Биз ушбу казусга жавоб бериш учун "ҳуқуқий тизим" ва "ҳуқуқ тизми" тушунчаларига тўхталиб ўтишни жоиз деб биламиз
Download 21.46 Kb.
|
Хуқуқ тизими ДНХ Казус О
Биз ушбу казусга жавоб бериш учун “ҳуқуқий тизим” ва “ҳуқуқ тизми” тушунчаларига тўхталиб ўтишни жоиз деб биламиз. Ҳуқуқий тизим деганда муайян бир мамлакатда амалда бўлган обйектив ҳуқуқ тушунилади. Бошқача айтганда, муайян мамлакатнинг ҳуқуқий тизими ушбу давлатнинг ҳудудида амал қиладиган ва жамиятдаги ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқдир. Бугунги кунда сиёсий харитада 200 дан ортиқ давлат мавжудлигини еътиборга оладиган бўлсак, демак, шунча ҳуқуқий тизим шаклланган. “Ҳуқуқий тизим” атамаси қуйидаги уч маънода қўлланилади: • ижтимоий-иқтисодий маънода (бунда у умуман “ҳуқуқнинг ижтимоий-иқтисодий тури” тушунчасига тўғри келади); • бирор мамлакатнинг ҳуқуқий тизими маъносида; •турли мамлакатлар ҳуқуқий тизимларининг бирлиги. Ҳуқуқий тизимларнинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин: роман-герман (континентал) ҳуқуқ оиласи; умумий (англо-саксон) ҳуқуқ оиласи: Скандинавия мамлакатларининг ҳуқуқий тизимлари; Лотин Aмерикаси мамлакатларининг ҳуқуқий тизимлари; Узоқ Шарқ мамлакатларининг ҳуқуқий тизимлари; диний-анъанавий ҳуқуқ оиласи; социалистик ҳуқуқ оиласи; аралаш ҳуқуқий тизимлар. Тизим юнонча “сйстеме” сўзидан олинган бўлиб, ўзбек тилида “яхлит”, “қисмлардан иборат” деган маъноларни англатади. Ҳуқуқшунос олим Сайдуллайевнинг фикрича, “Ҳуқуқий тизимнинг таркибий қисмларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: 1.норматив хусусиятга ега бўлган таркибий елементлар: а) ҳуқуқ; б) ҳуқуқ тизими; д) ҳуқуқий принсиплар; е) ҳуқуқнинг манбалари; 2. ҳаракатда (муайян жараён орқали) ифодаланадиган таркибий елементлар: а) ҳуқуқ ижодкорлиги; б) ҳуқуқни амалга ошириш, қўллаш жараёни; д) ҳуқуқий муносабатлар; е) ҳуқуқий тартибга солиш механизми; 3. ғоявий-мафкуравий мазмунга ега бўлган елементлар: а) ҳуқуқий онг, б) ҳуқуқий маданият; д) ҳуқуқий маíку ра; е) ҳуқуқий сиёсат; ф) юридик фан; г) қонунийлик муҳити ва ҳуқуқий тартибот режими: 4.ташкилий-таркибий елементлар: а) юридик муассасалар, яъни ҳуқуқий фаолият билан шуғулланувчи давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар” Ҳуқуқ тизими – бу ҳуқуқнинг ботиний тузилиши, унинг ички архитектураси, таркиби бўлиб, у ҳуқуқнинг қандай қисмлардан иборат еканлиги ва қисмлари ўртасидаги муносабат, алоқадорлик ҳамда нисбатни ифодалайди. Ҳуқуқ тизими обйектив табиатга ега. Бунинг маъноси шуки. мавжуд ижтимоий муносабатлар ва уларнинг реал манзараси ҳуқуқ тизимини белгиловчи омил ҳисобланади. Ижтимоий муносабатларнинг ўзгариши, янгиланиши ҳуқуқ тизимида ўзининг айнан аксини, ифодасини топади. Шу жиҳатдан ҳар бир давлат нинг ҳуқуқ тизими мазкур жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг инъикоси, ифодаси ҳисобланади. Маълумки, ҳар қандай ҳуқуқ давлат томонидан ўрнатилган ва бажарилишу ҳокимият воситалари билан таъминланадиган нормалар мажмуидан иборат. Aйни вақтда, бу нормалар мажмуи бетартиб тарзда жамланган бўлмай, балки унинг қисмлари ўзаро мувофиқлик, боғлиқлик асосида бирлашади. Бу тизим бир пайтда умумийлик ва алоҳидалик, мустақиллик ва боғлиқлик, ўхшашлик ва фарқланиш хусусиятларига егадир. Ҳуқуқ тизимини ташкил етган нормаларнинг умумийлига ва бирлиги уларда ифодаланган давлат иродасининг ягоналиги, ҳуқуқий нормалар амал қилиб турган ҳуқуқий заминнинг, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш механизми ва бу механизм асосланадиган умумий қоидаларнинг яхлитлиги, шунингдек вазифалари ва мақсадларининг муштараклиги билан белгиланади. Таҳлиллар кўрсатишича, ҳуқуқ тизими қуйидаги хусусиятларга эга: •биринчидан, ижтимоий муносабатларнинг мазмунидан келиб чиқит обйектив равишда шаклланади; •иккинчидан, у яхлит тизим сифатида ҳуқуқнинг ички тузилишини, яъни тизим қандай ички қурилмадан иборатлигини кўрсатади; •учинчидан, ҳуқуқ тизими уни ташкил етувчи юридик нормаларнинг муайян гуруҳларга бирлашишини ифодалайди; •тўртинчидан, ҳуқуқ тизимини ташкил етувчи юридик нормалар ва улар бирлашган гуруҳларнинг ўзаро фарқланишини кўрсатади; • бешинчидан, ижтимоий муносабатларнинг хусусияти ва ўзига хослиги юридик нормаларнинг ҳам маълум даражада ихтисослашувига сабаб бўлади. Ҳуқуқшунос олим Одилқорийев “ҳуқуқ тизими” тушунчасига қуйидагича таъриф берган: “Ҳуқуқ тизими – ҳуқуқнинг обйектив равишда шаклланган ички тузилиши бўлиб, у ҳаракатдаги, ўзаро бир-бири билан боғланган барча юридик нормалар, институтлар ва ҳуқуқ тармоқларини ўз ичига олади, ички узвийлик ва айни пайтда, тартибга соладиган муносабатларнинг хусусиятларидан келиб чиқадиган фарқлар билан тавсифланади. Ҳуқуқ тизими таркибидаги энг йирик тузилма – ҳуқуқ тармоғидир. Ҳуқуқни тармоқларга ажратиш икки мезон, яъни ҳуқуқий тартибга солишнинг предмети ва ҳуқуқий тартибга солишнинг усули (методи) орқали амалга оширилади” Ҳуқуқ тизими – бу ижтимоий муносабатларнинг характери билан боғлиқ бўлган ҳуқуқнинг ички тузилиши бўлиб, у ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқ институтлари ва ҳуқуқ соҳаларининг қатъий илмий изчилликда жойлашган тартибидир. Ҳуқуқ тизимининг қуйидаги хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин: • Ҳуқуқ тизими муайян жамиятда амалда бўлган ҳуқуг нинг обйектив сифатидир, уни аввалдан белгиланган режа асосида барпо етиш мумкин емас; • Ҳуқуқ тизими тўлалигича ҳуқуқ нормалари билан мустаҳкамланадиган ва тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар тизимига мувофиқ келади. Шу жиҳатдан олганда, ҳуқуқ ижтимоий ҳодиса сифатида нафақат ўзида, балки ички тузилиши орқали ҳар жамият хусусиятларини ифода етади; • ҳуқуқ тизими тарихий ўзгарувчан, у жамият тараққиёти билан мутаносиб равишда тадрижий жараёнларни босиб ўтади; • ҳуқуқ тизими таркибига кирувчи ўзаро алоқада бўлган соҳалар бир-бирини такрорламайди ва аксинча бир-бирини тўлдиради; • ҳуқуқ тизими ижтимоий муносабатлар мазмуни билан боғлиқ ҳолда, обйектив равишда шаклланади; •ҳуқуқ тизими яхлит тизим сифатида ҳуқуқнинг ички тузилишини, яъни бу тизим қандай ички қурилмадан иборатлигини кўрсатади; • ҳуқуқ тизими уни ташкил етувчи юридик нормаларнинг муайян гуруҳларга бирлашишини кўрсатади; • ҳуқуқ тизими ҳуқуқ нормалари ва унинг гуруҳлари ўзаро фарқланишини кўрсатади; ҳуқуқ тизими ижтимоий муносабатларнинг хусусияти ва уларнинг ўзига хослиги ҳуқуқ нормаларининг ҳам маълум даражада ихтисослашувини тақозо этади. Ҳуқуқ тизимининг қуйидаги таркибий қисмлари мавжуд: а) ҳуқуқ нормаси; б) ҳуқуқ институти; c) ҳуқуқ соҳаси. Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқ тизими ва ҳуқуқий тизим алоҳида-алоҳида тушунчалар ҳисобланади. Ҳар бир давлат ўз ҳуқуқий тизимига ега бўлади. Ҳуқуқий тизим еса ўз ичига ҳуқуқ тизимини ҳам қамраб олади. Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, ҳуқуқий тизим ҳуқуқ тизимига нисбатан кенгроқ тушунча ҳисобланади. Йер юзидаги деярли барча давлатлар ўз ҳуқуқий тизимларига егадирлар. Ҳуқуқ тизими ҳуқуқнинг ички тузилишини ифодаловчи тушунчадир. Бу тушунча уч қисмдан иборатдир. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 1.Ш. A. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик – Тошкент: “Юридик адабиётлар публиш” нашриёти, 2021. 2.Одилқорийев Х.Т. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик – Тошкент: “Aдолат” нашриёти, 2018. 3.Исломов. З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик – Тошкент: “Aдолат” нашриёти, 2007. 4.ҳттпс://лех.уз/ 5.Интернет материаллари. 1 Сайдуллайев. Ш. A. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик – Тошкент: “ Юридик адабиётлар публиш” нашриёти, 2021. – Б.169. 2 Одилқорийев. Х. Т. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик – Тошкент: “Aдолат” нашриёти, 2018. – Б. 315. ҳттп://ҳозир.орг Download 21.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling