Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида


Download 162.53 Kb.
Sana16.11.2023
Hajmi162.53 Kb.
#1777929

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича МАЪРУЗА МАТНИ

1-қисм


1. Кириш

Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат қилаётган 118 минг нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ва улар фаолиятини ягона қоидалар асосида тартибга солувчи "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунни имзолади.

Конун имзоланишидан бир неча кун аввал, яъни 4 август куни Президент раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошкарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди, унда давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари иштирок этди.

Ушбу йиғилишда Давлат раҳбари давлат хизматини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларига тўхталиб, ушбу масала қарийб 30 йилдан бери кейинга сурилиб келинаётганлигини қайд этди ҳамда маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда икки йил давомида, чуқур муҳокамалар асосида ушбу Қонун тайёрланганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши қарийб 30 йилдан буён интизорлик билан кутилган, 35 миллион аҳолининг Ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган Дастурамал норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Қонуннинг ишлаб чиқилиши жуда машаққатли - жараён бўлиб, 15 та вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланган, жамоатчилик вакиллари, жумладан, журналист ва блогерлар иштирокида 10 дан ортиқ муҳокамалар ташкил этилган.

Қонунни ишлаб чиқиш жараёнида хориж тажрибаси ва2

халқаро экспертларнинг фикр-мулоҳазаларига таянилди. Хусусан:

Япония, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Хитой, Болгария, Латвия, Польша, Эстония, мдх давлатлари ва бошқа мамлакатларнинг қонунчилиги таҳлил қилинди;

БМТ Тараққиёт дастури, Европада хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти, Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти, Жаҳон банки, Халқаро меҳнат ташкилоти хулосалари асосида такомиллаштирилди.

Конун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат, у матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

II. Қонуннинг мазмун-моҳияти:

Конун билан қуйидагилар белгиланмокда:

давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги

ижтимоий

муносабатларни тартибга солувчи умумий қоидалар; давлат фуқаролик хизматини тартибга солишда давлат органларининг асосий вазифа ва ваколатлари;

давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Ҳуқуқий Ва ижтимоий ҳимоясининг кафолатлари;

давлат фуқаролик хизматига кириш, уни ўташ ва тугатиш асослари;

давлат фуқаролик хизмати тизимида коррупциянинг олдини олиш чоралари.

Давлат фуқаролик хизмати давлат хизматининг бир тури булиб, фуқароларнинг давлат фуқаролик хизмати лавозимларида, давлат органлари ваколатларини амалга оширишни назарда тутувчи, ҳақ тўланадиган касбий фаолият ҳисобланади.

Давлат фуқаролик хизмати тизими давлат фуқаролик хизматчиларини марказлаштирилган тарзда танлаб олиш, ҳис3

Конун кимларга татбиқ этилади?

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри юритилади, Қонун айнан ушбу реестрга киритилган фаолиятига татбиқ этилади.

лавозимлардаги давлат фуқаролик хизматчиларининг

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри давлат органлари ва ташкилотларининг даражасидан (миллий, республика, ҳудудий ва туман) келиб чиққан ҳолда, малака талаблари асосида таснифланган лавозимларнинг гуруҳлари ҳамда тоифаларидан иборат.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри Президент томонидан тасдиқланади ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

Изоҳ: Реестр, шунингдек унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон килинади.

Қонун кимларга татбиқ этилмайди?

Президент;

Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари; Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ Депутатлари кенгашлари депутатлари;

Парламент палаталари девонлари ходимлари;

Марказий сайлов комиссияси аъзолари;

судьялар ва суд тизими ходимлари;

Марказий банк бошқаруви аъзолари;

ИЧКИ

ишлар, мудофаа, фавқулодда



прокуратура, вазиятлар, божхона ва давлат хавфсизлик органлари ва Миллий гвардия хизматчилари;

Давлат органлари ва ташкилотларининг техник, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ходимлари. Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари

куйидагилардан иборат:

давлат фуқаролик хизмати тизимининг ягоналиги ва барқарорлиги;обга олиш, жой-жойига қўйиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, касбий компетенциясини ошириш ва лавозим бўйича кўтаришнинг ягона ташкилий-ҳуқуқий мажмуидир. 4

қонунийлик;

адолатлилик;

халққа хизмат қилиш;

Давлат органлари ва мансабдор шахсларининг жамият ҳамда фуқаролар олдида масъуллиги;

ИНСОН

ҳуқуқлари,



эркинликлари

қонуний


манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик;

ва

холислик, профессионаллик ва компетентлик;



давлат фуқаролик хизматига киришда

тенг ҳуқуқлилиги;

фуқароларнинг

давлат


фуқаролик

хизматчиларининг

Ҳуқуқий

ва

ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши. Қонун билан Президент, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда давлат органлари Ва ташкилотларининг фуқаролик хизмати соҳасидаги ваколатлари мустаҳкамланди. Бунда Давлат хизматини



ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи мақомига эга бўлди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўз ваколатлари доирасида:

давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

Давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар сиёсати

соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради; давлат фуқаролик хизмати соҳасида кадрларни

бошқариш ва ИНСОН

ресурсларини ривожлантиришнинг

инновацион усулларини жорий этади;

давлат фуқаролик хизматига кадрларни танлов асосида танлашни ташкил қилади;

давлат фуқаролик хизматчиларининг самарадорлигини баҳолаш учун индикаторлар (асосий кўрсаткичлар) тизимини жорий қилади; 5

давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ишлаши ва ижтимоий ҳимояси учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашади.

III. Давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми

Давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми -

унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари йиғиндиси ҳисобланади.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимларда фаолият юритаётган фуқаролар давлат фуқаролик хизматчилари деб юритилади.

Фуқаро


давлат

фуқаролик хизмати лавозимига

тайинланган пайтдан эътиборан давлат фуқаролик хизматчиси ҳуқуқий мақомига эга бўлади ва фаолияти тугатилиши муносабати билан уни йўқотади.

Давлат фуқаролик хизматчиси қуйидаги ҳуқуқларга

эга:

бажарилган ишларнинг миқдори, хусусияти ҳамда



сифатига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда иш ҳақи олиш; касбий компетенциялари ва алоҳида хизматлари учун рағбатлантирилиш;

мунтазам равишда малакасини ошириб бориш;

меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ бўлган иш ўрнига эга бўлиш;

белгиланган тартибда дам олиш;

қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниш, давлат пенсия таъминотини олиш;

давлат органи раҳбариятининг ноқонуний топшириқ ва

талабларини бажаришдан бош тортиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактлари тўғрисида хабар берган такдирда давлат ҳимояси билан таъминланиш; ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсининг

ҳурмат қилиниши.

Давлат фуқаролик

хизматчиси

қуйидагиларга6

мажбур:

Конституцияга ва бошқа ҳужжатларга риоя қилиш;

ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажариш ва ички тартиб-қоидаларга риоя этиш;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, беғараз ва холис бўлиш;

ўз хизмат мавқеидан шахсий ва бошқа ғайриқонуний мақсадларда фойдаланмаслик;

давлат сирлари ёки қонунчилик билан кўриқланадиган бошқа сирларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги талабларга риоя этиш;

даромадлари ва мол-мулки тўғрисидаги декларацияни такдим этиш;

давлат мулкининг сақланишини таъминлаш, ўзига ишониб топширилган давлат мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиш;

ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориш.

Давлат фуқаролик хизматчиси қуйидагиларга ҳақли

эмас:

ўзаро яқин ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан айнан битта давлат органида бирга (ўзаро бўйсунув ва назорат ости) хизмат қилиш;



педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланиш;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;

Изоҳ: Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилингандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этиш, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлиш;

Мустасно ҳолат: Акциядорлик жамиятларининг эркин муомаладаги акцияларига конунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш.

ўз хизмат ваколатларини бажариш ёки бажармаслик


7

эвазига бирор бир мукофот, фойда ёки совғалар олиш;

чет давлат фуқаролигини олиш;

имтиёзлар ва преференциялардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланиш;

Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ҳисобварақларга эга

бўлиш, кўчмас ва мол-мулкка эгалик қилиш. Мустасно ҳолат: Чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар,

давлат фуқаролик хизматига киришдан олдин олинган ва ошкор қилинган

мол-мулк


IV. Коррупциянинг олдини олиш

Қонунда давлат фуқаролик

хизмати

соҳасида


коррупциянинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳам кўзда тутилган. Улар қаторига қуйидагилар киради:

коррупцияга йўл қўйилмаслик;

одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш;

манфаатлар тўқнашувини олдини олиш; даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш тизимини

жорий этиш;

совгалар олиш ва бериш тартибини белгилаш;

ижтимоий рағбатлантириш.

химоя,


моддий таъминот олиш ва

Давлат фуқаролик хизматчиси коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши ва коррупцион ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг олдини олиши шарт. Агарда у коррупция фактлари тўғрисидаги ахборотга эга бўлса, унинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўриши керак.

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш давлат фуқаролик хизматчилари ўртасидаги ўзаро ахлоқий муносабатлар, уларнинг ишчанлик обрўси ва хизматнинг нуфузига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик), хизмат фаолиятидаги Ва хизматдан ташқаридаги хулқ-атворнинг асосий килишни назарда тутади. қоидаларига амал

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг ўзига8

хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзининг ички одоб- ахлоқ қоидаларини тасдиқлайди, уларга риоя этилмаслик интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Давлат фуқаролик хизматида совғаларга нисбатан муносабатда бўлиш шартлари Қонунда белгиланган. Унга Мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчиси (унинг оила аъзолари)га бепул берилган, моддий қимматга эга бўлган мол- мулк ёки беғараз кўрсатилган хизмат совға ҳисобланади.

Ваколатларини жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан ҳар қандай совғалар олиш тақиқланади.

Мустасно ҳолат: Алоҳида хизматлари учун иш берувчининг тегишли қарори асосида олинган совғалар, шунингдек мусобақалар ва танловларда эришган ютуқлари, давлат байрамлари, нишонланадиган саналар ҳамда бошқа расмий тадбирлар муносабати билан мукофотлаш натижасида олинган совғалар.

Давлат фуқаролик хизматчиси хизмат сафарлари вақтида, шунингдек, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан совғалар олиши мумкин.

Изоҳ: Бундай совғаларнинг қиймати ва тасарруф этиш тартиби

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан белгиланади.

Манфаатлар тўқнашуви

давлат фуқаролик хизматчисининг шахсий манфаатдорлиги унинг ўз хизмат ваколатларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатадиган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазият.

Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг раҳбарига ёки юқори турувчи органига дарҳол ёзма шаклда хабар қилиши керак.

Изоҳ: Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва ҳал этиш тартиби конун билан белгиланади.

Давоми 2-қисмда"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича МАЪРУЗА МАТНИ

2-кисм

V. Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш



Давлат фуқаролик хизмати лавозимлари

сиёсий,


бошкарув ва ёрдамчи лавозим гуруҳларидан иборат. Мазкур гуруҳларга тегишли лавозимлар Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрида белгиланади.

Сиёсий


гуруҳга

тааллуқли

Давлат

фуқаролик



хизматчиларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тартиби алоҳида қонун ва Президент қарорларида

белгиланади.

ва

ёрдамчи гуруҳларга тааллуқли



Бошқарув

лавозимларга танлов (ички ва ташқи) асосида тайинланади ҳамда давлат органи раҳбари томонидан лавозимидан озод

қилинади.

Изоҳ:


Танлов

ўтказиладиган

лавозимлари ва танлов ўтказиш

белгиланади.

давлат тартиби

фукаролик Президент томонидан

хизмати

Лавозимларнинг гуруҳлари ва тоифаларидан чиққан ҳолда қуйидаги малака даражалари берилади:

келиб

Лавозимлар гуруҳлари



Лавозимлар тоифалари

Малака даражалари

Олий даражали маслаҳатчи

Сиёсий


Раҳбар кадрлар

1-даражали маслаҳатчи

2-даражали маслаҳатчи

3-даражали маслаҳатчи

1-даражали хизматчи

2-даражали хизматчи

Бошқарув

Бошқарув кадрлари

3-даражали хизматчи

Ёрдамчи


4-даражали хизматчи 5-даражали хизматчи

6-даражали хизматчи

Мутахассислар

Малака даражалари изчил тартибда, олий маълумотга ва муайян иш стажига, малака ошириш курсларини тугатганлиги2

тўғрисидаги сертификатга, малака комиссиясининг ижобий хулосасига эга бўлган такдирда берилади.

Изоҳ: Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби Президент томонидан белгиланади.

Давлат фуқаролик хизматида раҳбар кадрлар таркибининг барқарорлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида

Миллий кадрлар захираси юритилади.

Миллий кадрлар захираси раҳбарлик лавозимларини - малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида давлат фуқаролик хизматчиларини марказлаштирилган ҳолда саралаб олиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш тизими ҳисобланади.

Маълумот учун: Юқори натижага эришган бошқарув ходимлари билим даражаси, психологик ҳолати ва ташкилотчилик қобилиятлари синовдан ўтказилиб, Миллий кадрлар захирасига киритилди.

Захирага киритилганларни раҳбарликка тайёрлаш мақсадида "Ҳокимлар мактаби" каби дастурлар жорий этилади. "Ҳокимлар мактаби" дастури доирасида захирадагилар замонавий бошқарув бўйича ўқитилади, вазир ва ҳокимларга дублёр сифатида ишлаб, реал муаммони ечимига қаратилган лойиҳани тайёрлашда иштирок этади, ривожланган хорижий мамлакатларда малака оширади.

Изоҳ: Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш Президент томонидан белгиланадиган тартибда Давлат хизматини

ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади.

VI. Давлат фуқаролик хизматига кириш

Давлат фуқаролик хизматига кириш танлов асосида лавозимга тайинлаш орқали амалга оширилади.

Маълумот учун: Тажриба тариқасида 70 та вазирлик, идоралар ва ҳокимликларда ўтказилган танловларда, 911 мингга яқин номзодлар иштирок этиб, натижада 35 мингдан ортиқ яқин фуқаролар ишга кабул қилинди.

Мустасно ҳолат:

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини қонунчиликда назарда тутилган бошқача тартиб бўйича эгаллаш. Масалан, сиёсий гуруҳга тааллукли давлат фуқаролик хизматчиларини тайинлаш;

қонунчилик билан белгиланган кафолатларга мувофиқ олдинги лавозимни ёки унга тенг бўлган лавозимни тақдим этиш (масалан, депутатларнинг ваколат муддати тугаганидан сўнг), ротация ва бошка давлат органига хизмат сафарига юбориш.

Давлат фуқаролик хизматига давлат тилини биладиган, 3

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун тегишли малака талабларига ва бошқа талабларга жавоб берадиган фуқаролар қабул қилинади.

Изоҳ: Чет эл мутахассислари ва экспертлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларини қонунчиликда белгиланган тартибда эгаллаши мумкин, уларнинг хизматни ўташ тартиби ҳамда шартлари шартнома асосида белгиланади.

Кимлар

қилинмайди?



давлат

фуқаролик

хизматига

қабул


ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;

муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

муайян муддатга давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар;

коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахслар;

оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати мавжуд шахслар;

соғлиғининг

ҳолати

давлат фуқаролик хизмати



лавозимини эгаллаш имконини бермайдиган шахслар.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун номзодларга жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳуқуқларининг тенглиги кафолатланади.

Давлат фуқаролик хизматини ўташ муддати лавозимга тайинланган пайтдан эътиборан то давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугатилган санага қадар бўлган даврни қамраб олади.

Давлат


хусусиятлари:

фуқаролик

хизматини

ўташнинг


Изоҳ: Сиёсий гуруҳига кирувчи давлат фуқаролик хизматчилари томонидан давлат фуқаролик хизматини ўташ тартиби алоҳида қонун ва Президент қарорларида белгиланади.

Фаолият самарадорлигини баҳолаш

давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш ҳамда холисона ва адолатли мезонлар асосида лавозим бўйича кўтарилишини5

Рағбатлантириш чоралари - лавозим маошига қўшимча устамалар, пул мукофоти, навбатдан ташқари малака даражасини бериш, миннатдорчилик эълон қилиш, қимматбаҳо совға, эсдалик ёки кўкрак нишони ёхуд ёрлиқ билан мукофотлаш.

Интизомий жазо лавозим йўриқномасига ва одоб-ахлок қоидаларига, Қонунда белгиланган чекловларга риоя этмаганлик интизомий жазо чораларини қўллаш учун асос бўлади. Интизомий жазо чоралари қуйидаги шаклларда амалга оширилади: ҳайфсан, ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима, малака даражасини пасайтириш, лавозимиНИ пасайтириш, эгаллаб лавозимидан озод қилиш. турган

Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти

қуйидаги асосларга кўра тугатилади: меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги;

фуқароликнинг йўқотилганлиги;

фаолиятни давом эттириш имкониятини истисно этувчи

жазога тортилганлиги;

лавозимни эгаллаши учун ёлғон ахборот тақдим этилганлиги;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги;

хизматни ўташ билан боғлиқ чекловларга

этилмаганлиги.

Давлат фуқаролик

риоя


хизматчиси

фаолиятининг тугатилганлиги давлат фуқаролик хизматчиси ҳуқуқий

мақомининг йўқотилишига сабаб бўлади.

VII. Давлат фуқаролик хизматчисининг ижтимоий

ҳимояси

Давлат фуқаролик хизматчисини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш давлат томонидан амалга оширилади ва куйидагилар орқали таъминланади:

меҳнат таътили ва ижтимоий таътиллар бериш;

ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш;

ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига етказилган зарарнинг6

ўрнини қоплаш;

давлат пенсия таъминоти.

Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан фуқароларга қонунчиликда белгиланган асосларда ва микдорларда тўланадиган барча турдаги ижтимоий нафақалар татбиқ этилади. Ижтимоий нафақаларни тўлаш давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Мустасно ҳолат: Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тўловлар.

Шу билан бирга, давлат фуқаролик хизматчисига қуйидаги ижтимоий ҳимоя чоралари кафолатланади: тиббий хизмат кўрсатиш;

ротация тартибида бошқа давлат фуқаролик хизмати лавозимига ўтказилиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш;

хизмат уй-жойлари, хизмат транспорти билан ёки уй-жой ва транспорт харажатлари учун пулли компенсация билан таъминлаш.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ижтимоий муносабатларнинг механизмларини белгилаб берди ва келажакда соҳанинг ривожланишига мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. 4

таъминлаш учун унинг фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш тизими.

Маълумот учун: Ҳозирда тажриба тариқасида 1218 нафар туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари ва 832 та сектор раҳбарлари фаолияти баҳолаб борилмоқда. Хизмат бўйича кўтарилиш давлат фуқаролик хизматчисининг ўз касбий компетенциясини узлуксиз равишда ошириб бориши ҳисобига хизмат фаолиятининг натижадорлиги асосида юқорироқ лавозимга тайинлаш ёки

юқорироқ малака даражасини бериш.

Ротация шахсий ва касбга оид сифатларни - ривожлантириш, фаолият самарадорлигини ошириш, раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш учун эгаллаб турган лавозимга тенг бўлган бошқа лавозимга ўз розилиги билан ўтказиш.

Изоҳ: Ротация қилиш тартиби, мажбурий равишда ротация килиниши лозим бўлган лавозимлар рўйхати, ротация қилинадиган лавозимларда бўлиш муддати Президент томонидан белгиланади.

Касбий компетенциясини узлуксиз равишда ошириш - давлат фуқаролик хизматчиСИНИНГ самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган билимлар, кўникмалар ва малакаларни эгаллаш мақсадида қайта тайёрлаш, малака ошириш ва мустақил таълим олиш.

Маълумот учун: Давлат фуқаролик хизматчиси ўз касбий компетенцияларини мунтазам ривожлантириш, малакасини узлуксиз ошириб бориш унинг ҳуқуқи эмас, балки хизмат мажбурияти бўлади. Қонун билан ходимларнинг малакасини ошириш ва касбий фазилатларини ривожлантириб бориш уларни хизмат поғоналарида ўстиришда асосий ва муҳим омил ҳисобланади.

Изоҳ: Давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенциясини узлуксиз равишда ошириш тартиби Президент томонидан белгиланади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш - базавий лавозим маоши, кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов, малака даражаси учун қўшимча тўлов, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришганлик учун қўшимча устама, ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантириш тўловлари.



Изоҳ: Тўловларни ҳисоблаш тартиби ва уларнинг миқдорлари Президент томонидан белгиланади.
Download 162.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling