлаштирилишига эътиборни қаратиш; 3) таълимда турли шакл ва методлардан фойдаланиш; 4) тарбияланувчининг хотираси, билимларни эгаллаш қобилияти, шахсий хусусиятларини назорат қилиш; 5) болаларни фанга қизиқтира олиш; 6) берилаётган билимларнинг энг муҳимини ажратиб бера олиш; 7)билимларни тарбияланувчиларнинг ёши, ақлий даражасига мос равишда тушунарли олиб бориш [88;41-б]. Коменский биринчи бўлиб ўқитиш ва тарбия тамойилларини асослаб берди, у умуминсоний тарбиянинг изчил тизими ва синфни ишлаб чиқди, яратди. Дунёнинг кўплаб мамлакатлари ҳали ҳам ўқитишнинг асосланган ушбу усулини ишлатиб келинмоқда [156;12-б]. Математик тасаввурларни ривожлантириш назарияси ва методологиясини ишлаб чиқишда тарихий шаклланиш босқичларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин. Биринчи босқич – болаларнинг математик ривожланиш масалалари классик ва халқ педагогикасида ўз илдизларига эга. Бўлажак тарбиячи болаларни санашга ўргатишда топишмоқлар, мақоллар, мaтериал бўлиб, саноқ сонлари, геометрик шакллар, миқдор ва бошқалар ҳақида тушунчалар ҳосил қилишга имкон беради [133;13-б]. Кейинчалик бу босқичда мактабгача ёшдаги болаларнинг математик тасаввурларни ривожланиши зарурлиги ғояси илгари сурилди. Жаҳон педагогикасининг атоқли мутафаккирлари ва таниқли арбоблар Я.А.Коменский, И.Г.Песталоцци, К.Д.Ушинский, Л.Н.Toлстой, М.Moнтeссoри, Ф.Фребел кабилар дастлабки математик тайёргарликсиз болаларнинг мактаб ўқув дастурини ўзлаштиришлари қийин бўлишини англадилар [183;28-б]. Иккинчи босқич – мактабгача ёшдаги болаларнинг математик тасаввурларини ривожлантириш назарияси ва методикасининг асосий фаолиятларидан ҳисобланиб, болалар билан ишлаш мазмуни, методлари, дидактик материаллар йўналишида илмий изланишлар олиб боришган [14;7- 31 б]. XX аср бошларидан бошлаб Ўзбекстонда математикани мактабгача таълим олувчиларга ўргатишнинг фанлараро дидактик тизими яратилди. Унинг дастлабки босқичи XX асрнинг 40-йилларига тўғри келади. Ушбу даврда бир вақтнинг ўзида мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва оила мурожаат қилиниб, унда болалар ота-оналари, болаларга математика ўргатилган [185;12-б]. Масалан, "Мактабгача таълимда математика" ўйинлар, суҳбатлар, машқлар, 1-10 сонларини ўрганиш, улар билан ишлаш амаллари, шакллари, миқдорлар, ўлчовлар тўғрисида қўлланма яратилган. Ўқув қўлланма орқали болаларни мактабгача таълим муассасаларида сон-саноқ ва санашга ўргатилди, унда ўша вақтдаги бор назарияга таяниш тавсия этилган. Бу усуллар қуйидагилардир (1.3-расмга қаранг): В.А.Крутецкий математик қобилиятларни “Математика соҳасидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш учун унга ёрдам берадиган, бошқа нарсаларга тенг, нисбатан тезроқ, яхшироқ ва чуқурроқ бўлган шахснинг индувидуал-психологик хусусиятлари" [101;45-б] деб характерлайди. З.А.Грачева тарбияланувчиларнинг ақлий фаолиятини намоён бўлишини таҳлил қилиб, математик қобилиятларнинг тузилишининг баъзи таркибий қисмларни аниқлаган: -ақл ва идроки кенгайиши; -фикрлаш, мослашувчанлик, мустақиллиги; -фазовий тасаввурларни шакллантириш; -ҳаракат ва фикрлаш мантиқи; -ихтирочилик деб баҳолаган [70;48]. Замонавий ҳаётда математика ўқитиш муаммоси тобора кенгайиб бормоқда. Ижодий фаоллик даражасини ошириш, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш муаммолари, электрон компьютерларда моделлаштириш ва яна кўп ҳолларда замонавий касб эгалари, кадрларининг ўрганилаётган жараёнларни аниқ ва изчил таҳлил қилиш учун етарли даражада ривожланган қобилиятга эга бўлишларини керак [123;18-б]. Ўқув тажрибаси шуни кўрсатадики, тарбияланувчиларда мантиқий тафаккурнинг ривожланишига бошланғич элементар математика энг кўп ёрдам беради [147:12-б]. Тафаккурнинг математик методи қисқалик, тушунарлилик, дисекцияланиш, фикрнинг аниқлиги ва мантиқийлиги ҳамда символлардан фойдалана олиш қобилияти билан ажралиб туради [185;4-б]. Шуни ҳисобга олиб, олий таълимнинг мактабгача таълим йўналишидаги талабалар учун тарбияланувчиларга математика ўқитишнинг мазмуни тизимли равишда қайта ташкил этилмоқда. Сезги билиш жараёнида тасаввур ва предметнинг образлари, уларнинг муносабатлари, хусусиятлари орқали шаклланади. Тарбияланувчиларга турли тўплам (предметлар, ўйинчоқлар, геометрик шакллар, расмлар) дан фойдаланиб, улар ўртасида боғланишлар ўрнатилади ва миқдор маъносидаги сўзларни тенг, камроқ, кўпроқ, деб тўғри қўллашга ўргатилади. Қиёслаш орқали болаларга аниқ тўпламлар мисолида сон тушунчасини ўрганишга тайёрлайди [183;61-б]. Бунда нафақат мактабгача таълим ташкилотида, балки, мактабнинг кейинги йилларида ҳам айланишига асос бўлган тўпламлар билан кечадиган жараёнлардир. Тўплам тушунчаси болаларнинг абстракт сонни, натурал сонлар қатори қонунларини тушунишларига асос бўлади. Бутун, қисм, натурал сон, миқдор тушунчалари абстракт бўлса-да, улар воқеликдаги объектларнинг муносабатларини акс эттиради. Болаларни математик фаолият турлари билан таништириш мақсадга мувофиқ ўрганиш жараёнида турли хил уларни боғланишлар ва муносабатларни тушунишга 37 йўналтиради. Бўлажак тарбиячи тарбияланувчиларда бирламчи математик билим компетенцияларни шакллантириш шундай амалга оширилиши лозимки, машғулот нафақат бевосита амалий натижа (элементар математик амалларни бажариш, ҳисоблаш малакалари), балки кенг ривожлантирувчи самара берилиши лозим [115;67-б]. Тарбияланувчиларнинг математик тасаввурлар ривожланиши деганда, боланинг билиш фаолияти шаклларидаги сифат ўзгаришлари, элементар математик тасаввурлар ва тегишли мантиқий жараён (операция)ларнинг шаклланиши якунида содир бўлишидир [113;113- б]. Педагогик илмий-тадқиқот, таҳлил қилиш ва тажриба (А.А.Столяр, И.Н.Непомняшчая А.М.Леушина, М.Жумаевлар, Н.Н.Джамилова, Н.У.Бикбаева, З.И.Иброҳимова, Ҳ.И.Қосимова, А.Абдукодиров, Н.Х.Бегматова ва ҳоказо.) Бўлажак тарбиячилар тарбияланувчилар учун математик таълимини оқилона ташкил этилиши, уларни умумий руҳий ривожланишини таъминлайди. Болаларни мақсадга мувофиқ этиладиган турли хил математик фаолият турлари билан таништириш, уларни боғланишлар ва муносабатларни тушунишга йўналтиради [115;21-б]. Бўлажак тарбиячилар тарбияланувчиларда бирламчи математик билим ва кўникмаларни шакллантириш шундай амалга оширилиши керакки, машғулот нафақат бевосита амалий натижа (элементар математик амалларни бажариш, ҳисоблаш малакалари) самарали бўлиши лозим [113;43-б]. Элементар математик тушунчаларни ривожлантиришда билишнинг дастлабки усули сифатида ўлчашга ўргатиш муҳим рол ўйнайди. Бу тарбияланувчилар учун оммавий, суюқ моддалар ва узунликларни ўлчашда ноанъанавий, лекин биринчи навбатда анъанавий чораларни қўллаш имконини беради [133;49-б]. Шу билан бирга, болалар кўз чамасини ривожлантирадилар, бу уларнинг ҳиссий ривожланиши учун жуда муҳимдир. Бўлажак тарбиячиларни математикани тизимли ўқитиш таъсирида болалар махсус терминларни ўрганадилар: сон номлари, геометрик шакллар (доира, квадрат, учбурчак, ромб ва бошқа), шакллар элементлари (ёни, баландлиги, асоси) ва бошқалар. Тўплам, структураси, элементлари каби. 38 Бўлажак тарбиячилар математика билан шуғулланиш болаларнинг билишга қизиқишларини ривожлантириш, математик масалаларни ечиш жараёнида иродали ҳаракатларни кўрсата олиши билан аҳамиятлидир. Одатда, математика машғулотларида таълимий вазифалар тарбиявий вазифалар билан биргаликда ҳал этилади. Демак, тарбиячи болаларни уюшқоқликка, мустақил ишлашга, диққат билан тинглашга, ишни самарали ва ўз вақтида бажаришга ўргатади. Ушбу фан уларни ривожлантиришга ёрдам беради, тарбиячиларга эса улкан ташкилотчиликни ва масъулиятни юклайди ва болаларга ёшлигидан математика фанини ўргатиш ҳар томонлама ривожланишини таъминлайди. Бўлажак тарбиячилар тарбияланувчиларнинг математик тасаввурлар ривожланишига қўйилган вазифалар орасида асосийлари яъни: тўплам, сон, геометрик шакл, вақт, миқдор, фазовий тушунчалар математик билимлари кенгаяди; математик атама таълимоти (терминология)ни ўзлаштириш; арифметик ҳисоб бўйича кўникма ва малакаларни шакллантириш; ўлчаш, моделлаштириш, умумий таълим кўникмалари; миқдорий, фазовий муносабатларни бошланғич йўналишни чуқурроқ шакллантириш; билиш, қизиқиш ва қобилиятларни ривожлантириш, мантиқий фикрлаш, боланинг умумий ақлий ривожланиши. Бу вазифаларни бўлажак тарбиячи мураккаб тарзда, математикадан ҳар бир машғулотда мустақил болалар фаолиятининг ҳар-хил турларини ташкил этиш жараёнида ҳал этади. Психологик-педагогик тадқиқотлар ва илғор педагогик тажрибалар шуни кўрсатадики, мактабгача таълим ташкилотларида тўғри ташкил этилган болалар фаолияти ва тизимли машғулотлар ўз вақтида математик тасаввурларини ривожланишини таъминлайди [183;44-б]. Бу борада биз 16 асрдан то ҳозиргача бўлган даврдаги математик тасаввурларни шакллантиришга ҳисса қўшган педагоглар олиб борган илмий ва услубий ишлари аҳамиятга моликдир. 39 Қуйида биз томонимиздан олиб борилган тарихий-педагогик, тизимли тахлил асосидаги жадвални кўришимиз мумкин Тадқиқотнинг тарихий-педагогик таҳлили методологик асослари ҳисобланмиш педагогик тизимлар таҳлилини ўрганишда энг муҳим концептуал ёндашув саналади. Шу ўринда биз педагогик тадқиқотлар методологиясига бағишланган асарларга таяндик. Таҳлилда, шунингдек, таълим назарияси ва амалиётининг бирлиги ва ўтмишдаги педагогик ҳодисаларнинг замонавий ҳодисалар билан ўзаро боғлаш зарурати ғояси ишлатилган. Қуйида биз томонимиздан қўйилган вазифаларни амалга қўллаш учун фалсафий, социологик, психологик-педагогик адабиётларни ўрганиш, педагогик таҳлил, тарихий ва генетик усул қиёсий тарихий таҳлил қилишнинг структуравий таҳлили, таққослаш усули ва бошқа усуллардан фойдаланилди [183;59-б]. Тарихий фактларни умумлаштириш усули, ўрганилаётган муаммо, шу жумладан чет тилида нашр этилган архив 42 хужжатлари ва адабиётларни танқидий таҳлил қилиш усули ҳам қўлланилган. Замонавий шароитда бўлажак тарбиячилар тарбияланувчиларни математик тасаввурлари ривожлантиришнинг тарихий-педагогик таҳлили тарбиячиларни касбий тайёрлашнинг умумлаштирилган илмий назарияларини лойиҳалаш имконини беради [65;13-б]. Юқоридаги даврий жадвалдан шуни айтиш мумкинки, педагоглар томонидан олиб борилган тадқиқотларидаги мактабгача таълим методикасининг илмий билимларнинг мустақил тармоғи сифатида шаклланишида тарбиячилар фаолияти ижтимоий аҳамиятининг ўсиши, касбий тайёрлаш жараёнларини такомиллаштиришнинг асосий шартларидан саналанади. Ўқув жараёнларини такомиллаштириш усулларидан бири сифатида мактабгача таълим мутахассисларини тайёрлаш бўйича хорижий ўқув жараёнларининг тажрибаси ҳам ўрганилди. Бу эса бўлажак тарбиячиларни касбий тайёрлаш жараёнларини такомиллаштиришнинг етакчи тенденцияларини кўрсатиб берд I Боб бўйича хулоса Мавзуга доир манбаалар таҳлили ва олиб борган назарий умумлашмаларимиздан келиб чиқиб, қуйидаги хулосаларни қайд этиш муҳим: 1. Ҳозирги кунда энг долзарб вазифалардан бири бу тарбияланувчиларни мақсадли ва тизимли математик саводхонлигини ўстириш зарурияти аҳамият касб этмоқда. Шу манода талабаларни ўз касбига мослашувчан ва ностандарт педагогик тафаккурга эга, педагогик жараённи индивидуал хусусиятларига мос ҳолда таҳлил қилиш ва лойиҳалаштириш, янги педагогик технологияларни яратиш ва жорий этишга эҳтиёж туғилади. 2. Бўлажак тарбиячининг касбий тайёргарлиги сифатига қўйиладиган талабларни амалга оширишда буни ҳисобга олиш жуда муҳимдир, чунки у болани ўқув фаолиятига биринчи бўлиб киритиш, унинг таълим-тарбияси, ривожланиши ва тайёргарлигига асос солади. Замонавий мактабгача таълим ташкилотига нафақат болаларга билим бериш, кўникма ва малакаларини шакллантирадиган, балки уларнинг ривожланишини ҳам бошқара оладиган тарбиячилар керак. Мактабгача таълим ташкилотидаги математика машғулотлари жараёниларида тарбияланувчиларнинг математик саводхонлиги ортади. Бизнинг назаримизда, болаларда математик таълимнинг шакллантириш асосий мақсад бўлиб, бўлажак тарбиячилар жамиятдаги ахборот ва технологиялаштириш каби жараёнларига тайёрланишлари зарур. 3. Биргаликда бу турдаги мураккаб ахборотларнинг барчаси мажмуани ташкил этади. Бўлажак кадрларнинг ахборот компетентлигини ўстириш кўламида нафақат янги билим ва кўникмалар, балки илгари такрорланмаган янги психологик хусусиятлари, янги имкониятлар ва эҳтиёжлар пайдо бўлади. 54 4. Бўлажак тарбиячилар тарбияланувчиларда математик тасаввурларни шакллантириш амалий фаолиятида шахсга йўналтирилган ўзаро таъсирнинг ўрганилган технологияси доирасида педагогиканинг турли лойихаларини амалга ошириш, болалар билан ясашга ва қуришга доир дидактик ўйинлар ёрдамида математик тасаввурларни шакллантириш, математик саводини ривожлантиришни амалга оширишда янги касбий мотивлар, қизиқиш ва эҳтиёжларнинг пайдо бўлиши шаклида кучайишига олиб келади. 5. Биз бўлажак тарбиячиларнинг болаларда математик тасаввурларини ривожлантириш бўйича касбий тайёрлаш жараёнилари тузилмасини ишлаб чиқдик. Тузилманинг асосини бўлажак тарбиячиларнинг тайёргарлик компонентлари, тайёргарлик босқичлари, уни амалга оширадиган дидактик шарт-шароитлар ҳамда тайёргарлик элементлари асосидаги натижа ташкил этди. Шуни таъкидлаш керакки, технологияда тарбиячининг бу ҳаракатлари кетма-кетлиги қўйилган мақсадларга кафолатли эришишни, тарбиячи ва бола учун қулай шароитни таъминлайди. 6. Бўлажак тарбиячилар келажакдаги ўз фаолияти давомида замонавий илмий асосланган технологияларсиз, математик билимларни мактабгача ёшдаги болаларга тарбиялашини тасаввур этиб бўлмайди. Педагог томонидан математик саводхонликни ёшига хос хусусиятларига мос келадиган фаолият мазмуни, воситалари, методлари, шакллари махсус танланган мажмуи орқали бола билан ўзаро муносабатларнинг барча жараёнини режалаштириш, қўллаш ва баҳолаш бўйича изчил ҳаракатлар тизими сифатида тушунилиши керак. 7. Тарбияланувчиларда математик саводхонлик кўникмаларини тарбиялаш технологияси тарбиячининг касбий мослашиш ва назарий тайёргарлик босқичида намоён бўлиб, уни амалга оширадиган педагогик ва технологик ҳаракатлар орқали амалий фаолият жараёнида ривожлантириб бораверади. Бўлажак тарбиячининг педагогик фаолият натижаларидан ҳиссий фаровонлигини таъминлайди, шу билан касбий шаклланишига ҳисса қўшади. Бўлажак тарбиячи мактабгача ёшдаги болани математикага 55 ўргатишда ақлий ривожланиши, унинг билим ва ижодий қобилиятларини шакллантиришнинг кучли асосини таъминлайди. Бўлажак тарбиячилар фаолияти сўнггида мактабгача ёшдаги болаларда математик тасаввурларни ривожланишнинг характери ва самарадорлиги, узвийлиги мактабда математика таълим саводи муваффақиятининг омили асосидир. Download 20.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling