Ёқилғи, уларнинг турлари ва ёниш жараёнининг тавсифи Тошкент-2022 Ёқилғи, уларнинг турлари ва ёниш жараёнининг тавсифи Ёқилғи, уларнинг турлари ва ёниш жараёнининг тавсифи Режа: - 1. Ёқилғиларнинг турлари ва тавсифи.
- 2. Ёқилғининг ёниши. Ёқилғиларнинг хоссалари.
- 3. Ёниш турлари. Ёқилғиларни ёндириш мосламалари.
Силикат саноатида қаттиқ, суюқ ва газсимон ёқилғиларидан фойдаланади. Ёқилғининг ёниши жараёнида максимал харорат олишга эришилади. Ёқилғини иложи борича қулай, тежамкор ва махаллий турларини танлаб олиш тавсия этилади. Ёқилғиларнинг бир нечта турлари мавжуд бўлиб, уларни алохида-алохида кўриб чиқамиз.
Қаттиқ ёқилғилар. Қаттиқ ёқилғиларни ишлатишдан аввал уларни қайта ишлаш яъни майдалаш, кесиш, кукунсимон моддага айлантириш, брикетлаш зарур бўлади. Торф ва қўнғир кўмирни брикетлаш орқали уларни сифатини ошириш мумкин, лекин у қимматга тушади. Қаттиқ ёқилғининг таркибидаги балласт (намлик ва кул)нинг миқдори бўйича уларни ишлатилиш сохаси аниқланади. Сақлаш даврида ўз мустаҳкамлигини сақлаб қолиши, таркибидаги учувчан моддаларининг миқдори ва характери, реакцион хусусияти буларнинг хаммаси қаттиқ ёқилғининг ижобий хоссаларига киради. Қазилма ёқилғилари таркибида маълум миқдорда олтингугурт бирикмалари мавжуд бўлиб, у ёниш даврида SO2 ни хосил қилади, агар у сув билан таъсирлантирилса олтингугурт кислотасини хосил қилади.
Саноат хумдонларида ва иссиклик генераторларида ёкилғини арзон турларидан фойдаланилади. Бундай ёкилғилар технологик ёкилғилар деб хисобланади.
Барча технологик ёкилғилар келиб чикишига кура икки турга булинади: табиий ва сунъий. Табиий ёкилғилар табиатда бевосита учрайди ва туғридан туғри ёкилғи сифатида ишлатилади. Табиий ёкилғини кайта ишлаш натижасида сунъий ёкилғилар олинади. Агрегат холатига кура ёкилғилар каттик, суюк ва газ холатида булинади. Барча ёкилғиларнинг асосий химиявий тарқиби углерод, водород, кислород ва азотдан иборатдир. Булардан ташқари ёкилғи таркибида олтингугурт, кул ва намлик ҳам булади.
Do'stlaringiz bilan baham: |