Дипломаик этикет тушунчаси. Дипломатик этикетнинг асосий принциплари. Сўзлашиш этикети. Кийиниш этикети


Download 58.5 Kb.
Sana24.05.2022
Hajmi58.5 Kb.
#698222
TuriДиплом
Bog'liq
13-мавзу
2-assessment, chiziqli algebraik tenglamalar sistemasini kramer usuli bilan yechish, maxsus algoritmik til asoslari, 1. Viruslardan himoyalashning usullari, Mavzu Axborot xavfsizligi siyosati Reja Kirish; Axborot xavfsi-fayllar.org, UMUMIY OʼRTА TАЪLIM MАKTАB OʼQITUVChI(Uzbek), АТОҚЛИ ОТЛАРДА ОНОМАСТИКАНИНГ ПОЗИТИВЛИК ТАМОЙИЛИ, soz turkumining dastlabki bosqichida yordamchi sozlar masalasi, jonajon O`zbekiston, antroponimlarning-lisoniy-tadqiqi-xususida, diniy-matnlarni-shakllantiruvchi-vositalar, Alisher navoiy nomidagi samarqand davlat universiteti musiqa, ba, 2022. 4 mavzu, 7.22.-mavzu Falsafiy antropologiya (inson falsafasi) (2)

ЎН УЧИНЧИ МАВЗУ: ДИПЛОМАТИК ЭТИКЕТ
Режа:

  1. Дипломаик этикет тушунчаси.

  2. Дипломатик этикетнинг асосий принциплари.

  3. Сўзлашиш этикети. Кийиниш этикети.

  4. Жамоат жойларида ўзини тутиш этикети. Этикетнинг йўналишлари.

  5. Нотиқлик маҳорати – дипломатнинг муҳим қуроли.



Таянч сўз ва иборалар: этикет, дипломатик муомила, музокара, протокол, ташқи қиёфа эткети, ташриф, глобаллашув, ишчи ташриф, давлат симолари, демократлашув музакоралар, музокара технологиялари, кун тартиби, транзит ташриф.


Давлат арбобларининг хорижга ташрифлари, делегацияларнинг расмий учрашувлари, музокара, суҳбат, қабул маросимлари каби дипломатик тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш жараёнида қатнашувчи турли давлатлар дипломатларининг ўзаро муносабатларида риоя қилишлари лозим бўлган аниқ одоб қоидалари, анъана ва шартликлар мажмуаси “дипломатик этикет” тушунчасини билдиради. Дипломатик протокол сингари дипломатик этикет ҳам ўзаро суверен тенглик ва ҳурмат принципларига асосланган. Дипломатик этикетнинг норматив қоидаларидан нафақат дипломатлар, балки ташқи алоқа билан боғлиқ давлат арбоблари, илм-фан, маданият, иқтисодиёт намояндалари, журналистлар ўз фаолиятида фойдаланади.
Дипломатик этикет дипломат ёки ишбилармондан бир-бирини ҳурмат-иззат қилишларидан ташқари, хушмуомалалик, суҳбатлашиш тарзи, қўл, умуман тана ҳаракатларининг нафис бўлиши, берилган ваъдани ўз вақтида бажариш, камтаринлик, такт каби умуминсоний фазилатларнинг бўлиши ва уларга риоя қилинишини талаб қилади. Этикетнинг бебаҳолиги шундаки у инсонни ҳурмат қилишга, ўзганинг обрўсини тўкмасликка ўргатади.
Дипломатик этикет нормалари асосида бошқаларга тўғри мурожаат қилиш, таомни ўз асбоблари билан тўғри истеъмол қилиш, ўтказиладиган дипломатик ёки халқаро бизнес тадбирига белгиланган кийимда келиш, қадаҳ сўзини қандай ичимлик билан айтишни билган ҳар бир инсонда ўзига ишонч туйғуси пайдо бўлади, ўзини худди маънавий жиҳатдан улғайгандек ҳис қилади. Этикет нормаларини билиш, биринчидан, маданиятлилик, баркамоллик белгиси, ҳар қандай тоифадаги шахслар билан қийналмай мулоқот қила олиш имкониятини яратади, иккинчидан, ўзгаларнинг унга бўлган ҳурматини оширади, учинчидан, раҳбарият ва ҳамкасблар ўртасида ҳам обрў-эътибори ортади ва хизмат пиллапояларидан тез кўтарилишида, яъни мартабасининг ўсишида маълум даражада таъсир этади. Умуман олганда, дипломатик этикет инсоний маданиятнинг ривожланишига хизмат қилади.
Сарой этикети давлат тузумининг монархия шакли пайдо бўлиши билан вужудга келган. Бу этикет тури жуда мураккаб, ўзгармас ва тантанавор бўлиб, шоҳлар, императорлар, қироллар, амирлар, султонлар, хонлар ва ҳ. мавқеи улуғворлигини намойиш этишга хизмат қилади. Мисол учун, Буюк Британиянинг қироличаси саройининг этикети беш аср аввал қандай бўлса, бугун ҳам деярли шундай: қимматбаҳо кийимлар, кўп отлиқ кареталар, тахтлар, фанфаралар садоси, қироличага маълум масофадан бош эгиб ўз ҳурматини билдиришлар. Бундай тартибни Япония императори, Бруней султони, Саудия Арабистони подшоҳи саройларининг кундалик амалиётида ҳам кўриш мумкин. Қайд этиш лозимки, Европа монархия давлатларида христиан дини, Шарқ монархия давлатларининг этикетига ислом, буддизм динларининг таъсири кўзга ташланади.
Дарҳақиқат, аксарият давлатларда ҳарбий хизмат мавжуд бўлиб, ҳар бирининг уставларида этикет нормалари ўз аксини топган. Турли давлатлар этикетлари ўртасида ўхшашликлар ҳам, ўзига хос жиҳатлар ҳам мавжуд. Уставларига биноан барча ҳарбий хизматларда этикетга қатъий амал қилиш талаб қилинади. Кичик лавозимдаги ҳарбий хизматчининг ўзидан юқори лавозимли ҳарбий хизматчиларга бўйсуниши барча ҳарбий уставлардабелгиланган. Фарқ асосан кийим-кечакда, мурожаат қилиш таомилида, қадам ташлашда кўзга ташланади. Масалан, россиялик сержант ўз раҳбарининг буйруқларига «есть» деб жавоб қайтарса, америкалик сержант эса ўз раҳбарининг буйруғига « Yes sir!» - «Ҳа, сэр!» деб яъни жаноб сўзини қўшиб жавоб беради. Америкалик солдатлар шошмай, ўрта қадам ташлаб юрса, Ўзбекистонлик аскарлар шаҳдам қадам ташлаб юради. Ўзбекистонлик аскарлар ўз офицерларига фақат бош кийимда ва беш бармоқ билан чест беради, америкаликлар ҳарбийларда бош кийимсиз ҳам икки бармоқ билан чест бериш урф бўлган. Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир давлат ўз қуролли кучларининг устави, шу жумладан ҳарбий этикетини ўзи белгилайди ва унга ҳарбийларга хос равишда жиддий амал қилади.
Айрим кишилар ушбу атамаларни бир-бирига яқин синоним сўзлар деб тушунади, аслида улар ўртасида ҳам этимологик, ҳам мазмун жиҳатидан фарқлар бор. Биринчидан, этикет французча « etiquette» сўзидан олинган бўлиб, инсон фаолиятининг маълум соҳаларида мавжуд, олдиндан белгиланган ахлоқ-одоб ва тартиб қоидаларини ўрганиши ҳамда унга амал қилишини талаб этади. Масалан, сарой этикети, дипломатик этикет. «Этика» атамаси эса грекча « ethos » сўзидан келиб чиққан бўлиб, фалсафий фан сифатида ахлоқ, маънавият қонуниятларини, уларнинг ривожланиш йўлларини ўрганади. «Эстетика» атамасига тўхталсак, у ҳам грекча « eisthetikos » сўзидан олинган бўлиб, фалсафий фан сифатида санъат, нафосатнинг ривожланиш қонуниятларини ўрганади. Демак, мазкур уч атама алоҳида-алоҳида фан бўлиб, ҳар бири инсон фаолиятининг муайян соҳалари ривожига хизмат қилади. Дипломат ҳар томонлама баркамол инсон сифатида ушбу уч соҳани яхши билиши, айниқса, дипломатиянинг воситаси ҳисобланган этикетни пухта эгаллаши лозим.
Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling