Доимо ҳаракатда, изланишда


Download 31.5 Kb.
Sana16.10.2023
Hajmi31.5 Kb.
#1705024
Bog'liq
Доимо ҳаракатда изланишда


Доимо ҳаракатда, изланишда
Абдумалик Ўринбоевни Шаҳрихонда ҳам, Бўз туманида ҳам кўпчилик яхши танийди, номини ҳурмат билан тилга олади. Чунки, у анашундай ҳурмат-эътиборга лойиқ. Ўта камтарин, ғоят оддий бу инсон билан суҳбатлашиб қолсангиз, унинг чуқур билим, ўткир қувваи ҳофиза соҳиби эканлигига Сиз ҳам гувоҳ бўласиз.
Абдумалик Бўз пахта тозалаш заводида кўп йиллар виждонан меҳнат қилди. Бўз туманидаги биринчи саноат корхонасининг тетапоя бўлишига, юксалишига билим ва тажрибаси билан муносиб ҳисса қўшди. Шогирд эди, устоз бўлди.
- Марҳум Умаржон Акрамов менинг корхонадаги биринчи устозим бўлади. Ундаги корхона иқтисодиётини режалаштириш соҳасидаги бой тажрибаларни ўргандим. Мўйдинжон Ёқубов, Тўланбой Бозорбоев, Собиржон Мўминовлар эса менга завод ишлаб чиқаришининг кенг кўламли кундалик ҳаётини илғаб олишга, ғайрат ва ташаббус кўрсатиб меҳнат қилишга ўргатишди. Уларнинг ўз касбларига меҳр-муҳаббат қўйиб ишлашлари, ишчи-хизматчиларга ғамхўр ва эътиборли бўлишлари, ташкилотчилик фазилатларини ўзимда мужассам қилишга уриндим.
Абдумалик Ўринбоев 1955 йили Найнаво қишлоғида туғилган. 1973 йили 41-ўрта мактабни тамомлаган. А.Ўринбоев мактабда ўқиб юрган кезларида ҳам пухта билим олишга игнтилди. Тўгарак машғулотларида фаол қатнашди. Бўш вақтларини кутубхонада бадиий, илмий китобларни мутолаа қилиш билан ўтказди. Уй юмушларини бажаришда ота-онасига яқин кўмакчи бўлди. Буларнинг ҳаммаси унинг келажакда илм йўлидан боришига мустаҳкам пойдевор бўлди.
Мактабни тугатгач, А.Ўринбоев Найнаво пахта тайёрлаш пугнктида электрик-моторист бўлиб ишлаган. Шўро армияси сафида хизмат қилган. 1982 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтини имтиёзли битирган. Шу билан бирга Республика пахтачилик саноати илмий-текшириш институтида илмий ходим бўлиб фаолият кўрсатган. 1988-1990 йилларда Ўзбекистон патентшунослик институти аспирантурасида таҳсил олган.
Абдумалик Ўринбоевнинг илмий изланишлари Ўзбекистотнда рационализаторлик ва ихтирочилик ишларини ривожлантиришнинг янги шакл ва услубларини қидириб топишга бағишланган. Унга 1990 йилда иқтисод фанлари номзоди илмий даражаси берилган. Номзодлик иши “Ингичка толали пахта хомашёси уруғини экишга тайёрлашнинг математик модели” мавзусига бағишланган.
Абдумалик Ўринбоев институтни тугатиб, Бўз туманидаги пахта тозалаш ҳиссадорлик жамиятида аввал йўриқчи, техника хавфсизлиги бўйича муҳандис ва 1985 йилдан режалаштириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган. У 1990 йилда Бўз туманида қишлоқда ихтирочилик ва рационализаторлик таклифларини ривожлантиришга бағишланган ҳудудий ташкилот тузган. Ҳозирги кунда Шаҳрихон пахта тозалаш ҳиссадорлик жамиятида режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишламоқда.
Абдумалик Ўринбоев 1990-1993 йилларда Украина Республикасининг Донецк шаҳридаги “Халқаро бизнес” институтини тугатиб, “Халқаро менежмент” мутахассислигини эгаллади. Унинг шахмат ўйнаш услублари ва 100 катакли шахмат тахтасида 40 донадан бўлган шахмат ўйини ихтироси Жаҳон шахмат федерацияси томонидан оммалаштиришга тавсия этилган.Бу ихтиро 1999 йилда “Ҳаёт” нашриёти томонидан ўзбек, рус, инглиз тилларида кўп нусхада китоб ҳолида нашр этилган. Шунингдек “Батат картошка етиштириш технологияси”(2000 й.), “Найнаво қишлоғи” (2000 й.), ўсимликларнингшўзбекча, русча, инглизча номланишига бағишланган “Ўсимликлар олами” (2004 й.), “500 йиллик календарь” (2006 й.), “Бўз пахта тозалаш ҳиссадорлик жамияти тарихи” (2008 й.) китоблари “Андижон нашриёти” томонидан босиб чиқарилган. Шунингдек, “Шахмат ўйнашнинг етти усуллари”, “Шашка ўйнашнинг тўрт усуллари”, “Янги универсал муддатсиз календарь тақвими” каби ихтиролари жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинди.
А.Ўринбоев халқ хўжалиги тармоқлари бўйича 112 та, 12 та фойдали моделлар, халқ хўжалик тармоқлари бўйича 22 та саноат маҳсулотлариюзасидан рационализаторлик таклифларига патент олган. У бадиий ижодда ҳам ўз маҳоратини синаб кўрган, яхшигина шеърлар ёзган. Серқирра олим, изланувчан ижодкор сифатида эл назарига тушган.
Абдумалик Ўринбоев 60 ёшга тўлди. Лекин у илмий, адабий фаолиятини давом эттирмоқда. Биз А.Ўринбоевни қутлуғ ёши билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз.
Ҳошимжон Алимов,
Баҳодиржон Сиддиқов
Download 31.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling