Чуст туман халк таълими бўлимига карашли 26-умумий ўрта таълим


Download 20.11 Kb.
bet1/2
Sana15.03.2023
Hajmi20.11 Kb.
#1268808
  1   2
Bog'liq
Giyohvantlik 26 hisoboti (1)


Чуст туман халк таълими бўлимига карашли 26-умумий ўрта таълим
мактабида «Гиёхвандликни олдини олиш» бўйича 2022- йил
амалга оширилган ишлар юзасидан

ХИСОБОТ



Мактабда «Гиёхвандликни олдини олиш» бўйича мактабнинг йиллик тадбирлар режаси ишлаб чикилди ва барча ишлар тадбирлар режаси асосида олиб борилди.
Ўқувчиларга ҳар жума кунлари ўтказилаётган синф соатлари ва маънавият соатларида чекишнинг зарарли томонлари яъни чекиш энг зарарли одатлардан бири хисобланиши, тамаки тутунида 3мингдан ортиқ захарли моддалар борлиги, тутун таркибидаги никотин, аммиак, карбонат ангидрид, бензол кабилар одам организмининг барча органларига, жумладан нафас йулларига захарли таъсир кўрсатиши, нос эса тил остидаги қон томирларига сўрилиб, қон орқали мия, юрак, жигар каби хаётий мухим органларни зарарлаши, сўлак орқали ютиб юборилганлар меъда-ичакни зарарлайди, носга тамаки, охак, кул каби захарли моддалар қўшилиши, бу моддалар оғиз бўшлиғида эриб, сўлак билан қўшилиб, қизилўнгач орқали ошқозонга тушади ва оғиз бўшлиғи, қизилўнгач, меъда раки келтириб чикариши мумкинлиги ўқувчиларга тушинтириб борилди.
Эрталабки сафланишларда гиёхванд моддаларнинг зарарли оқибатлари ўқувчиларга тушинтириб борилди.
Мактаб залига «Гиёхвандликка карши кураш» бурчаги ташкил этилди.
19-феврал 2021 йил куни мактабда Мирзаобод ҚВП врачи М. Эргашев ва мактаб хамшираси В. Тўкановалар иштирокида 9-10-11-синф ўқувчилари билан «Биз гиёхвандликка, зарарли одатларга каршимиз» мавзусида давра сухбати ўтказилди. Сухбат давомида ўқувчилар ўзларига керакли саволларга жавоб топишди
5 март куни мактаб хамшираси Д. Тўканова ва биология фани ўқитувчилари О. Турсунова ва З. Ўнарова ва мактаб психологи М. Хасановалар 7-11 синфлар кесимида «Гиёхвандлик ва зарарли одатларни инсон организмига таъсири» мавзусида сухбат тарзида тушунтирилди.
12-март куни ўқувчилар ўртасида «Биз гиёхвандликка қаршимиз» мавзусида диктант ва расмлар танлови бўлиб ўтди. Тадбирда диктантлар йўналиши бўйича 1-ўринни 11-синф ўқувчиси Собиталиева Ўлмасой расм йуналиши бўйича 1-уринни 8-«А» синф ўқувчиси Муроталиев Самандар Валижон ўғли эгаллади ва эрталабки сафланишда мактабнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар ва ота-оналарига ташаккурнома юборилди.

  • 14-май куни ўтказилган 2020-2021-ўқув йили якуни бўйича ўтказилган ота-оналар йиғилишида Балиқчи МФЙ профилактика инспектори И.Шаропов “Ёшлар ўртасида гиёҳванд моддаларга қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисида” мавзусида , мактаб хамшираси Д. Туканова ўзининг “Зарарли одатларсиз ҳаёт ва гиёҳванд моддаларсиз соғлом турмуш” мавзусидаги маърузаси билан қатнашди. Ушбу йиғилишда Балиқчи МФЙ раиси О. Туронов ва махалла имом-хатиби Т.Масалиевлар иштирок этдилар.

9 июн куни Ёзги таътил даврида ўқувчиларни бўш вақтини унумли ўтказиш мақсадида “Чекиш ва спиртли ичимлик истемол килиш соглик учун зарар” мавзусида ўқувчилар ўртасида асфальтга расм чизиш танлови ўтказилди. Ғолиблар эсталик совғалар билан тақдирландилар.
25-сентябр куни мактабда Мирзаобод ҚВП врачи М. Эргашев ва мактаб хамшираси Д. Тўканова иштирокида 8-9-синф ўқувчилари билан «Биз зарарли одатларга каршимиз» мавзусида давра сухбати ўтказилди.Сухбат давомида ўқувчилар ўзларига керакли саволларга жавоб топишди.
Мактабнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси М. Эсонов рахбарлигида деворий газеталар ва расмлар танлови бўлиб ўтди.Танловда 1-ўринни 9-А синф ўқувчиси С. Муроталиев 2-ўринни 9-А синф ўқувчиси М. Шоёқубова эгаллади ва мактабнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
20-30-сентябр куни мактабда 2020-2021-укув йили бошланиши муносабати билан синфлар кесимида ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди.Ота-оналарга Гиёхвандлик ёмон иллат эканлиги, тахдиди четдан туриб онгли равишда ўзига ёшларни тортишига харакат қилмоқда.Чунки ёшлар қизиқувчан, хаёт неъматларини таътиб кўришга интилувчан, аммо оқибатларини ўйлашга киришмаган бўлишади. Гиёхвандликка курашиш хар бир ота-онанинг маънавий бурчи бўлиши лозимлиги тушунтирилди.
Ушбу фикрлардан хулосалар чиқаришимиз зарурлиги, эртанги келажагимиз бўлган ёшларимизни бундай иллатларга қарши кураша оладиган иродали ватанпарвар рухда тарбиялашимиз барчамизнинг энг асосий вазифамиз бўлишини ота-оналарга айтиб ўтилди.
30 сентябр куни мактаб хамшираси Д. Туканова «Гиёхвандлик аср вабоси» мавзусида 9-11-синф ўқувчилари билан давра сухбати ўтказиб бу касалликнинг юқиш йўллари хақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтди ва укувчиларга шу мавзудаги саволларига жавоб берди.



Download 20.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling