Бир фазали синусоидал ток занжирлари


Download 171.95 Kb.
bet1/4
Sana10.01.2020
Hajmi171.95 Kb.
  1   2   3   4

бир фазали синусоидал ток занжирлари



Режа:

1. Синусоидал ток ва уни тавсифловчи асосий катталиклар.

2. Синусоидал катталикларнинг ўртача ва таъсир этувчи қийматлари.

3. Синусоидал катталикларни декарт ва комплекс текисликда векторлар билан ифодаланиши.

4. Синусоидал ток занжирида актив қаршилик, индуктивлик ва конденсатор.

Синусоидал ток ва уни тавсифловчи асосий катталиклар


Даврий ўзгарувчан токлар ичида энг кенг тарқалгани синусоидал токлардир. Саноатда ва турмушда фойдаланиладиган ўзгарувчан ток синусоидал қонун бўйича ўзгарадиган ўзгарувчан токдир. Бу токни юқори кучланиш билан узоқ масофаларга узатиш ҳамда ўзгарувчан токда ишловчи машина ва аппаратлар (транформаторлар, асинхрон ва синхрон двигателлар) ни ишга туширишда ишлатиш мумкин. Фақат синусоидал ток ёрдамида бутун чизиқли занжир бўйлаб, ҳамда участкаларда ток ва кучланишларнинг ўзгариш қонуниятларини ўзгаришсиз сақлаб қолиш мумкин. Қўлланиладиган синусоидал ўзгарувчи токларнинг частоталари жуда кенг диапазонли бўлиб, герц нинг бир бўлагидан миллиард герц ларгача бўлиши мумкин. Нисбатан паст частотали синусоидал токлар синхрон генераторлар ёрдамида олинса юқори частотали синусоидал ток ва ЭЮК лар электрон генераторлар ёрдамида ҳосил қилинади. Синусодал ток ва кучланишларни график равишда, тригонометрик функция кўринишида, декарт ёки комплекс текисликдаги айланувчи векторлар кўринишида ифодалаш мумкин. Синусоидал ток аналитик кўринишда қуйидагича ифодаланиши мумкин:

. (4.1)

График ифодаси 4.1-расмда берилган. Функциянинг энг катта қиймати амплитуда Im дейилади, Т – давр тўлиқ бир ўзгариш учун кетган вақт, частота - 1 секунддаги тебранишлар сони, частотанинг бирлиги сек-1 ёки Гц.



Бурчак частотаси , бирлиги рад/сек ёки сек-1.








4.1 - расм




4.2 – расм

Функциянинг аргументи, яҳни (t+) – фаза деб аталади. Фаза t вақтнинг ўша момент учун тебранишнинг ҳолатини белгилайди. - бошланғич фаза. Графикда бошланғич фаза бурчаги нинг қиймати синусоиданинг координата бошидаги ҳолати билан аниқланади. Синусоидал ўзгарувчан функциянинг нол қийматларидан мусбат қийматларига ўтиш нуқтаси даврнинг бошланиш лаҳзаси ҳисобланади. Мусбат бошланғич фаза координата бошидан чап томонга, манфийси ўнг томонга қўйилади. 4.2-расмда кучланиш ва токнинг графиги (вақт диаграммаси) берилган.



, (4.2)

. (4.3)

Бу синусоидал катталикларнинг бошланғич фазалари орасидаги бурчак фаза силжиш бурчаги дейилади.



. (4.4)

=0 бўлганда ток ва кучланиш фаза бўйича бир хил, бўлганда квадратурада - қарама–қарши фазада бўлади. Фазалар силжиши бурчагидан фойдаланиб, (4.2) ва (4.3) ларни қуйидагича ифодалаш мумкин:



, .

Бу муносабатлар шуни кўрсатадики, синусоидал ток, синусоидал кучланишдан  бурчакка орқада қолар экан.



Download 171.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling