Deutsch mit texten lernen


Download 15.74 Kb.
Sana11.06.2022
Hajmi15.74 Kb.
#750082
Bog'liq
ТАҚРИЗ 19.02.202222
2, 2, 20, Обложка, 155.20 LAB, 155.20 LAB, 12-lab, 2rd book1 1, baholash natijasi, QONUN, 3 kurs VITAMINS, Bill\'s stellar soil lecture, zaxro texnik mexanika kurs ishi, Сиртқилар учун Ус.К, Шахмат ттт



ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЧЕТ ТИЛЛАРИ ФАКУЛЬТЕТИ ГУМАНИТАР ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ЧЕТ ТИЛЛАРИ КАФЕДРАСИ ЎҚИТУВЧИСИ Х. ХОЛИКОВА ТОМОНИДАН " DEUTSCH MIT TEXTEN LERNEN" ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАСИГА
ТАҚРИЗ
Гуманитар йўналишлар бўйича чет тиллари кафедраси немис тили ўқитувчиси Х.Холикова томонидан тайёрланган " DEUTSCH MIT TEXTEN LERNEN" номли ўқув қўлланма 3-курс Педагогика факультети талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда мутахассисилика оид матнлар, матнларга доир машқлар ҳамда, мутахассислика оид сўзлар глоссарийси берилган.
Ўқув қўлланмада ҳозирги кун давр талабига асосланган ҳолда. яъни талабалардаги ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмаларини ривожлантириш асносида тайёрланган. Ўқув қўлланмада берилган матнлар талабалар ўрганишлари ва тушунишлари учун қулай ва осон. Матнлар БТ ва СТИ йўналиши талабаларига мўлжалланган бўлиб, уларни талабалар тез ўзлаштириб олиб, мулоқот давомида улардан самарали фойдалана оладилар. Ўқув қўлланмада берилган глоссарийлар ўтилган мавзулардан олинган, улар талабаларга матнлардаги айрим сўзларни тушунишларида ёрдам беради. Тақдим этилаётган ўқув қўлланма 3-курс БТ ва СТИ йўналиши талабаларига тил ўрганишларида яқиндан
кўмак беради.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, гуманитар йўналишлар бўйича чет тиллари кафедраси катта ўқитувчиси Х. Холикова томонидан тайёрланган " DEUTSCH MIT TEXTEN LERNEN" номли ўқув қўлланма ўз вақтида тил ўрганувчиларни назарий ҳамда амалий билимларини бойитади. Шу сабабли ушбу ўқув қўлланмани чоп этишга тавсия этаман.


Тақризчи: Фарғона политехника институти,
тиллар ўргатиш кафедраси мудири, катта ўқитувчи: Г. Бурҳонова

Download 15.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling