Дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни бепул фойдаланишга бериш тўғрисидаги


Download 93.34 Kb.
bet1/3
Sana09.11.2023
Hajmi93.34 Kb.
#1759545
  1   2   3
Bog'liq
IJARA BEPUL 2


Дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни бепул фойдаланишга бериш тўғрисидаги

  1. ШАРТНОМА

______________ тумани (шаҳри) 20___ йил "___" _____________.


Бир тамондан ___________________________________________________________номидан
(умумтаълим мактаби жойлашган туман (шаҳар),
умумтаълим мактабининг рақами (номи)
устав асосида иш юритувчи, бундан буён матнда "Мактаб" деб юритилувчи _____________________________________ шахсида ҳамда иккинчи томондан таълим ________________ тилида олиб бориладиган ____-синф ўқувчисининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд умумтаълим мактаби ўқитувчиси, бундан буён матнда "Фойдаланувчи" деб юритилувчи _______________ ___________________ мазкур Шартномани қуйидагилар ҳақида тузишди:
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Мактаб 20__/20__ ўқув йилида вақтинчалик фойдаланиш учун мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни Фойдаланувчига беради, Фойдаланувчи эса 20___ йил _____________ гача уларни фойдаланишга яроқли ҳолатда қайтариш мажбуриятини олади.
1.2. Мазкур Шартноманинг предмети бўлган дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмалар Фойдаланувчига қуйидаги номларда бир нусхадан берилади:
____________________________________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________________________________

II. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


2.1. Мактаб Фойдаланувчининг айби билан дарслик ва/ёки ўқув-методик қўлланма йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, зарарни худди шундай дарслик ва/ёки ўқув-методик қўлланма билан қоплашни ёки унинг қийматини мазкур
Шартноманинг 4.2-бандида кўрсатилган тартибда тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
2.2. Фойдаланувчи ушбу Шартнома тузилгандан кейин унинг 1.2-бандида кўрсатилган дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни фойдаланишга яроқли бўлган ҳолатда бепул берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
III. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Мактаб қуйидагиларга мажбур:
3.1.1. Мазкур Шартнома тузилгандан кейин унинг 1.2-бандида кўрсатилган дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни Фойдаланувчига фойдаланишга яроқли бўлган ҳолатда бепул бериш;
3.1.2. Фойдаланувчини дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш шартлари ва муддатлари тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш.
3.2. Фойдаланувчи қуйидагиларга мажбур:
3.2.1. Олинган дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларнинг тўлиқ ва фойдаланишга яроқли ҳолатда сақланишини таъминлаш;
3.2.2. Дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни фойдаланишга яроқли ҳолатда Мактабга қайтариш;
3.2.3. Дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмалар йўқолган ёки кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келган тақдирда, зарарни худди шундай дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланма билан қоплаш ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлаш:
биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг бир баравари миқдорида;
2 - 4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг икки баравари миқдорида;
5 - 9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг тўрт баравари миқдорида.
IV. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Мазкур Шартнома бўйича олинган мажбуриятларни бажармаганлиги учун Томонлар шартнома шартлари ва қонун ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.
4.2. Томонлар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибатида ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликдан озод этилади.
V. НИЗОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ
5.1. Мазкур Шартноманинг амал қилиши давомида вужудга келган низолар томонлар орасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал қилинади.
5.2. Низоларни ҳал қилишда келишувга эришилмаган тақдирда, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
6. Мазкур Шартнома билан тартибга солинмаган ўзаро муносабатлар қонун ҳужжатларига асосан ҳал қилинади.
7. Мазкур Шартнома ___ та асл нусхада тузилди.
VII. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

Мактабнинг рақами (номи):
_______9 - м а к т а б_______________

Фойдаланувчининг Ф.И.О.:
___________________________________

Манзили: ____Кенагас қишлоғи____

Манзили: __________________________

телефон /факс: __+998956064253__
Шахсий ғазна ҳисобварағи:
_ 401122860332127950100075047 _
МФО: ______0 0 0 1 4 ______________

Паспорт серияси, рақами, ким томонидан
ва қачон берилган: ___________________
___________________________________
Ўқувчининг Ф.И.О. _________________
___________________________________

СТИР: ____2 0 3 2 8 6 7 8 4 __________




ХХТУТ: ____9 2 3 1 0 ________

ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ



Мактаб директори:

Ф.Бобожонова.




Фойдаланувчи:








Download 93.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling