Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


Download 0.92 Mb.
bet2/67
Sana06.08.2022
Hajmi0.92 Mb.
#791129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар
Hujjat, STIR-567514814, Umumiy-test, siyosat
маъмурий техник ходим – район энергетика бошқармалари, корхоналари, цехлари, лабораториялари, электр тармоқлари тумани ва участкалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳамда зиммасига маъмурий вазифалар юклатилган муҳандислар, техниклар ва усталар;
бригада (наряд ёки фармойиш бўйича)  иш бажарувчи ёки назорат қилувчи билан биргаликда икки ва ундан кўп аъзолардан таркиб топган бригада;
баландликда бажариладиган ишлар - ишчи тўшама, том ёки ер юзасидан 5 метр ва ундан юқори баландликда монтаж мосламалари билан ёки бевосита констукция қисмларидан, ускуналарда, машина ва механизмларда туриб бажариладиган ишлар. Бунда ьуиун иш жараёни давомида ва жойдан-жойга ўтишда ишчини баландликдан йиқилишини асрайдиган ягона воситаси бўлиб ҳимоя камари хизмат қилади;
электр узатиш ҳаво линияси (бундан кейин ҲЛ) - муҳандислик (кўприклар, йўллар ва ҳоказо) иншоотларидаги устунларга ёки кронштейн ва таянчларга изоляторлар ва арматуралар ёрдамида мустаҳкамланган очиқ ҳавода жойлашган симлар орқали электр энергиясини узатиш қурилмаси;
Электр узатиш линиясининг боши ва охири деб тақсимловчи қурилманинг (бундан кейин ТҚ) линия порталлари ёки линия киришлари, шахобчалар учун эса - шахобчаланиш таянчи ва линия порталлари ёки тақсимловчи қурилманинг линия кириши қабул қилинади. Бунда порталдаги ҲЛ томонидан порталга осилган осма изоляторлар, ҳамда симлар маҳкамланган қисқичлар ҲЛга қарашлидир. Подстанция томонидан тортилган осма изоляторларли линия порталлари, шу порталлардаги сиртмоқ, ҳаво электр узатиш линияси симларидан ҳар хил ускуналарга (ўчириш-ёқиш аппаратларига, разрядникларга, алоқа конденсаторларига ва ҳоказоларга) тушган симлар, ҳамда юқори частотали тўсиқлар ҳаво электр узатиш линиясига тегишли эмас;
кучланиш таъсири остидаги электр узатиш ҳаво линияси - 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш линияларининг ўқ чизиғидан: 110 кВ кучланишли ҲЛ учун  100 м; 220 кВ кучланишли ҲЛ учун 150 м; 500 кВ кучланишли ҲЛ учун  200 метр масофада, умумий узунлиги баъзи жойларда 2 километрдан кам бўлмаган ёки бор узунлиги бўйича ўтадиган ҲЛ ва ҳаво алоқа линияси (бундан кейин  ҲАЛ) кучланиш таъсири остидаги линияларга киради;

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling