Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


Download 0.92 Mb.
bet3/67
Sana06.08.2022
Hajmi0.92 Mb.
#791129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар
Hujjat, STIR-567514814, Umumiy-test, siyosat
иккиламчи (ёрдамчи) занжир - электростанциялардаги (подстанциялардаги) асбоблар ва бошқарув, автоматика, ўлчов, ҳимоя ва сигнализация қурилмаларини бир-бирига боғловчи электр симлари ва қисқичлар қатори йиғиндиси;
юк кўтариш машиналари – барча турдаги кранлар, кран-экскаваторлар (ишларини пўлат арқонга осилган илгаклар ёрдамида бажарадиган экскаваторлар), юк кўтариш учун таллар ва лебедкалар;
навбатчи ходим (навбатчи) – сменада навбатчилик қилаётган ва тезкор бошқарув ва тезкор ўчириш-ёқишга рухсат этилган ходимлар: диспечерлар, навбатчи мухандис ва техниклар, смена бошлиқлари, уйда навбатчилик қилувчи ходимлар ва бошқарув шчитлари навбатчилари, тезкор сайёр бригада (бундан кейин ТСБ) аъзолари. Ушбу Қоидалар матнида юқоридаги ходимларни ажратиш талаб қилинмаса, «навбатчи» атамаси ишлатилади;
«шарт», «зарур», «керак» - ушбу Қоидалар талабларининг бажарилиши мажбурийлигини билдиради;
«рухсат этилади», «мумкин» - ушбу Қоидалар талабларини истисно сифатида (маҳаллий шароитга қараб) мажбуран қўлланилишини билдиради;
электр майдонининг таъсир доираси - электр майдонининг кучланганлиги 5-кВ/м дан юқори бўлган майдон;
экранлаш майдони - электр майдони ичига жойлашган бино ва иншоотлар, ҳамда ерга уланган металл конструкциялар, ускуна пойдеворлари, трансформаторлар ва йирик габаритли иншоотлар атрфидаги электр майдонини кучланганлиги 5-кВ/м дан юқори бўлмаган майдон;
электр узатувчи кабел линияси (бундан кейин - КЛ) - электр узатиш линияси, бир ёки бир неча кабеллардан бажарилган, бевосита ерга, кабел каналларига, қувурларига ва кабел конструкцияларига ётқизилган кабеллар;
коммутация аппарати - электр занжирларини бир бирига улаш-узиш ва ўзи орқали ток ўтказиш учун мўлжалланган электр аппарати (узгич, юклама узгичи, ажратгич, автомат, пакетли ўчиргич, сақлагич ва ҳоказолар);
механизмлар - гидравлик кўтаргичлар, телескопик миноралар, экскаваторлар, тракторлар, автоюклагичлар, бурғалаш-кран машиналари, механик юритма ёрдамида узайтириш ёки қисқартириш мумкин бўлган нарвонлар ва ҳоказолар;

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling