Чиқувчи ахборот бошқариш ва ҳисоботга оид (статистик)


Download 33 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi33 Kb.
#1831031
Bog'liq
upwork


Бирламчи ахборот одатда ҳажмий характерга эга бўлади, ташқи ахборот эса қадр-қимматга эга, ҳажми чекланмаган характерга эга бўлади.
Ички ахборот таркибига мейёрий-луғавий, ҳисобга олиш, режа- га оид ахбўротлар киради.
Чиқувчи ахборот бошқариш ва ҳисоботга оид (статистик)
ахборотлами ўз ичига олади.
Иқтисодий ахборотлами муайян аломатларга кўра бир неча турларга ажратиш мумкин. Масалан, қуйидаги аломатларга кўра иқтисодий ахборотлами таснифлаш мумкин:
тегишлилиги аломатига кўра моддий ишлаб чиқариш соҳаси ахборотлари ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаси ахборотлари;
такрор ишлаб чиқариш босқичига кўра таъминлашда, ишлаб чиқаришда, тақсимлашда, истеъмол қилишдафойдаланиладиган ахбо- ротлар турлари;
ишлаб чиқариш жараёнлари элементларига кўра моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларга оид ахборотлар;
бошқаришнинг вақт бўйича босқичларига кўра хоЪЖалик фаолиятини таҳлил қилиш, оператив бошқариш, ҳисобот яратиш ахбо- ротларв,
акслантирадиган воқеликка мос келиш даражасига кўра
ишончли ва ишончли боЪИмаган ахборотлар;
воқеалами тўлиқ акслантириш даражасига кўра тўлиқ боЪИма­ ган, тўлиқ (мазмун жиҳатидан аниқ ва лўнда), керагидан ортиқ ах­ боротлар (чалғитувчи, “шовқинли ахборот” деб номланган фойда- сиз маълумотлардан ёки компьютер тармоқларида электрон “чиқин- ди” - спам номини олган кераксиз маълумотлардан иборат).
Юзага келиш босқичига кўра ахборот манбалари ҳаракати натижасида юзага келадиган бирламчи ахборотлар:
юқори бошқарув органлари ёки уламинг иерархик зинапо- яси бўйича атрофлича ва аниқ тарзда кириб келадиган директив, кўрсатмали ахборотлар;
бошқарув иерархияси зинапояси бўйича пастдан юқорига қараб узатиладиган қадамма-қадам умумлаштириладиган ҳисобга олиш-ҳисобот ахборотлари.
Бирламчи ахборотлами қайта ишлаш натижасида ҳосил қилина- диган иккиламчи ахборотлар:
о оралиқ ахборотлар; о якуний ахборотлар.
Муайян масала учун вақт оралиғидаги барқарорлиги бўйича
барқарор ва барқарор боЪИмаган ахборотлар.
Иқтисодий ахборот кишилар жамоасини, ташкилотлами бошқариш жараёнлари билан боғлиқ. Бундай ахборотлар асосида моддий неъматлами ишлаб чиқариш жараёнларида бошқариш қарорларини қабул қилиш, маҳсулотлами ва ресурсларои тақсимлаш, айирбошлаш ҳамда хизматлар кўрсатиш амалга оширилади.
Иқтисодий ахборотнинг муҳим тафсилоти - унинг таркибини ташкил этувчи элементлар ва ушбу элементламинг ахборот таркибидаги ўзаро боғланишлари билан ифодаланади.
Иқтисодий ахборот бирликлари оддий ва таркибий бўлади. Оддий ахборот реквизит (лотинча “регуиситум” - зарур) деб аталади. Реквизит мантиқан бо4инмайдиган элемент бўлиб, объектнинг ёки иқтисодий жараённинг муайян хусусиятини акслантиради. Реквизит икки хоссага эга: алоҳида олинган реквизит иқтисодий жараённи тоМиқ тавсифлай олмайди ва у турли иқтисодий кўрсаткичлар таркибига кириши мумкин. Реквизит объект ҳақидаги зарур бўлган маълумотни ифода- лайди. Масалан, товар ҳақидаги иқтисодий ахборот таркибига унинг номи, модели, ўлчов бирлиги, сони, нархи, ишлаб чиқарувчиси, яратилган санаси ва шу каби реквизитлар (элементлар) киради. Бунда товар модели ахборотнинг сифат тафсилотини, сони ва нархи эса миқдорий кўрсаткичлами белгилайдиган реквизитлардир.
Объектнинг (ҳодиса, жараённинг) сифат тафсилотларини реквизит- аломатлар акслантирадилар. .
Объектнинг миқдорий тафсилотларини реквизит-асослар берадилар.
Шундай қилиб, ахборот таркиби унинг элементлари ўртасидаги ўзаро богЪИанишлами аниқлайди.
Иқтисодий ахборотнинг ўзига хос хусусиятлари:
Корхона фаолиятини натурал ва қиймат кўрсаткичлари тизими орқали тасвирлайди.
У тақсимланган ҳолда объектнинг қуйи нуқталарида унчалик катта бўлмаган қисмлар кўринишида вужудга келади.
Маълумотламинг катта қисми бирламчи ҳужжатларда қайд қилиниб, автоматлаштирилган ҳолда киритиш учун ноқулай боМади. Шунинг учун улами (ҳужижатдаги маълумотлами) клавиатура орқали қўлда териб киритиш зарурияти пайдо бўлади.
У ишлов бериш учун ва оддий ҳисоблаш алгоритмларини (қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш амалларидан иборат) бажариш учун маълумотламинг катта ҳажми билан тавсифланади.
У белгиланган вақт оралиқларида вужудга келиш ва ишлов бериш нуқтайи назаридан такрорланувчан цикллар билан тавсифланади.
Download 33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling