Диуретик воситалар


Download 165.68 Kb.
bet1/2
Sana04.11.2020
Hajmi165.68 Kb.
#141042
  1   2
Bog'liq
8. Диуретиклар


  1. ДИУРЕТИК ВОСИТАЛАР

Диуретик воситалар пешоб ажралишини (диурез) оширади. Улар тиббиёт амалиётида турли этиологияли (ўткир ва сурункали) шишларда қўлланилади. Бундан ташқари, диуретиклар дори воситалари ва бошқа кимёвий воситалар билан заҳарланганда уларнинг организмдан чиқарилишини тезлаштириш (кучайтирилган диурез деб аталадиган) ҳамда гипотензив восита сифатида қўлланилади.

Диурез воситалар классификацияси



  1. Буйрак каналлари эпителийсининг фаолиятига бевосита сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи диуретиклар:

  1. Генле халқасининг кўтарилувчи қисми йўғон бўлагига таъсир этувчи воситалар («халқа» диуретиклари): фуросемид, торасемид, этакрин кислотаси

  2. Эгилган (дистал) каналларнинг бошланғич дистал бўлимига таъсир этувчи воситалар: дихлотиазид, циклометиазид, клопамид, оксодолин

  3. Эгилган (дистал) каналларнинг охирги бўлимига ва йиғувчи найчаларга таъсир этувчи воситалар («калий- и магнийни ушлаб қолувчи» диуретиклар): триамтерен, амилорид

  1. Альдостерон антагонистлари

Спиронолактон

  1. Осмотик фаол диуретиклар

Маннит

Бундан ташқари, диуретик воситалар ўзларининг самарадорлиги, таъсирининг бошланиши ва давомийлиги ҳамда калий ва магний ионларининг экскрециясига таъсир кўрсатиши бўйича ҳам фарқланади. Мазкур ионларнинг чиқарилишини кучайтирувчи ва уларнинг организмда ушланиб қолишини (калий- ва магнийни сақлаб қолувчи) таъминловчи препаратлар мавжуд.

Мустақил тайёрланиш учун топшириқлар



I. Нефронларда кўпчилик диуретикларнинг пешоб ҳайдовчи самараси билан боғлиқ асосий жараён:

1. Фильтрациянинг ортиши. 2. Секрециянинг ортиши. 3. Реабсорбциянинг камайиши.




  1. 18. Расм. Диуретик воситаларнинг фаоллигини аниқлаш учун қурилма:

    С — металлдан ясалган тўр

    Буйрак каналларининг эпителийси фаолитятига бевосита таъсир этувчи диуретикларнинг таъсир усули қандай?

1. Буйрак каналларида аввало ионлар, сўнгра сув реабсорбциясини бузади. 2. Аввало буйрак каналларида сувнинг реабсорбциясини бузади.

  1. Фуросемиднинг асосий таъсир жойи:

1. Проксимал каналлар. 2. Генле халқаси кўтарилувчи қисмининг йўғон бўлаги. 3. Дистал каналлар. 4. Йиғувчи найчалар.

  1. Фуросемид учун хос хусусиятлар нима?

1. Юқори диуретик самарадорлик. 2. Самаранинг тез ривожланиши. 3. Самаранинг секин ривожланиши. 4. Венага киритилганида 1-2 соат таъсир қилади. 5. Организмдан калий ва магний ионларининг чиқариб юборилишини оширади. 6. Гипотензив таъсир кўрсатади. 7. Ўткир ва сурункали шишларда қўлланилади. 8. Кучайтирилган диурез учун қўлланилади.

  1. Фуросемиднинг ножўя таъсирлари:

1. Гипокалиемия. 2. Гипомагниемия. 3. Гипохлоремик алкалоз. 4. Гиперкальциемия. 5. Қонда пешоб кислоталари миқдорининг ортиши. 6. Эшитишнинг пасайиши.

  1. Дихлотиазид:

1. Юқори самарали диуретик. 2. Самарадорлиги ўртача диуретик. 3. Ичиш учун буюрилади. 4. Парентерал киритилади. 5. Таъсир давомийлиги 3-4 соат. 6. Таъсир давомийлиги 8-12 соат. 7. Организмда калий ва магний ионларини ушлаб қолади. 8. Кальций ионларининг чиқиб кетишини кучайтиради.

  1. Дихлотиазидни қўллаш учун кўрсатмалар:

  1. Турғун юрак етишмовчилиги билан боғлиқ шишлар. 2. Ўпка шишлари. 3. Мия шишлари. 4. Артериал гипертензия. 5. Буйрак касалликлари билан боғлиқ шишлар. 6. Кучайтирилган диурез учун.

  1. Дихлотиазиднинг ножўя таъсирлари:

1. Гипохлоремик алкалоз. 2. Гипокалиемия. 3. Гипомагниемия. 4. Гиперкальциемия. 5. Гипогликемия. 6. Эшитишнинг бузилиши. 7. Қонда пешоб кислоталари миқдорининг ортиши.

  1. Қайси диуретик 3 суткагача таъсир кўрсатади?

1. Маннит. 2. Фуросемид. 3. Триамтерен. 4. Оксодолин. 5. Дихлотиазид.

  1. Триамтерен:

1. Юқори самарали диуретик. 2. Ўртача даражали диуретик. 3. Альдостерон антагонисти. 4. Альдостерон даражасига боғлиқ бўлмаган ҳолда таъсир этади. 5. Асосий таъсир жойи — проксимал каналлар. 6. Организмдан калий ва магний чиқариб юборилишини тўхтатади. 7. Ичиш учун буюрилади. 8. Гипокалиемия ва гипомагниемия чақирувчи диуретиклар билан биргаликда қўлланилади.

  1. Буйрак каналларида альдостерон рецепторларини блокловчилар:

1. Триамтерен. 2. Дихлотиазид. 3. Маннит. 4. Фуросемид. 5. Спиронолактон.

  1. Спиронолактон:

1. Дистал каналларнинг бошланғич бўлимига таъсир этади. 2. Дистал каналларнинг охирги бўлимига ва йиғувчи найчаларга таъсир кўрсатади. 3. Альдостерон рецепторларини блоклайди. 4. Диуретик самараси организмда альдостерон даражасига боғлиқ. 5. Организмда калий ва магний ионларини ушлаб қолади.

  1. Буйраклар орқали калий ва магний ионларининг чиқариб юборилишини оширувчи диуретиклар:

1. Фуросемид. 2. Дихлотиазид. 3. Триамтерен. 4. Оксодолин. 5. Спиронолактон.

  1. Буйраклар орқали калий ва магний ионларининг чиқариб юборилишини пасайтирувчи диуретиклар:

1. Фуросемид. 2. Спиронолактон. 3. Триамтерен. 4. Дихлотиазид. 5. Оксодолин.

  1. Қайси препаратнинг диуретик самараси буйрак каналларида осмотик босимнинг ортиши билан боғлиқ?

1. Маннит. 2. Дихлотиазид. 3. Спиронолактон. 4. Фуросемид. 5. Триамтерен.

  1. Маннит:

1. Юқори самарали диуретик. 2. Ўртача самарали диуретик. 3. Буйрак каналларида осмотик босимни оширади. 4. Буйрак каналларида аввало сувнинг реабсорбциясини бузади. 5. Буйрак каналларида аввало ионлар реабсорбциясини бузади. 6. Дегидратацияловчи таъсир намоён қилади (қон плазмасининг осмотик босимини оширади). 7. Мия шишида қўлланилади.

  1. Қайси диуретиклар гипотензив восита сифатида қўлланилади?

1. Фуросемид. 2. Дихлотиазид. 3. Спиронолактон. 4. Маннит.

  1. Қайси диуретиклар кучайтирилган диурез учун қўлланилади?

1. Дихлотиазид. 2. Фуросемид. 3. Триамтерен. 4. Маннит. 5. Спиронолактон. 6. Оксодолин.

  1. Қайси пешоб ҳайдовчи воситалар юрак гликозидларининг кардиотоксик таъсирини кучайтириши мумкин?

  1. Спиронолактон. 2. Дихлотиазид. 3. Фуросемид. 4. Оксодолин. 5. Триамтерен.


V.1 вазифа

А И Б ПРЕПАРАТЛАРИ ДИУРЕТИК ВОСИТАЛАРНИНГ ҚАЙСИ ГУРУҲИГА КИРАДИ?

V.2 вазифа


Download 165.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling