Даврий технологик жараёнларни автоматлаштириш муаммоси


Download 175.5 Kb.
bet1/21
Sana05.12.2020
Hajmi175.5 Kb.
#159926
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
davrij tekhnologik zharajonlarni av


Aim.uz

Даврий технологик жараёнларни автоматлаштириш муаммоси

Маълумки, кимё ва озиқ-овқат саноатида даврий усул билан амалга оширилувчи жараёнларнинг улуши анча катта. Бунинг сабаби шундаки, бу саноатлар, одатда, кўп номенклатуралардир. Айни бир технологик жиҳоз турли хил маҳсулотларни чиқаришга имкон беради.



Даврий технологик жараёнларни автоматлаштириш нуқтаи назаридан уларни узлуксиз турдаги жараёнлардан фарқ қилдирувчи бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Даврий жараёнларни автоматик оптимал бошқариш ишлаб чиқаришни бир ҳолатдан бошқасига ўтказиш, қурилмани бошқаришга улаш билан боғлиқ, яъни автоматик бошқариш тизимининг ишлаши дискрет характерга эга. Шунинг учун, бошқарувчи қурилмаларни синтез қилиш усуллари дискрет математика: буль алгебраси, чекли автоматлар назарияси ва ҳоказоларга асосланган. Хусусий ҳосилалардаги ёки ўзгарувчан коэффициентли дифференциал тенгламалар аппарати амалиётни қаноатлантирувчи аниқлик билан аниқ масалаларни ечишга имкон бергани учун математик моделлаш ва даврий турдаги жараён­ларни оптималлаштириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш услубий маънода принципиал қийинчилик туғдирмайди, бироқ мухандислик амалиётида дискрет математика ғояларининг ва усулларининг қулланилиши баъзи бир қийинчиликлар билан боғлиқ. Бу қийинчиликларнинг сабаби шунда­ки, автоматик бошқарувчи қурилмаларни озиқ-овқат технологиясининг даврий жараёнларига татбиқан таҳлил ва синтез қилиш принциплари шу вақтгача таърифлаб берилмаган. Биз бу камчиликни тўлдиришга ва буль алгебраси, чекли автомат­лар назарияси асосларини ва уларнинг автоматик бошқарувчи қурилмалар синтезига татбиқ этилишини баён қилишга ҳаракат қилдик.
Буль алгебрасининг асосий қоидалари. Автоматик бошқарувчи қурилмаларнинг жуда кўпчилик дискрет элементлар (масалан, триггер, реле, диод ва ҳоказолар) икки барқарор ҳолатнинг биридагина бўлиши мумкин. Шу каби элементнинг кенг тарқалиши уларни техник жиҳатдан амалга оширишнинг нисбатан енгиллиги билан изоҳланади. Бундай бу турдаги қурилмалар ҳақидаги ахборотни ифодалашнинг энг қулай шакли иккилик саноқ тизими эканлиги ҳақидаги хулоса келиб чиқади. Буль алгебраси шундай объектллар билан иш кўрадики, улар ҳақидаги ахборот шунга ўхшаш шаклда ифодаланиши мумкин. У қисман ҳақиқий сонлар алгебрасига ўхшаш, лекин баъзи муҳим фарқлари ҳам бор. Буль алгебраси назарияси комбинацион схемаларни таҳлил ва синтез қилиш услубларини оддий ва жиддий асослаб беради. Бундан ташқари буль алгебраси аппарати чекли автоматлар назарияси усулларида ва структуравий-йўналтирилган моделларда кенг қўлланилади, улар қаторига ЛСА тили ва унинг кичик синфлари асосида қурилган моделлар киради.

Буль алгебраси хусусий ҳолда В= [0,1] чекли тўпламдаги қийматларни қабул қиладиган элементлар тўпламидан иборат бўлиб, (уларни кичик ҳарфлар билан белгилаймиз), улар учун эквивалентлик муносабати ва учта амал аниқланган: бирлаштириш (дизъюнкция) -(V), кўпайтириш (конъюнк­ция)-(.), инкор қилиш (-). Элементлар ва улар устидаги амаллар қуйидаги аксиомаларни қаноатлантиради. АС шартли белги А нинг ҳақиқийлиги тасдиқидан С тасдиқнинг ҳақиқийлиги келиб чиқишини англатади.

1.Эквивалентлик муносабати учун:



 (19.1)



2.Бирлаштириш,кўпайтириш ва инкор қилиш учун:


Download 175.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling