ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЧЕТ ТИЛЛАРИ ФАКУЛЬТЕТИ ГУМАНИТАР ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА
ЧЕТ ТИЛЛАРИ КАФЕДРАСИ ЎҚИТУВЧИСИ Х.ХОЛИКОВА ТОМОНИДАН " DEUTSCH MIT TEXTEN LERNEN " ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАСИГА ТАҚРИЗ
Республикамизда таълим соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Кейинги йилларда таълим соҳасида, шу жумладан, чет тилларини ўқитиш борасида ҳам аҳамиятга молик тадбирлар ўтказилди. Бу ҳолат мамлакатимизда чет тилларга бўлган эътиборни оширди, қатор янги талаблар юзага чиқди. Илғор таълим технологияларига асосланган дарслик, ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий кўрсатмалар тайёрлаш ва нашр этиш давримизнинг долзарб вазифасига айланди.
Ушбу ўқув қўлланма Педагогика факультети Бошлангич талим ва спорт тарбиявий ишлари 3-босқич талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ушбу ўқув қўлланма орқали БТ ва СТИ йўналиши талабалари немис тилини янада мукаммал билишлари ва ўз йўналишларига доир мавзуларни ўрганишлари мумкин.
Мазкур ўқув қўлланмада йўналишга доир матнлар жамланган бўлиб, янги сўз ва сўз бирикмаларининг таржималари ҳамда материалларни фаол ўзлаштиришга қаратилган машқлар ҳам тақдим қилинган. Бундан ташқари ўқув қўлланмада спортга оид сўзлар глоссарийси ҳам берилган бўлиб, ушбу глоссарийлар талабаларни матн билан ишлаш жараёнларида яқиндан кўмак беради. Бу эса талабаларни ўз мутахассислик фани бўйича немис тилида ўқиш кўниикмаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Мавзуларни ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ўқув қўлланмада мавзуларга доир тестлар ҳам тақдим этилган.
Тақризчи: Фарғона давлат университети немис ва француз
тиллари кафедраси ўқитувчиси ф.ф.н. М. Қаҳҳорова
Do'stlaringiz bilan baham: |