Бир чўмичли экскваторлар билан ҳандақларни қазиш технологияси


Download 333.74 Kb.
bet1/10
Sana24.01.2020
Hajmi333.74 Kb.
#95489
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Eshmurodov jasur
giroskoplar, fotosintez va uning ahamiyati. xemosintez, Миллий ғоя Қўлланма1111111111111, tafakkur ozgarishi va manaviy yangilanishda milliy goyaning roli. milliy goyani rivojlantirishning institutsional tizimi, interferensiyaning ishlatilishi, Готовый пример SWOT анализа магазина — PowerBranding.ru, Quyosh sistemasidagi katta sayyoralarni o’rganish, Anatomiya(Xayrullayev Javohir), 123, buxgalteriya balansi va uning tuzilishi, Mavzu 4 4b42c, Mis (II) sulfatning olinishi va xossalari (word)1, Mis (II) sulfatning olinishi va xossalari (word)1, @yosh ustozlar Informatika axborot texnologiyadan test

БИР ЧЎМИЧЛИ ЭКСКВАТОРЛАР БИЛАН ҲАНДАҚЛАРНИ ҚАЗИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Лойиҳанинг вазифаси ва мақсади
Курс лойиҳасини бажаришдан мақсад талабаларни “Қурилиш ишлаб чиқариши технологияси” фанини ўқиб ўрганиш давомида олган назарий билимини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаб олишдир. Курс лойиҳасини бажариш давомида талабалар фойдаланаётган меъёрий хужжат ва маълумотномалар билан ишлаш илмини эгаллашади.

Лойиҳада қўлланиладиган машина ва механизмлар, ишлаб чиқариш усуллари илғор бўлиб, қурилиш индустрияси талабларига жавоб берадиган, иш унумдорлигини ошишини таъминлайдиган, ишни муддати ва қийматини қисқаришига имкон берадиган даражада бўлиши керак.


Курс лойиҳасининг мазмуни.

Курс лойиҳасининг ҳажми, стандарт А-I форматдаги бир оқ ватман қоғоз варағига чизиладиган чизма ва қўлёзма ҳолда ёзув қоғозининг (ўлчови 210х288) стандарт варақларига ёзиладиган ва тахминан 25-30 саҳифали тушунтириш хатидан иборат.


I. Тушунтириш хатида:

1. Ер ишларининг ҳажми ҳисобланади;

2. Бир нечта вариантларда техникавий-иқтисодий солиштириш асосида, экскаватор ва тупроқни ташиш учун ўзи тўкар машиналар танланади;

3. Экскаваторни қазиш ўрни ҳисобланади;

4. Меҳнат харажатлари калькуляцияси ҳамда унинг асосида ер қазиш ишлари учун тақвимий график тузилади;

5. Лойиҳани техникавий-иқтисодий кўрсаткичлари аниқланади;

6. Экскаватор ишлари учун наряд-топшириқ тузилади;

7. Техника ҳавфсизлиги бўйича тадбирлар тайёрланади.

Тушунтириш хати охирида фойдаланилган адабиётлар рўйхати берилади.
II. Лойиҳани чизма тасвир қисмида:

1. Экскаватор қазийдиган йўл ўқи ўтказилган ҳандақда ер қазиш ишлари тасвирини тархи ва ҳандақ бўйича қирқими;

2. Экскаватор қазиш ўрнини тарҳи ва қирқими;

3. Ўзи тўкар машиналарнинг ҳаракатланиши графиги;

4. Ер қазиш ишларини тақвимий графиги;

5. Ҳандақ остини бульдозер ёрдамида тозалаш ва тупроқни қайта тўкишни тарх-тасвири;

6. Моддий-техникавий воситаларни қайдномаси;

7. Лойиҳанинг техникавий-иқтисодий кўрсаткичлари;

8. Техника хавфсизлиги ва ер қазиш ишлари учун қисқача кўрсатмалар.

Курс лойиҳасини бажариш:


Топшириқ:

Қуйидаги бошланғич маълумотларга асосан ҳандақни бир чўмичли экскаватор билан қазиш:

1. Ҳандақни ўлчамлари: туби бўйича узунлиги - d =40м, эни – с = 75м ва чуқурлиги Н =2,5м.

2. Тупроқ(грунт) – Катган кора тупрок.

3. Ортиқча тупроқ, ҳандақ ичидан 4 км масофага транспорт ёрдамида олиб бориб тўкилади.

4. Машиналарни ўртача ҳаракат тезлиги - 25 км/соат.

5. Ер қазиш ишлари муддати - 40 смена.
Лойиҳа ечими.

Тупроқнинг физик-механикавий хоссаларини аниқлаймиз.

I-жадвалда берилган маълумотларга биноан огир тупрок учун:

1. Бошланғич юмшатилиш коэффициенти Кбошл.=1,27;

2. Қолдиқ юмшатилиш коэффициенти Кқолд.=1,045;

3. Йўл қўйилган қиялик тиккалиги 1: 0,75 (ҳандақ ён деворларни сунъий мустаҳкамланмаган ҳолатида).


I. Ер ишлари ҳажмини ҳисоблаш.

1. Ҳандақ ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади:



бу ерда: Н =2,5м – ҳандақ чуқурлиги;

с=75м – ҳандақни эни;

d=40м – ҳандақни узунлиги;



Ҳандақни юқори юза ўлчамларини (“а” ва “в”) топиш

2. Бўлажак бинонинг ҳажмини умумий ҳандақдаги тупроқни 80% деб қабул қиламиз, яъни .

3. Қурилиш майдонида ўйиқларни қайта тўлдириш учун қолдириладиган тупроқни ҳажми.

4. Ҳандақга кириш учун тушиш йўли қиялиги 1:10 (m=10) нисбат билан қабул қилинади.


Тупроқларнингфизик-механикавий хоссалари.

1-жадвал



Тупроқлар



Солиштир. оғирлик,м3.

К бош.

К қолд.


Тупроқнинг гуруҳи

Ҳархил чуқурликдаги қияликларни тиклаш, м.

Экск. Учун

Бульд. учун

1,5 гача

1,5-3 гача

3 ва ундан ортиқ

1.

2.

>3.



4.

5.

6.



7.

8.

9.



10.

11.


Ёғлиқ тупроқ

Карбонли тупроқ

Оғир тупроқ

Юмшоқ лёсс

Қотган лёсс

Енгил соғ тупроқ

Оғир соғ тупроқ

Қумлоқ


Юмшоқ қора тупроқ

Қотган қора тупроқ

Шағал-майда тош.


1,8

1,95


2,0

1,6


1,8

1,75


1,75

1,65


1,3

1,2


1,75

1,27

1,3


1,3

1,2


1,27

1,27


1,45

1,45


1,25

1,25


1,18

1,055

1,075


1,075

1,045


1,055

1,045


1,065

1,04


1,065

1,065


1,065

II

III


IV

I

V



I

II

I



I

II

I



III

III


III

I

III



I

II

II



I

II

II



1:0

1:0


1:0

1:0,25


1:0

1:0


1:0,25

1:0,25


1:0,25

1:0,25


1:0,5

1:0,25

1:0,25


1:0,25

1:0,5


1:0,5

1:0,5


1:0,5

1:0,67


1:0,5

1:0,5


1:1

1:0,5

1:0,5


1:0,5

1:0,75


1:0,5

1:0,75


1:0,75

1:0,85


1:0,75

1:0,75


1:1

5. Тушиш йўли қиялигидаги тупроқ ҳажми:



6. Тушиш йўли қиялигига қайта тушириш учун қолдириладиган тупроқ ҳажми:



7. Қурилиш майдонидан олиб чиқиладиган тупроқнинг ҳажми

8. Қурилиш майдонида қолдирилган тупроқ ҳажми:



V4==341+124=465м3

I-чи вариант. Тўғри чўмичли экскаватор ҳандақда тупроқни қазиб транспортга ортишда ишлайди. Тупроқнинг ортиқчаси

берилган масофага олиб кетилади. Қайта тўкиш учун қурилиш майдончасида қолдириладиган тупроқ ўзитўкар машиналарда олиб чиқиб қурилиш майдончасидаги ағдармаларга тўкилади. Агар экскаваторнинг бўшатиш баландлиги бўйича имконият бўлса, тушиш йўли қиялигини бутунлай (ҳандақ чуқур бўлмай экскаваторнинг бўшатиш баландлиги катта бўлса) ёки қисман ағдармага қазилади.

Тушиш йўли қиялигини қолган қисми ўзитўкар машиналарга ортиш билан қазилади.
II-чи вариант. Ҳандақда тупроқ драглайн экскаватори билан транспортга ортилади ва ағдармаларга тўкилади.
III-чи вариант. Қайта тўкиш учун керак бўлган тупроқ бульдозер билан қазилади. Қолган тупроқ тўғри белкуракли экскаватор

билан транспортга ортиб қазилади.

2-жадвалдан кўриниб турибдики 6 дан 15 минг м3 гача бўлган тупроқ ишлари ҳажми учун чўмич ҳажми 0,50 дан 0,75 м3 гача бўлган экскаваторларни қўлласа бўлади. Бизнинг лойиҳада 1 гуруҳ тупроқ бўлгани учун, чўмич яхлит кесувчи милкли ёки чўмичи тишли бўлган экскаваторлар қўлланса бўлади. Чўмичи яхлит кесувчи милкли экскаватор фақат I-III гуруҳ тупроқлар учун қўлланишини эътиборга олиш керак.

Экскаваторни ЯМваН(ЕНиР)даги паспортлари бўйича (Е 2-1-7 в Е 2-1-9) тупроқни қазиш учун тўғри чўмичли экскаваторни қабул қилиш мумкинлигини аниқлаймиз.



  1. Э-504 чўмичи тишли – 0,50 м3.

  2. Э-651 чўмичи тишли – 0,65 м3.

  3. Э-801 чўмичи тишли – 0,75 м3.

  4. Э-304 чўмичи яхлит кесувчи милкли – 0,5 м3.

Драглайн экскаваторлари.

  1. Э-504 чўмичи тишли – 0,5 м3

  2. ҚМ-602 чўмичи тишли – 0,6 м3

  3. Download 333.74 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling