Дори воситасини тиббиётда қЎллашга доир йўРИҚнома препаратнинг савдо номи


Download 1.2 Mb.
bet1/2
Sana29.10.2020
Hajmi1.2 Mb.
#138086
  1   2
Bog'liq
Препаратнинг савдо номи


ДОРИ ВОСИТАСИНИ ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАШГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
Препаратнинг савдо номи: КартиНовэкс Плюс

Халқаро патентланмаган номи: -

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби: ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Таъсир қилувчи моддалар:

Гуалурон кислотаси 50 мг

Глюкозамин сульфати 400 мг

Хондроитин сульфати 300 мг

Метилсульфонилметан 200 мг

Colchicum luteum 100 мг

Boswellia serrata 40 мг

Zingiber officinale 40 мг

Curcuma longa 40 мг

Withania somnifera 30 мг

Smilax chinensis 30 мг

Ёрдамчи моддалар: натрий крахмали гликоляти 75 мг, Авицел рН 102 10 мг, магний стеарати 10 мг, калий сорбати 5 мг.
Фармакологик гуруҳи:

Тоғай тўқима био-синтезатори ва антиартритик восита



Таърифи:

КартиНовэкс Плюс – бу илмий ишлаб чиқарилган препаратнинг яхшиланган таркиби ҳамда ўсимлик экстрактлари ва табиий бирикмаларнинг бетакрор мажмуаси бўлиб, суяклар орасидаги бўғимларни мустаҳкамлайди ва керакли тоғай тўқимани шакллантириб, оғриқсиз енгил ҳаракат ва фаол ҳаёт учун зарур бўлган амортизацияни таъминлайди.

КартиНовэкс Плюс – бўғимларнинг ёшга боғлиқ кучсизланиш хавфини ҳам камайтириб, тоғай тўқиманинг емирилишини секинлаштиради.

КартиНовэкс Плюс – қайта тикловчи, яллиғланишга қарши, артритга қарши ва оғриқ қолдирувчи фаолликка эга бўлиб, бунинг натижасида бўғимлардаги оғриқни камайтиради, уларнинг ҳаракатчанлиги ва ҳаракатлар сонини оширади.
Фармакологик хусусиятлари

КартиНовэкс Плюс – таркибидаги унсурлар ҳисобига уч йўл билан енгил ҳаракатни таъминлайди:

  • Бўғимлардаги тоғай тўқимани шакллантириш ва унинг функцияларини яхшилаш ҳисобига;

  • Бўғимлардаги тоғай тўқиманинг емирилишини секинлаштириш ҳисобига;

  • Яллиғланишга қарши самара ҳисобига.


Фаол ингредиентларнинг хусусиятлари

Гиалурон кислотаси қатор ҳимоявий физик-кимёвий функцияларга эга бўлиб, хондропротектор таъсирни таъминлайди. Ушбу модда оғриқ билан боғлиқ бўлган нерв импульслари нерв сезувчанлигини пасайтиради. Остеоартрозда ушбу гликозаминогликан тоғай тўқимага ҳимоявий таъсир кўрсатади.

Глюкозамин сульфати табиий модда ҳисобланиб, тоғай тўқималар, пайлар ва боғламалар таркибида учрайди. У бўғимларнинг шаклланиши, таъминлаб турилиши ва тўғри мойланиши учун зарур бўлган глюкозаминагликан ва гликопротеинлар биосинтези учун ишлатилади.

Хондроитин сульфати гликозаминогликансульфат ҳисобланиб, янги тоғай тўқима матрикси синтезида ишлатилади. У тоғай тўқиманинг асосий компонентларини ўзгартириши мумкин бўлган фермент – лейкоцитар эластаза таъсирини ҳам сўндиради.

Метилсульфонилметан (МСМ) – олтингугурт сақловчи органик бирикма, диметилсульфоксид ёки ДМСО нинг метаболити ҳисобланади. У боғловчи тўқима, айниқса бўғимларнинг асосий компонентларидан бири ҳисобланган олтингуруртга бой ҳисобланади.

Colchicum luteum фагоцитоз даврида яллиғланган тўқималарда лимфоцитлар ҳаракатчанлигини сусайтиради, бу билан айниқса, артритда яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Унинг асосий таркибий моддаси – колхицин подагра ва ревматоид артритда юқори даражадаги яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Boswellia serrata – асосий компонент сифатида босвеллат кислотасини сақлаб, у аҳамиятли даражада ушбу ўсимликнинг фармакологик фаоллигини таъминлайди. У яхшигина даражада яллиғланишга қарши, артритга қарши ва оғриқ қолдирувчи фаолликга эга бўлиб, остеоартрит симптомларини енгиллаштиришга ёрдам беради.

Curcuma longa хушбўй, рағбатлантирувчи, тетиклантирувчи, ўт ҳайдовчи, антигиперлипидемик ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Ушбу ўсимлик остеоартрит билан оғриган пациентларда оғриқ қолдириш ва тонгги карахтлиликни енгиш учун фойдали ҳисобланади.

Қишки олча (Withania somnifera) – витанолидларни сақлайди, улар яллиғланишга қарши, ўсмага қарши, артритга қарши, стрессга қарши, антиоксидант, иммунитетни тикловчи, қон ҳосил қилувчи ва ёшайтирувчи хусусиятлар эга. Халқ табобатида у, жумладан, остеоартритни даволаш учун ҳам қўлланилади.

Smilax chinensis яллиғланишга қарши, ревматизмга қарши ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида таъсир кўрсатади. Ревматик касалликлар, буйрак касалликларида ҳамда терлатувчи восита сифатида қўлланилади.

Zingiber officinale кўплаб фармакологик хусусиятларга эга бўлиб, овқат ҳазм қилиш, марказий нерв ва юрак-қон томир тизимларига таъсир кўрсатади. Муайян простагландинларнинг ингибиция қилиниши занжабилнинг ревматик ва артритли бузилишлар бўйича яқин орада ўтказилган тематик тадқиқотларда яллиғланишга қарши таъсири ва унинг аниқ самарадорлигини тушунтириб бериши мумкин.

Қўлланилиши

  • Остеоартрит

  • Ревматоид артрит

  • Бўғимлардаги шиш ва оғриқлар

  • Бўғимларнинг дегенератив касалликлари

  • Бўғимларнинг мушкул ҳаракатланишини даволашда қўлланилади.


Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга: 1 таблеткадан суткада 2 маҳал ёки шифокор кўрсатмасига биноан.


Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига нисбатан юқори шахсий сезувчанликда қўллаш мумкмн эмас.

Болаларга тавсия қилинмайди.
Махсус кўрсатмалар

Препаратни шифокор кўрсатмасисиз ҳомиладорларда қўллаш мумкин эмас.

Қандли диабет билан оғриган пациентларда Рексаминни шифокор кўрсатмасисиз қўллаш мумкин эмас ҳамда препаратни қабул қилиш вақтида қондаги глюкоза даражасини қатъий назорат қилиб туриш лозим.
Дорилар билан ўзаро таъсири

Номаълум
Дозанинг ошириб юборилиши

Дозанинг ошириб юборилиш ҳолатлари ҳозирги вақтгача маълум қилинмаган.
Ножўя таъсири

Энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлар кўнгил айниши, қусиш ва диареяни ўз ичига олади.


Чиқарилиши

10 та таблеткадан алюминий/ПВХ блистерда, 2 та блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.


Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати

3 йил.


Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач, қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз


Ишлаб чиқарувчи

Хербион Пакистан Прайвет Лимитед

30/28 Коранги саноат зонаси, Карачи, Покистон.

www.herbion.com



ДОРИ ВОСИТАСИНИ ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАШГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
Препаратнинг савдо номи: Кренфит

Дори шакли: ичиш учун эритма тайёрлашга кукун

Таркиби: ҳар бир 5,6 г ли саше-пакетча қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Клюква (Vaccinum macrocarpon) меваларининг кукунли экстракти 250 мг

Ёрдамчи моддалар: сувсиз лактоза, аскорбин кислотаси, лимон кислотаси, сукралоза, натрий бензоати, қора қорағат таъм қўшимчаси (кукун), Аллюра қизил бўёғи, қора қорағат таъм қўшимчаси (суюқлик).
Таърифи: пушти-қизил рангли ўзига хос ҳидли гранулали кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи

Сийдик чиқариш йўлларини ҳимоя қилиш учун препарат.

Клюква экстракти, кўп ҳолатларда сийдик чиқариш йўллари инфекцияларини, айниқса сийдик чиқариш йўлларининг қайталанган инфекцияларини адгезияни ингибирлаш йўли билан самарали бартараф қилиши кўрсатиб берилган.

Фармакологик хусусиятлари

Клюква уропатогенларнинг уроэпителиал ҳужайраларга адгезия бўлишининг олдини олади, бу сийдик чиқариш йўллари инфекциялари патогенезининг бошланғич босқичи ҳисобланади.


Қўлланилиши:

Клюква қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:



  • Сийдик чиқариш йўллари инфекцияларини олдини олиш ва даволаш;

  • Сийдик ажратилишини назорат қилолмайдиган пациентларда дезодоратор сифатида;

  • Сийдик чиқариш йўлларининг таъсирланиши ва ачиштиришида.


Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

Клюква шарбати ёки ёрдамчи моддалардан исталган бирига нисбатан юқори сезувчанлик;

Буйракларнинг айни дамдаги ёки аввалги касалликлари, жумладан буйрак тошлари мавжуд бўлганда;

Суюқликни истеъмол қилишни чеклашни талаб қилувчи ҳолатлар, масалан юрак ёки буйракларнинг оғир касалликлари;

Варфарин ва бошқа антикоагулянтлар, иммунодепрессантлар ва кимё-терапевтик препаратларни бир вақтда қабул қилинганда қўллаш мумкин эмас.
Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ичга 1 саше пакетчадан кунига 1-2 маҳал ёки шифокор кўрсатмасига биноан.

Битта пакетча ичигаси бир стакан сувда эритилсин ва дарҳол қўлланилсин.
Ножўя самаралари

Қуйида келтирилган симптомлардан исталган бири жиддий бўлса ёки йўқолмаган ҳолатда шифокорингизга хабар беринг:



  • Қусиш

  • Кўнгил айниши

  • Ич кетиши

  • Қабзият

  • Қорин оғриши


Махсус кўрсатмалар

Қуйидаги ҳолатларда шифокорга мурожаат қилинг:



  • Ҳомиладорлик ёки эмизиш даври

  • Иситма

  • Қорин оғриғи

  • Сийишнинг тутилиши ёки сийишни тутиб туролмаслик

  • 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш тавсия этилмайди, чунки етарли маълумотлар йўқ, шифокорга мурожаат қилиш лозим.


Дозанинг ошириб юборилиши

Агар дозани ўтказиб юборсангиз, эслашингиз билан уни қабул қилинг. Агар у кейинги дозани қабул қилиш вақтига яқин бўлса, ўтказиб юборилган дозани ўтказиб юборинг ва одатий дозалаш тартибини давом эттиринг. Ўтказиб юборилган доза ўрнини тўлдириш учун дозани икки хисса оширманг.


Чиқарилиши

5,6 г дан саше пакетчада (пакетчалар уч қаватли алюминий-полиэтилен фольгадан).

10 саше пакетчадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач, қўлланилмасин.


Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз


Ишлаб чиқарувчи

Хербион Пакистан Прайвет Лимитед

30/28 Коранги саноат зонаси, Карачи, Покистон.

www.herbion.com



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling