Давлат сув кадастри


Download 88 Kb.
bet1/3
Sana29.04.2022
Hajmi88 Kb.
#660401
  1   2   3
Bog'liq
1404184437 51681
mantiqiy, Anorganik-kimyo-nazariy-metallmaslar, 2 dan 7 gacha, 2 dan 7 gacha, 2 dan 7 gacha, OCHIQ DARSGA MATERIAL, bakalavrlik bitiruv malakaviy ishni bajarish rasmiylashtirish va himoya qilish , nazariy mexanikadan masalalar yechish usullari, маркетинг, 1 maruza ped mahorat, 1 maruza ped mahorat, 1.1-Mavzu yuzasidan mashq va topshiriqlar (1), 3-Mavzu yuzasidan mashq va topshiriqlar, №13 Psixologik holatni stabilizatsiyalash uchun bolalar orasida, Tarix 915 ta TEST

Давлат сув кадастри
Режа:
1- Давлат сув кадастринниг тушунчаси.
2-Давлат сув кадастрининг мазмуни
3-Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишни ташкил этиш тартиби

Мамлакатимиз ҳудудидаги сув бойликларидан оқилона ва тежамли фойдаланишни таъминлашда давлат сув кадастрини юритиш муҳим аҳамиятга эга. Сув тўғрисидаги маълумотлар мажмуи сувдан режали асосда фойдаланишга ҳизмат қилади. Давлат сув кадастрига оид муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни ва Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги Низоми билан тартибга солинади.


Сув тўғрисидаги маълумотлар билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ушбу қонун ва Низомга биноан Давлат сув кадастри сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, сув хўжалиги тартибга солиш, хўжалик фаолиятини, экологик вазиятни баҳолаш мақсадида ишлаб чиқилади ва юритилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми хисобланади.
Давлат сув кадастрини юритиш тартиби тўғрисида фикр юритишдан олдин унинг тушунчаси ҳақида тассавурга эга бўлиш лозим.
Давлат сув кадастри деганда ягона давлат сув фондини ташкил этувчи сув объектлари, сув ресурсларининг режими, сифати ва ундан фойдаланиш ҳақидаги, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълум тарзда тартибга солинган, доимий тўлдириб бориладиган ва зарурат бўлганда аниқлаштириладиган маълумотлар тўплами тушунилади. Ушбу таърифдан давлат сув кадастри сув ресурслари ва сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар эканлигини, яъни сувнинг паспорт ҳисобланишини тушуниш мумкин.
Давлат сув кадастри тушунчаси ҳақида гапирганда унинг объектлари ва предметини аниқлаш лозим бўлади. Давлат сув кадастрининг объекти бўлиб ер усти ва ер ости сув объектлари ва ресурслари ҳисобланади. Давлат сув кадастрининг предмети бўлиб сув ресурсларидан миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича фойдаланишни ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш, сувдан фойдаланиш ҳуқуқини ва сувдан хўжалик мақсадларида фойдаланишни рўйхатдан ўтказиш ҳисобланади.
Сув кадастрини юритишда сув бойликларини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Сув ресурсларини баҳолаш деганда стандарт гидрометрик асбоблар билан ўлчаш орқали йил давомида, шунингдек узоқ йиллар давомида сувларни миқдор ва сифат кўрсаткичларини мунтазам равишда хисобга олиш, олинган маълумотларнинг ишончлилигини таҳлил қилиш ҳамда уларни стандарт усуллар билан қайта ишлаш ва турли ҳудудий ва вақт бирликлари бўйича умумлаштириш тушунилади.
Давлат сув кадастрининг асосий мақсади давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахсларни сув объектлари ва сув ресурсларининг сув режими, сифати ва ундан фойдаланиш йўналишлари, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар тўгрисидаги зарур маълумотлар билан таъминлашга хизмат қилишдан иборатдир.
Давлат сув кадастрининг асосий вазифаси эса энг кам чиқимлар билан замонавий даражада ахборотларни тўплаш, умумлаштириш, саклаш ва тақдим этиш технологиясини доимий равишда такомиллаштириб бориш йули билан сув ресурслари ва сув объектлари ҳақида ишончли ахборотни олиш ва сақлашни ташкил этади.
Давлат сув кадастрининг таркибий қисмлари сув объектлари ва сувдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш, сув микдори ва сифатини ҳисобга олиш, сув ресурсларини ва улардан фойдаланишни баҳолашдан иборат бўлади.
Давлат сув кадастри тушунчаси ҳақида аниқ тассавурга эга бўлиш учун кадастр юритишнинг принципларига (тамойилларига) алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Давлат сув кадастрини юритишнинг асосий принциплари бўлиб республиканинг барча сув объектларини қамраб олиш; сув ресурсларини ва улардан фойдаланишни ҳисобга олишнинг ягона тизимини қўллаш; бошланғич кадастр ахборотини қайта ишлаш усулининг ягоналиги; Давлат кадастрлари ягона тизими талабларини ҳисобга олиш; Давлат сув кадастрини юритиш бўйича ишларга марказлаштирилган тартибда раҳбарлик килиш; сув-кадастр ахборотининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатларга асосланганлиги; Давлат сув кадастрини юритиш бўйича ишларнинг узлуксизлиги; кадастрни юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими фаолият кўрсатиши; сув кадастрини юритиш бўйича ишларнинг тежамлилиги; фойдаланувчилар доираси чекланган маълумотларнинг махфийлиги кабилар ҳисобланади. Ушбу тамойиллар давлат сув кадастрини тўла, асосли, ҳар томонлама мукаммал, ишончли юритишга ёрдам беради
Давлат сув кадастри республика сув объектлари тўғрисидаги ахборотни қайта тиклашнинг тўлиқ туркумини ташкил этувчи асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.
Сув кадастри маълумотлари сув ва сув хўжалиги муносабатларини тартибга солишда, сувдан фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ва экологик вазифаларни ҳал этишда барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий юридик кучга эга бўлади.



Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling