Биология нима?


Download 14.28 Kb.
Sana06.12.2022
Hajmi14.28 Kb.
#971321
Bog'liq
Biologiya nima
15-Маъруза тақдимоти, 1-лаборатория иши, Jurnal-namunasi, Aktivlar auditi 11-mavzu aktivlar auditi reja, Abdulla qodiriy nomli jizzax davlat pedagogika instituti-fayllar.org, 4 Toshnazarova, Po’latova Dildora Raimjon qizi, Wep dasturlashdan savol javoblari xx, 4.17, Farg’ona Politexnika institute I, Farg, Aliyev AsadbekUTG (1), FIZIKA PRAKTIKA MIRJALOL, Kimsanov TAQRIZ, Kimsanov kurs ishi

II ҚИСМ
БИОЛОГИЯ НИМА?
Детектив китоблар ўқишни ёки фильмларни телевизор орқали томоша қилишни ёқтирасизми? Улар доимо томошабинни ҳаяжонлантиради. Тўғрими? Сиз кимдир нега ва қандай қилиб, жиноят қилганини билишга қизиқасиз. Бизни ўраб турган дунёнинг ҳам худди шундай очилиши керак бўлган сиру асрори кўп. Нима учун ҳайвонлар ўзини бундай тутади? Ўсимликларни ўзига хос йўсинда ўсишга нима мажбур этади? Нега бизнинг танамиз у ёки бу ҳаракатларни содир этади?
Инсон ҳамиша ҳаётнинг бундай жумбоқларини ечишга интилиб келган. Детективлардаги жиноий ишни фош этувчи терговчи сингари бу ерда ҳам ишни дастлаб далиллар йиғишдан бошлаш керак. Табиат тарихи бундай далилларни тўплаш ва ўрганиш билан шуғулланиб келган.
Бизнинг давримизга келиб, у биология деб атала бошлади. «Биология» сўзи юнонча «биос» («ҳаёт») ва «логос» («фан») сўзларидан олинган. Шундай қилиб, биология барча турдаги организмлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар тўғрисидаги фандир. Бу фан уларнинг шакллари, фаолияти, вазифаларини ва ўраб турган атроф-муҳитини ўрганади.
Бир сўз билан айтганда, бу фан тирик табиатни ўрганади. Унинг айрим қисмлари маълум бир организмлар гуруҳини, масалан, вирусология вирусларни, бактериология бактерияларни, микология замбуруғларни, ботаника ўсимликларни, зоология ҳайвонларни, анатомия эса одам ёки организм тузилишини ўрганади. Гистология ҳужайраларни, физиология организмларнинг вазифасини, молекуляр биология ва биокимё эса ҳужайраларнинг вазифасини тадқиқ қилади.
Биологиянинг асосий вазифаси тирик табиатнинг барча ҳодисаларини, бутун организмнинг хоссалари унинг таркибий қисмлари хоссаларидан фарқ қилишини инобатга олган ҳолда, тушунтириб беришдир.
Биологлар, барча маълум бир ҳужайрали ва кун ҳужайрали организмларни иккига: прокариотлар ва эукариотларга бўлиб ўрганиш лозим, деган хулосага келишди. Прокариотлар ҳужайраларининг аниқ бир шаклланган ядроси йўқ. ДНК (ирсий ахборот ташигич) уларнинг цитоплазмасида жойлашган. Прокариотларга бактериялар ва кўк-яшил сув ўтлари мисол бўлади.
Прокариотлардан фарқли ўлароқ, эукариотлар ҳужайраларининг маълум бир шаклланган ядроси бор ва улардаги ДНК ядро қобиғи билан ўралган. Олимларнинг фикрича, эукариотлар прокариотлардан келиб чиққан. Уларга замбуруғлар, ўсимликлар ва ҳайвонларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Вируслар тирик организмларнинг иккала гуруҳга ҳам кирмайдиган алоҳида туридир.
Аммо бугунги кунда биолог-изқуварлар бетартиб далилларни тўплаш билангина чегараланиб қолишаётгани йўқ. Улар ўша далиллар ўртасидаги боғлиқлик ва алоқалар бор-йўқлигини аниқлашга ҳам интилмоқда. Масалан, уларни инсон билан уни қуршаб турган миллионлаб тирик мавжудотлар ўртасидаги алоқаларни аниқлаш қизиқтиради. Улар бу тирик мавжудотлар инсон тараққиётига нечоғли таъсир этишини ҳам билишни истайдилар.
Биологларни, умуман, Ерда қандай қилиб илк марта ҳаёт пайдо булгани ва у қандай шаклга эга бўлгани туғрисидаги энг буюк сирдан воқиф булиш қизиқтиради. Шунинг учун улар ҳаёт учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни ўрганишади. Худди қидирув бюроси маълумотларни архивга йиққанидай, биологлар ҳам сайёрамизда мавжуд барча организмларни синфларга бўлиб чиқиш — таснифлашга ҳаракат қилишади.
Ўз саволларига жавоб топиш учун, биологлар табиатга мурожаат қилишади ва жумбоқларга жавоб излаб, океанларнинг муздай суви қаърига тушишади, энг юксак тог чўққиларига чиқишади. Улар инсон қадами етмаган чангалзорларга йўл очишади, соатлаб микроскопларга тикилишади. Баъзида эса ҳаёт сирларини англаш учун ғалати тажрибалар қилишади. Биология — ўта мураккаб фан.
Download 14.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling