Бизнинг одо ўқув марказини кенгайтириш мақсадида шаҳар марказидан жой ажратилди
Download 0.98 Mb.
|
interview
Президентимиз Ш.Мирзияев раислигида 1-март куни хотин қизларни қўллаб қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиатдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича видеоселлектор ўтказилди. Бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, улуғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ еканлиги, агар ҳалқимиз биздан рози бўлишини ҳоҳласак, аввало мўтабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитларни яратшимиз керак. Она рози бўлса оила рози бўлади, оила рози бўлса жамият рози бўлади дедилар ҳурматли президентимиз Ш.Мирзияев. Бу мақсад мамлакатимизнинг тараққиёт стратегиясида енг муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Уларнинг ижросини тизимли тарзда ҳар бир маҳалла кесимида амалга ошириш учун оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил етиш тўғрисида президент фармони қабул қилинди. Энди ҳар бир маҳаллада ҳотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади. Қизларнинг яхши таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, президентимизни ҳамиша ўйлантирадиган масалаларидан бири. Бу еғилишда ҳам умумтаълим шароитини кенгайтириш бўйича тарихий қарор қабул қилинди. Бизнинг ОДО ўқув марказини кенгайтириш мақсадида шаҳар марказидан жой ажратилди. Аёлларга талаб юқори бўлган ишчи касбларга ўқитиш бўйича кўрсатмалар берилади. Оилани мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масулиятини ошириш мақсадида обрў-этиборли билимли, хотин-қизлардан иборат “Оқили аёллар” ҳаракатини ташкил қилиш таклифини бердилар. Бу ҳаракат маҳалланинг виждони бўлиши керак. Демак биз аёллар оиламизга ўз ишимизга виждонан юракдан ёндошишимиз, ёшларимиз ҳоҳлаган касб-ҳунарини ўргатиб, ватанимизни равнақи учун ҳизмат қилишимиз керак. Фурсатдан фойдаланиб ҳурматли президентимизга ота-оналар опа-сингиллар номидан самимий миннатдорчилигимни билдираман. Ёшларни касб-ҳунарга ўргатишда тинимсиз меҳнат қиламан. ` Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling