Cho`yanlar режа: Чўянлар Кулранг чўян
Download 379.79 Kb. Pdf ko'rish
|
7-Mavzu
CHO`YANLAR Режа: 1. Чўянлар 2. Кулранг чўян 3. Шарсимон графитли чўян (ёки нодуляр) 4. Оқ чўян ва болғаланувчан чўян 12.1 Чўянлар Чўян деб темир углерод қотишмалари гуруҳининг таркибидаги углерод миқдори 2.14 %/оғирлик дан юқори бўлган қотишмаларга айтилади. Турмушда қўлланиладиган ушбу гуруҳ материаллари таркибида углерод 3.0 – 4.5 %/оғирлик миқдорида бўлади. Бундан ташқари чўянларга бошқа элементларни ҳам қўшиш мумкин. Темир – темир карбид фаза диаграммасига юзланамиз (10.28 расм), бундан бир нарсани кўриш мумкинки бу оралиқдаги қотишмалар 1150 дан 1300 0 С ҳароратлар оралиғида суюқ фазада бўлади, буни пўлатларга нисбатан таққослаштирилганда анчагина пастлигини кўриш мумкин. Шунинг учун улар осонгина эритма холига ўтади ва уларни қуйма усулида қайта ишлаш мумкин. Бундан ташқари чўянлар, анчагина мўрт материал бўлиб, шунинг учун уларга шакл беришда айнан қуймакорлик усулидан фойдаланган маъқул. Цементит (Fe 3 C) метастабил бирикма хисобланади, маълум белгиланган шароитларда ⍺-ферритга ва графитга диссоцияланиши ёки парчаланиши мумкин: Fe 3 C →3Fe(⍺) + C (графит) Шунинг учун ҳам темир – углерод ҳолат диаграммасининг тенглиги 10.28 расмда берилган фазавий системага тўлиқ мос келмайди. Бу иккала диаграммада айрим қисмлари темирнинг бойитилганига қараб (Fe- Fe 3 C системасида эвтектика ва эвтектоид ҳароратлари 1147 0 С ва 727 0 С, Fe-C системасида эса 1153 0 С ва 740 0 С). 13.2 расмдаги диаграммада углерод миқдори 100% гача кўрсатилган чунки бунда углерод графит кўринишида, 10.28 расмдаги диаграммада углерод цементит кўринишида, шунинг учун углерод миқдори 6.70%/оғирлик да берилган. Графит шаклланишининг тенденцияси композициядаги миқдори ва совутиш тезлигига боғлиқ. Кремнийнинг 1% миқдорда бўлиши графит шаклланишини оширади. Графитизация (графит ҳосил бўлиши) ни жуда секинлик билан совутиш жараёни билан ҳам амалга ошириш мумкин. Кўпчилик чугун маркаларида углерод графит холида бўлади, микроструктурада кўринганидек, материалнинг механик хоссалари композициянинг таркиби ва термик ишлаш режимига боғлиқ. Энг кенг тарқалган чугун турларидан кулранг чўянда графит шар 1 шаклида, оқ, болғаланувчан чўянларда эса компакт графитлар бўлади. 1 Россияда қуйидаги чўянларни маркалаш системаси қабул қилинган: кулранг чўян (ГОСТ 1412-85) СЧ харфлари билан белгиланади, кейинги келадиган сонлар, биринчис чўзилишга мустахкамлик кўрсатгичи, иккинчи сон эса зарбий қовушоқлик (кг/мм 2 ) кўрсатгичидир. Болғаланувчан чўян (ГОСТ 1215-85) КЧ харфлари билан белгиланади, бунда рақамлар чўзилишга мустаҳкамлик (кг/мм 2 ) ва нисбий узаювчанлик коэффициенти(%). ВЧ – юқоримустахкам чўян (ГОСТ 7293-85). Антифрикцион чўянларни белгилашда А харфи қўлланилади. Download 379.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling