Диссертация Илмий раҳбар: доц. Гадоева М. И. Бухоро-2018 0


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/40
Sana18.06.2022
Hajmi0.7 Mb.
#764074
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40
Bog'liq
ingliz va ozbek tillarida soz yasash usullari
Sog’lik oliy qadriyat, 1 Laboratoriya 64759, С аидахон 10 А, С аидахон 10 А, Jaloliddin Manguberdi-yurt himoyasi yo’lidagi jasorati, Abdijabbarov Khumoyunbek metralogiya mus ishi1, abror covid sertifikat, abror covid sertifikat, psixologik parvarish, Tizimlar va signallar MI-1, 1351879541 26587, 2 5402278356752273744, Maъруза 15 КА, Маъруза 14 КА, 5 лаборатория иши
Ишнинг илмий янгилиги шундаки, мазкур тадқиқот ишида аффиксация 
усули билан от ясалишини инглиз ва ўзбек тилларида қиёсий типологик таҳлил 
қилдик. Тадқиқотда инглиз ва ўзбек тилларидаги от ясалиши батафсил 
ўрганилиб ўхшаш ва фарқли томонлари қиёсий ўрганилди. . Шу жумладан, тил 
бирликлари қаторига кирадиган сўз ясаш усулларидан бири бўлган айрим 
аффикслар алоҳида аҳамиятни касб этади. Айнан шу бирликларда ўша 
халқнинг миллий—маданий хусусиятлари яққол намоён бўлади ва уларни 
таҳлил қилиш биз танлаган мавзунинг янгилигидан далолат беради. 
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Ушбу диссертация 
ҳимоясида қуйидаги ҳолатлар муҳокама учун кенгаш аъзолари ҳукмига ҳавола 
этилади. 
1) 
Инглиз ва ўзбек тилларида сўз ясалиши жумладан, от сўз туркуми 
тизимида аффиксация усули билан янги сўз ясалишига доир илмий 
тадқиқот ишларини ўрганиш. 
2) 
Сўз ясашнинг асосий восита ва усулларини, уларнинг тил тизимида 
тутган ўрнини аниқлаш. 
3) 
Инглиз ва ўзбек тилларининг морфологик структурасини ўрганиш ва 
уларнинг тилшуносликда тутган ўрнини кўрсатиш. 
4) 
Инглиз ва ўзбек тилларида сўз ясаш, жумладан, аффиксация усули 
билан от ясаш восита ва усулларини тилшуносликда яратилишини амалий 
ишлар орқали, масалан, ҳар икки тилдаги от ясалишига доир тўпланган 



мисолларни жадваллар орқали кўрсатиш ва уларнинг фарқларини 
тушунтириш. 
Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи. Президентимизнинг 
Ш.М.Мирзиёевнинг илм-маърифат ҳақидаги асарлари ҳамда таниқли олимлар 
жумладан,И.В. Арнолд, академик В.В.Виноградов, профессор Э.М.Умархўжаев, 
профессор А.А. Маматов, дотцент И.С. Солиев, мавзусига доир фундаментал 
асарлари ташкил этади.
Тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи 
Маълумки ҳозирги даврда дунёда 5500 - 6000 га яқин тил бор. 
Буларнинг ҳар бирининг ўз тарихи, тақдири, жамият ҳаётида тутган ўрни, 
мавқеи бор, албатта. 
Бу тилларнинг генетик жиҳати, типологияси, ижтимоий моҳияти, ёзувга эга ёки 
эга эмаслиги, унда гаплашувчиларнинг умумий миқдори каби белгилари билан 
фарқланади. 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган "Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий 
дастур" тарбия ва таълимнинг юқори даражасига кўтарилиши, миллат 
маънавияти ва билимдонлиги ривожини, халқ таълимининг инсоний- гуманитар 
хусусиятлари тўлиқ таъминланишини, илғор педагогик технологияни жалб 
қилиш асосида унинг тубдан янгиланишини ҳамда илму фан тараққиётини 
назарда тутади. Шу жумладан, тилшунослик соҳасидаги тадқиқотларнинг 
жадаллаштирилиши, миллий дастурда белгиланган вазифаларни амалга 
ошириш ва таълим тизимини мукаммаллаштириш учун муҳим омил сифатида 
хизмат қилади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling