Божхона назорати тушунчаси, унинг шакллари ва амалга ошириш тартиби Режа


Download 17.91 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi17.91 Kb.
#1008539
Bog'liq
Божхона назорати тушунчаси


Божхона назорати тушунчаси, унинг шакллари ва амалга ошириш тартиби

Режа:

1. Божхона назорати тушунчаси

2. Божхона назоратини ташкил килиш ва божхона расмийлаштиришнинг асосий йуналиши.

3. Божхона назоратини ташкил килиш технология схемаси

4. Божхона назорати шакллари




Узбекистон Республикаси Божхона хизмати уз фаолиятида ички ва ташки сиёсатни таркибий кисми хисобланувчи ягона божхона сиёсатини амалга ошириб келмокда. Божхона хизматини асосий максадлари Узбекистон Республикаси божхонга худудидан самарали божхона назоратини хамда товарлар айрибошлашни тартибга солишни таъминлашдан иктисодиётнинг ривожланишини рагбатлантиришдан, ички бозорни химоялашдан иборат булиб, божхона чегараси оркали товарлар ва транспорт воситаларини олиб утиш, бож туловларин ундириш, божхона расмийлаштируви, божхона назоратини амалга ошириш тартиби ва шартларидан иборат.

Божхона назорати – конун хужжатлари ва халкаро шартномаларга риоя этилишини таъминлаш максадида божхона органлари амалга оширадиган тадбирлар мажмуидир. Божхона режими – Узбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали олиб утиладиган товарлар ва транспорт воситалари макомини божхона мкксадлари учун белгиловчи коидалар мажмуидир.

Божхона назорати максади - Узбекистон республикаси Божхона конунчилигини, Божхона тарифи тугрисидаги конунини ва бошка конун ва норматив актларни шу билан бирга Уэбекистон Республикаси Ташки иктисодий масалаларига тегишли Халкаро шартномаларни бажаришда Халкаро нормаларга риоя килинган холда фаолият курсатади.

Божхона назорати объекти- божхона худудидан утаетган товарлар, транспорт воситалари. улар тугрисида хужжат ва малумотлар, товар ва транспорт воситаларига тегишли жисмоний ва юридик шахслар, божхона брокерлари, декларантлар уларнинг хужжати ва улар товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан танлаган божхона режимлари шулардан иборат.

Божхона назрати асосан божхона зонасида ташкил килинади. Божхона зонаси Божхона худуди атрофи ва Божхона органи томонидан аникланган, божхона органи жойлашган ерларда, божхона расмийлаштириш жойлари хисобланади.

Божхона назорати жараенида- товарларнинг харакати, унинг ишлаб чикарилиши жараени, саклаш, сотилиши, сотиб олиниши, юкланиши, туширилиши, жойланиши, сугуртаси, ва бошкалар куриш мумкин. Бу товарларни кайси давлатдан келиб чикишини, божхона кийматини, ва ТИА ТН асосида тугри аниклаш божхона назорати асосий функцияларидан хисобланади.

Божхона назорати субъекти - Узбекистон божхона органлари тизими хисобланиб, божхона маъсул ходимлари томонидан амалга оширилади. Улар Божхона ва ТИА тартибига тегишли конун, карор ва норматив акталр асосида иш юритишади.

Айрим объектларда божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари олидинда чора тадбир куриши керак булади.

товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштириш вакти ва жойини аниклаш;

товарларни етказиш учун маршрутини ва муддатини белгилаш;

товарларни етказишда божхона назоратини урнатиш (пломба, печат ва бошка белгилар);

божхона назоратини амалга ошириш учун технологик схемаларни ишлаб чикиш;

Товарларни харакати, уни сакланиши еки биронбир режимга жойлашишда карор кабул килиш;

• ТИА катнашчилари тугрисида маълумотларга эга булиш ва улар томондан конун ва норматив актларни бажарилишини назорат килиш;

• божхона чегарасидан товраларни ва транспорт воситаларни утказишда хужжатларни ва шунга тегишли шахсларни назоратдан утказиш.

Бу чора тадбирлар хукукнихимоя килиш, яъни хукукбузарликни олдини олишда, фискал масалалрини тула тукис бажарилишида мухим рол уйнайди.

Божхона назорати:

- ташки савдо сотик опреацияларини бажаришда шароит яратиб бериш;

- давлат божхона чегарасидан утаетаган товаралр ва транспорт воситаларга нисбатан объектив карор кабул килиш.

- контрабанда ва божхона солик конунбузарлигига карши, курол аслаха, ук дори, портлаш моддалари, наркотик моддалри, археологик казилмалар, тарихий маданий буюмларни ноконуний йул билан утишини олидини олиш;

- божхона ва солик туловларини тулик ва уз вактида тулатиш;

- божхона ва махсус статистикасини амалга ошириш;

- божхона уз хукук доирасида валюта назоратини амалга ошириш;

- ташки иктисодий алокалар товар номенклатурасини куллаш каби масалалрини хал килади.

Унумли божхона назоратига эришиш, товарларни ва транспорт воситалирини коникарли расмийлаштириш махсули деса булади.

Божхона назоратини ташкил килиш ва божхона расмийлаштириш - божхона органлари томонидан давлат божхона чегарасидан товарлар ва транспорт воситаларини утказишда амалга оширадиган комплекс харакатлари тушунилади.

Бу комплекс харакатлар божхона инфраструктурасини ташкил килиб божхона назоратини кенгрок камраб олади. Бундан ташкари Божхона назоратини ташкил килиш ва божхона расмийлаштириш куйдаги масалалрни хал килади:

• божхона чегарасини кесиб утишда маълум вактни ва жойни белгилайди- Товарларни ва транспорт воситаларни шу жойлардан иш вактида утишга рухсат берилади;

• божхона назоратини ва расмийлаштиришни вактини ва жойини белгилайди - кириб келган товарлар ва тр. вос-лари божхона назоратига олинади ва божхона чегарасидан чикиб кетгандан сунг божхона назорати олинади. Божхона расмийлаштируви - асоси декларант томонидан режимлардан бирини танлаган холда божхона органига такдим этишидир. Божхона расмийлаштируви божхона органлари билан келишилган холда иш вактидан холи ва бошка ерда бажариш мумкин. (ташкилотларида ва курилиш объектларида)

• божхона органларига, товарларни, транспорт воситалирни, хужжатларни такдим килиш вакти, жойи ва механизмини белгилайди - божхона территориясига кириб келган юк маълум режимлардан бирини танлагунча ва туловларни ва бошк орган назоратидан кечгунча вактинча омбрхонага жойлаштирилади. Спиртилик ичимликлар ва тамаки махсулотлар факат божхона органи таъсис этган божхона омборхоналарида саклаши мумкин ва божхона расмийлаштируви факатбожхона вактинча саклаш омборхоналари жойи булади..

Божхона чегараларида автотранспорт, темир йул транспорта утиш жойларида ва таерагохларда юкларни ва тр. вос-лари назорат килиш, расмийлаштириш, чегара кушинлари, ички ишлар бошкармалари ва бошка органлар билан технологик схемаларини ишлаб чикади.

Божхона назоратини тугри ташкил килгандагина ва назорат килишда катнашувчи органларининг биргаликда харакат килишлари назоратини унумли блишини таъминлайди. Назоратни ташкил килишнинг асосий масалаларидан божхона ва унинг инфраструктураларини ташки иктисодий алокалари катнашчилари доимий фаолият курсатиб келаетган ерларда ва уларни божхона чегарасидан катнаш ерларида хам жойлаштириш. Божхона назоратини биринчи навбатда божхона ва божхона постларини, максади, принциплари, асосий йуналиши, божхона органларининг ва постларнинг ички хамжихатлигини ташкил килиб бериш керак. Божхона назоратининг ташкил килишда божхона брокерлари, божхона ва вактинчалик саклаш омборлари эгалари божхона операцияларини амалга оширишда божхона ходимлари ишини енгиллаштиради. Регионда божхона назоратини ташкил килишда куйдагиларга амал килиш керак:

1. Божхона органи томонидан килинадиган ишлар микдори (ТИА китнашчилар сони, божхона назоратига олинадиган товарлар транспорт воситалари);

2. Божхона назоратини ва божхона расмийлаштируви аниклаш, керакли асбоб усканалар ва анжомлар билан таъминлаш.

3. Божхона органинг хизматчилар штатини белгилаш.

4. Мутахассиларни танлаш ва уларни укитиш;

5. Моддий техника базасини ташкил килиш;

6. Божхона органлари орасида узвий алока урнатиш;

7. Божхона органларининг божхона назоратини ташкил килишда хамма шарт-шароиталр яратиб бериш.

Товарларни ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан утказишда катнашувчи органлар билан биргаликда, Божхона назоратни ташкил килиш учун технологик схема куйдаги тадбирларни уз ичига олади:

Божхона худудига киришда ва чикишда ;

1. товарлар, транспорт воситаларини ва шахсларни божхона чегарасидан утиши тугрисидаги хабар бериш;

2. божхона органига товарларни, транспорт воситаларни ва улар га тегишли хужжатларни такдим этиш;

3. божхона конунига биноан такдим этилган хужжатларни расмийлаштириш учун кабул килиш, куригдан утказиш;

4. юкларни манзилга етказиш учун хужжатларни расмийлаштириш етгунча назорат олиш;

5. бошка божхона органларидан юборилган юкларни назорат остига олиш;

6. божхона органларини юкларни манзилга етказилганлиги еки етказилмаганлиги тугрисида хабар бериш;

7. товраларни вактинчалик, божхона омборига жойлаштириш;

8. божхона органи томонидан БЮБ ни кабул килиш;

9. БЮБ кабул килингандан сунг божхона назоратини урнатиш ва расмийлаштириш;

10. божхона расмийлаштирув натижасида карор кабул килиниши.

Буларнинг хар бир пунктини божхона конунчилиги ва бошка норматив актлар асосида бажарилади.

Божхона назоратини технологик схемасини такомиллаштириш куйдаги тадбирларни куриш мумкин:

1. божхона назоратини ташкил килишни такомиллаштириш;

2. товралар ва транспорт воситаларини куриги муддатини камайтири ва сифатини ошириш;

3. божхона туловларини муддатини кискартириш ;

5. мамлакатга ва иктисодиетга зарар келтиришнинг олидини олиш;

Божхона конунчилиги божхона назоратининг куйдаги шаклларда утказиш белгиланган;

1. божхона максадлари учун зарур булган хужжатлар ва маълумотларни текшириш - бу хужжатлар асосан уч гурух булинади;

• транспорт, тижорий, божхона ва бошкалар;

• транспорт жужжатлар- юк варакалари, коносамент, манифест, йул варакаси;

• тижорий хужжатлар- шарномалар, бйтимлар, инвойслар, фактура хисоблари. юк варакалари,

• божхона хужжатлари - божхона томонидан бериладиган лицензиялар, мутахасислик атесстати, етказиш варакаси, божхона киймати баенномаси, божхона кийматини коррективлаш, БЮБ, контейнер ва транспорт воситаларини божхона назорати остида юк ташишга рухсат гувохномаси.

• бошка хужжатлар - шахсларни низоми, ТИА катнашчиси сертификати ва варакаси, бошка органларнинг рухсати- ветеренар, фитосанитария ва маданият ишлари бошкарма рухсатномалари.

2. жисмоний ва мансабдор шахсларни огзаки сураб - суриштириш ;

3. божхона куригидан утказиш - такдим этилган хужжатлар асосида товар ва транспорт воситаларини чегарадан утишини конунийлигига ишонч хосил килиб, божхона худудига ман этилган юкларни киришини олдини олиш. Божхона куриги - товар номини, сонини, агар керак булса сифатини аниклаш ва транспорт воситаларини эса хужжатсиз юкларни олиб утиши мумкин булган сирли жойларини аниклаш. Бу ишларда техник воситаларини куллаш керак булади. Курикларни куйдаги турларда утказиш мумкин:

• киеслаш куриги, юкни такдим этилган БЮБ, келиб чиккан сертификати, ва бошка хужжатлар, ташки киеслаш асосида;

• юкни сонини аниклаш куриги (жойларни хеммасини очилиб екии кисман)

• товараларни экспертиза еки текшириш учун маълум кисмини олиб куригдан утказиш;

• контрабанда юкларини беркитилган сирли жойларни аниклашга каратилагн куриг.

Доимий куригдан утказиладиган юклар куйдагилар:

а) акциз товарлари;

б)бож туловига тушадиган товарлар;

в)лицензия, квота тусикларига эга товарлар;

г)ТИА ТН нинг кодида гумон;

д)шахсларга нисбатан информация.

4. товарлар ва транспорт воситалари. бинолар ва бошка жойларни божхона томонидан киеслаш (мухр, расмга олиш, белгилаш ва бошкалар)

5. товаралар ва транспорт воситаларини хисобга олиш - бу назоратнинг кулланишининг асосий сабаби божхона органи зиммасига ТИА статистикани юритиш юклатилган.



6. божхона назоратидан утказилиши лозим булган товаралр ва транспорт воситалари туриши мумкин булган ехуд назорат килиш божхона органлари зиммасига юклатилган фаолият амалга оширилаетган худудлар, (вактинча, божхона, эркин омборхоналарини, эркин зоналарни, ва бошкалар) бинолар ва бошка жойларни текшириш;

7. шахсни куздан кечириш - божхона чегараси оркали утаетган ехуд божхона назорати зонасида еки халкаро алока учун очик аэропортнинг транзит зонасида турган жисмоний шахе конун хужжатларини бузиш объектлари хисобланувчи товарларни уз енида яшираяпти ва курсатмаяпти деб хисоблашга асослар булган такдирда, божхона органи мансабдор шахснинг карорига биноан утказилади.
Download 17.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling