Даволаш факультети Гр 319-б нодиров Собир Вазиятли масала №1


Download 0.68 Mb.
Sana02.06.2020
Hajmi0.68 Mb.
#113089
Bog'liq
7-М.Гр.319 Б Нодиров Собир


Даволаш факультети

Гр_319-Б

Нодиров Собир

Вазиятли масала № 1.

Бемор А, 20 ёш. Шикоятлари: холсизлик, бош огриши, суяклардаги огрик, бурундан кон кетиши, субфебрил харорат. Анамнезидан: узини 3-4 ойдан бери касал деб хисоблайди.Объектив: тери ва шиллик каватлари рангпар, терида хар хил улчамли геморрагиялар. Лимфа тугунлари катталашмаган. Жигар ва талок катталашмаган. Гемограмма: Нb 80 г/л, эр.2,2х1012/л, РК 0,8, рет.2‰, тром.100х109/л, лейк.2х109/л, т/я 6%, с/я 38%, эоз.4%, лим.47%, мон.5%, ЭЧТ 30 мм/соат.

1. Сизнинг дастлабки ташхисингиз.

2. Сизнинг текшириш режангиз.
Жавоби

1-Тромбоцитопения гипопластик анемияда

2-Умумий қон тахлили

Коагулограмма: Дьюк ва Айви буйича қон кетиш кучайиши, ретракция камайиши, қон ивиш вақти ва каолин-кефалин тести.


Вазиятли масала № 2.

Бемор 35 ёш. Шикоятлари: тез-тез бурун қонаб туриши, менструацияда кўп қон кетиши, енгил травмаларда хам қонталашлар пайдо бўлиши.

Объектив: умумий ахволи нисбатан қоникарли, терида кўп сонли қон қуйилишлар. Жигар +1 см қовурға равоғи остидан чиқиб туради, талоқ гумбази пайпасланади.

Умумий қон тахлили: Нь 90 г/л, эр.3,4х1012/л, РК 0,8, тром.5х109/л, т/я 3%, с/я 62%, эоз.3%, баз.0%, лим.25%, мон.5%, ЭЧТ 21 мм/соат.

Миелограмма: мегакариоцитлар сони куп, пластинка ажралиши бузилган.
1.Сизнинг дастлабки ташхисингиз?

2.Текшириш режаси?



Жавоби

1-Тромбоцитопатия

2-Умумий қон тахлили. Коагулограмма: ретракция камайиши, қон ивиш вақти ва каолин-кефалин тести .

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ ЖАВОБИ:

1.Қон ивишнинг ташқи механизмини схематик чизиб беринг.


2.Қон шаклий эламентларининг гемостаздаги иштироки?

ЖАВОБ: Тромбоцитлар [юн. thrombos – лахта ва kytos – ҳужайра] – қондаги шаклли элементлардан бири. Тромбоцитлар диаметри 2-5 мкм келадиган таначалар бўлиб, улар қон пластинкалари деб аталади. 1 куб мл қонда 180-320 минг тромбоцитлар бўлади. Улар кўмикда ишланиб чиқади. Қон пластинкалари осонлик билан емирилади ва қоннинг ивишида иштирок этади. Қон Томирлар жроҳатланганда тромбоцитлар худди шу жойга тўпланади ва ўзаро бирикиб, кодни қуюлтирадиган махсус модда ажратади; натижада лахта қон (тромб) ҳосил бўлади ва қон оқиши тўхтайди. Қон кетгандан, операциядан кейин организмнинг ҳимоя реакцияси сифатида қонда Т. сони ортади (тромбоцитоз). Баъзан Т. нинг ортиши юрак бўшлиқларида ва қон томирларда тромб ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин; бундай ҳолат кўпроқ веналарнинг варикоз кенгайиши ёки уларнинг яллиғланишида кузатилади (қ. Тромбофлебит). Тромбоцитлар сони камайиши ҳам мумкин (тромбоцитопения), масалан, айрим дориларга нисбатан сезувчанлик юқори бўлганда, баъзи кимёвий моддалардан заҳарланганда Т. нинг кўплаб емирилиши кузатилади, бунда салга қон оқаверади. Тромбоцитларнинг камайиши физиологик бўлиши ҳам мумкин, масалан, киши ухлаганда, овқатдан кейин, ҳайз кўрганда Т. камаяди.



3.Тромбоцитопенияларда (туғма ва орттирилган) коагулограммадаги ўзгаришлар?

ЖАВОБ: Нормада ретенция индекси 20-55%. Камайиши Тр адгезияси бузилганлигидан далолат ва туғма тромбоцитопатияларда (Гланцман тромбастенияси, Бернар-Суле, Виллебранд касаллиги ва б.)



4.Тромбоцитопатияларда (туғма ва орттирилган) коагулограммадаги ўзгаришлар?

ЖАВОБ: Коагулограмма: адгезия, агрегация фаолияти сусайиши, Дьюке ва Айви буйича кон кетиш узайиши, ретракция камайиши



5. Қандай ивиш механизмларини биласиз?

ЖАВОБ: Қон томир девори шикастланганда қон икки усулда тўхтатилади:1. бирламчи, ёки томир-тромбоцитар гемостаз, томирлар спазми ва тромбоцитлар агрегатлари хисобига шикастланган жойни ёпилиши, яъни «оқ тромб»ни хосил бўлиши

2. иккиламчи, ёки коагуляцион гемостаз, ивишнинг плазма омиллари ёрдамида шикастланган жойни фибрин тромб (қизил қон лахтаси) билан зич беркитилиши.

6. Бирламчи кон-томир тромбоцитар гемостазини бахоловчи тестларни ёзинг.

ЖАВОБ: 1. қондаги тромбоцитлар сони; 2. Виллебранд омили - тромбоцитларни адгезия ва агрегациясини таъминлайди; 3. Тр мембранасида специфик рецепторни (гликопротеин Iв) бўлиши, Виллебранд омили билан бирга Трни шикастланган томир коллаген толаларига адгезиясини таъминлайди;4. Трлар мембранасида активловчи рецепторларни бўлиши (гликопротеин IIв ва IIIа), фибриноген, тромбоспондин ва бошқа оқсиллар билан специфик реакцияга киришиб, Тр агрегациясини қайтмас бўлишини таъминлайди. 5. Трларда арахидон кислотадан тромбоксан А2 ва простациклин синтезланиши.



7. Қон ивиш вақтининг нормасини ёзинг.

ЖАВОБ:2-3- дақиқа



8.Қон кетиш вақтининг нормасини ёзинг.

ЖАВОБ:0.3-1.5мин



9.ДВС синдроми ўтиш босқичида коагулограммадаги ўзгаришлар?

ЖАВОБ: Коагулограмма: Дьюк ва Айви буйича қон кетиш кучайиши, ретракция камайиши, қон ивиш вақти ва каолин-кефалин тести нормада


Тест.

1. Верльгоф касаллигида камқонлик характери:

А.постгеморрагик

Б.витамин В12 етишмовчилик

В.гипорегениратор

Г.гемолитик

Д.аралаш
2. Верльгоф касаллигининг тери симптомининг характери:

А. лейкемидлар

Б.эритродермия

В.папулез тошмалар

Г.терининг қуруқлиги

Д. леопард териси
3. Верльгоф касаллигининг клиникасига хос эмас:

гепатоспленомегалия

бурун қонаши

терида кўкаришлар

шиллиқ қаватларда геморрагиялар

мелена
4. Верльгоф касаллигининг диагностикаси учун мухим текшириш:

А.миелограмма, гемограмма, коагулограмма

Б.протеинограмма

В.рентгенограмма

Г.ЭКГ


Д.сийдик тахлили
5. Верльгоф касаллигида гемограммада хос:

А. тромбоцитлар миқдорининг меъёрдалиги

Б.тромбоцитлар миқдорининг ортиши

В. тромбоцитлар миқдорининг камайиши

Г.лейкоцитоз

Д.эритроцитоз


6. Верльгоф касаллигида миелограммадаги ўзгаришлар:

А. мегакариоцитлар топилмайди

Б.мегакариоцитлар миқдори меёрда

В.мегакариоцитлар миқдори камайган

Г. мегакариоцитлар миқдори ошган
Д.мегакариоцитлар етилиши бузилган
7. Верльгоф касаллиги клиникаси учун хос, биттасидан ташқари:

А. бурун қонаши

Б.гематом доғли геморрагия

В. геморрагия васкулит-пурпур типда

Г.постгеморрагик анемия

Д.шиллиқ қаватларда геморрагиялар


8. Верльгоф касаллиги геморрагик диатезларининг қуйидаги гурухига хос:

А. тромбоастения

Б. тромбоцитопениялар

В.вазопатиялар

Г.коагулопатиялар

Д.ангиопатиялар


9. Верльгоф касаллигида қайси хужайраларга нисбатан қарши таналар ишлаб чиқарилади:

А.тромбоцитлар

Б.эритроцитлар

В.лимфоцитлар

Г.нейтрофиллар

Д.ўзак хужайралар


10. Верльгоф касаллигини даволашда ишлатилмайдиган усул:

А. тромбоцитларни қуйиш

Б.спленэктомия

В.гормонал терапия

Г.гемостатик терапия

Д. суяк кўмигини ўтказиш


ТЕСТ ЖАВОБЛАРИ:


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

А

Б

А

А

В

Г

Б

В

А

Д

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling