Короновирус, Карантин ,Пандемия даври
2020 йил 18 мартдан хозирги кунгача махалла 6 та кўчаси 3169 нафар ахолисини уйда қолиши, вактинча иш ўрнини йукотиши муносабати билан туман хокимлиги, сектор рахбари, туман саховат ва кўмак хайрия жамғарма фондидан ташкари, 5 та махалламиз тадбиркорлари март- ноябр ойларида 150 млн сумга якин озик-овкат махсулотлари: гушт- товук бепул саховат тортик килинди,ундан ташкари никоб(маска) ,антисептик воситалари тарқатилди, Тинчлик кўчасида яшовчи хозирги кунда юра олмайдиган кекса онахон Қурбонова Бўрига ногиронлар аравачаси берилди, Ш.Нурхон кўчасида яшовчи кекса ёлғиз, 2 гурух ногирони Рустамов Жабборга қўлтиқ хасаса, ногиронлар аравачаси берилиб бепул сихатгохга даволантирилди. Кам таъминланган оила болаликдан 2 гурурх ногирони Муродов Нутфуллонинг Бухоро давлат олийгохида ўқийдиган қизи Садиева Нигинанинг шартнома тўлови солиқ сектори томонидан тўлаб берилди. Темир дафтарда турувчи, ижтимоий химояга мухтож Турсунова Винерага туман хокимлиги томонидан сув насоси АГДЛ олиб берилди. Кам таъминланган оила 2 грух ногирони Бобоев Хамроқулнинг оиласига туман хокими ташаббуси билан 2 бош йирик шохли қорамол боласи (ғуножин) берилди, 2 гурух ногирони Шоназаров Наврўзнинг оиласига 1 бош қўй берилди. Ш.Нурхон кўчасида яшовчи Хидирова Ойсултонни иш билан таъминлаш мақсадида бепул тикиш машинаси берилди.
15 дан ортиқ фуқароларимизга тикув машиналари, юк ташувчи мотоцикллар ва ер хайдовчи мини култуваторлар имтиёзли кредитлар асосида олиб берилиб иш билан таъминланди.
Хукук таргибот
Ўтган 2019 йилда 3 та жиноят содир этилган булса, жорий 2020 йил якунига келиб 1 жиноят қайд этилди. Профилактика куни, пандемия коидаларини бузиш буйича баённомалар тузилиб, суд томонидан жарима солинди. Жамоатчилик маскани иши яхши йулга куйилди,тунги навбатчилик ташкил этилди. Мол- мулк солиғи, коммунал тулов, мажбурий ижро бюроси томонидан такдим этилган жарималарни ундиришга якиндан ёрдам кўрсатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |