Биосфера тўғрисида таълимот. Ареал флора, фауна, биота

Download 1.44 Mb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1499795
  1   2   3
Bog'liq
3-мавзу. Биосфера

3-мавзу. Биогеографиянинг экологик асослари. Биосфера

  • Атроф-муҳит экологик омиллари: иқлим, эдафик, орографик, гидрологик, биотик муносабатлар хиллари.
  • Антропоген омиллар, интродукция ва иқлимлаштириш. Тирик организмларнинг муҳитларда ўзгариши. Биоценоз ва унинг аҳамияти.
  • Биосфера тўғрисида таълимот. Э.Зюсс, В.И.Вернадский биосфера чегаралари, биосфера биомассаси ва унинг тақсимланиши.
  • Биологик махсулдорлик, унинг қуруқлик ва океандаги хилма-хиллиги. Биосферада модда ва энергия айланма ҳаракатининг роли. Продуцент, консумент ва редуцент организмлар. биогеохимик провинциялар ҳақида тушунча.

Биоценоз деб, ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмлардан таркиб топган, популяциялар мажмуасига айтилади. (Лотинча «bios»-ҳаёт, «ценоз»-умумий, демак умумий ҳаёт маъносини билдиради).

Биоценоз деб, ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмлардан таркиб топган, популяциялар мажмуасига айтилади. (Лотинча «bios»-ҳаёт, «ценоз»-умумий, демак умумий ҳаёт маъносини билдиради).

Табиатда барча ўсимлик ва ҳайвонлар фақат жамоа тарзда мавжуд бўла оладилар. Чунки ҳар бир тур нормал ҳаёт кечириши учун якка ҳолда яшай олмайди, балки теварак-атрофидаги тирик организмлар билан биргаликда ҳаёт кечиради. Бир гуруҳ организмларнинг муайян шароитда биргаликда яшаши жамоа дейилади.

Биоценознинг ўсимликлар ўсадиган таркибий қисмига фитоценоз, ҳайвонлар яшайдиган қисмига зооценоз ва микроблар яшайдиган қисмига микробиоценоз деб аталади. Биоценоз ва биотопнинг Узлуксиз бир-бирига таъсири натижасида биогеоценоз ёки экотизим дейилади.

Ернинг тирик организмлар тарқалган ва унинг ҳаёт фаолияти рўй берадиган жой ёки қобиқ – биосфера дейилади. «Биосфера» грекча сўз бўлиб - «биос» - ҳаёт, «сфера» - шар деган маънони беради.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling