Экспорт операцияларини тасдиқлаш


Download 15.43 Kb.
Sana10.09.2022
Hajmi15.43 Kb.
#803909
Bog'liq
Воситачилик экспорти
freizeitgestaltung, 1 Data and Statistics, 4, Хизиралиев Нурали Назирали Угли, New Microsoft Word Document, Анкета Resurs 2022, New Microsoft Word 2Document, New Microsoft Word 3Document

Экспорт операцияларини тасдиқлаш
Товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитент (ишонч билдирувчи) томонидан қўшимча тарзда солиқ тўловчининг воситачи ёки ишончли вакил билан тузилган воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси) тақдим этилади
ККС Воситачилик (топшириқ), транспорт экспедицияси шартномалари бўйича операциялар амалга оширилганда солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Комитентнинг (ишонч билдирувчининг) топшириғига кўра комитентга (ишонч билдирувчига) тегишли бўлган товарлар реализация қилинган тақдирда, воситачилик (топшириқ) шартномасининг шартларига мувофиқ бўлган шартлар асосида воситачи (ишончли вакил) томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича комитент (ишонч билдирувчи) бундай учинчи шахсга хизматлар кўрсатганда солиқ базаси қуйидагича аниқланади:
1) воситачининг (ишончли вакилнинг) солиқ базаси – унинг солиқни ўз ичига оладиган воситачилик ҳақи миқдорида;
2) комитентнинг (ишонч билдирувчининг) солиқ базаси – комитентнинг (ишонч билдирувчининг) топшириғига кўра воситачи (ишончли вакил) томонидан реализация қилинган товарларнинг қиймати, шунингдек солиқни киритмаган ҳолда воситачи (ишончли вакил) томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича комитент (ишонч билдирувчи) бундай учинчи шахсга кўрсатган хизматларнинг қиймати миқдорида.
Солиқ солишдан озод этиш солиқ солишдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш билан боғлиқ бўлган воситачилик (топшириқ), транспорт экспедицияси шартномалари асосида хизматлар кўрсатишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Воситачилик (топшириқ) шартномаси шартларига мувофиқ бўлган шартлар асосида комитент (ишонч билдирувчи) учун унинг топшириғига кўра олинган товарлар воситачи (ишончли вакил) томонидан комитентга (ишонч билдирувчига) берилган тақдирда, учинчи шахс томонидан воситачи (ишончли вакил) билан тузилган битим бўйича бундай учинчи шахс комитент (ишонч билдирувчи) учун хизматлар кўрсатганда воситачининг (ишончли вакилнинг) солиқ базаси унинг солиқни ўз ичига оладиган воситачилик ҳақи миқдорида аниқланади.
Транспорт экспедицияси шартномасида белгиланган, транспорт экспедицияси шартномаси бўйича мижоз бўлган тараф учун ташувчи ва (ёки) бошқа етказиб берувчилар томонидан хизматлар кўрсатилган тақдирда, экспедиторнинг солиқ базаси транспорт экспедицияси шартномасида назарда тутилган, унинг солиқни ўз ичига оладиган ҳақи миқдорида аниқланади.
Солиқ солиш объекти
воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун — кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси;
467-модда Солиқ ставкалари

Т/р

Солиқ тўловчилар

Солиқ ставкалари, фоизларда

5.

Брокерлик идоралари (6-бандда кўрсатилганлар бундан мустасно), шунингдек воситачилик, топшириқ шартномаси ва воситачилик хизматлари кўрсатишга доир бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар, шу жумладан телекоммуникация операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар

25

Download 15.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling