Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


Download 0.92 Mb.
bet4/67
Sana06.08.2022
Hajmi0.92 Mb.
#791129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар
Hujjat, STIR-567514814, Umumiy-test, siyosat
механик қулф ечиладиган банд, калит билан беркитиладиган қулф;
бузилмаган электр майдонининг кучланганлиги - иш жараёни мобайнида одам бўлиши мумкин бўлган майдонда аниқланадиган одамлар бўлишининг таъсиридан ўзгарилмаган электр майдонининг кучланганлиги;
наряд-рухсат (наряд) - ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахсларни, бригада таркибини, зарур хавфсизлик чораларини, ишни бошлаш ва тугатиш вақтини, иш мазмунини белгиловчи махсус расмий бланкда тузилган фармойиш;
хавфли таъсир – агарда симли алоқа ва симли хабар бериш занжирларида пайдо бўлган кучланиш ва токлар, хизмат кўрсатувчи ходимга ва алоқадан фойдаланувчи абонентларга хавф туғдирса, ёки бу занжирларга уланган асбоблар ва аппаратларни ишдан чиқарса;
тезкор – таъмирловчи ходим – таъмирловчи ходимлар жумласидан бўлган ўзига бириктирилган электр қурилмалари ҳажмида тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида махсус ўқитилган ва тайёрланган ходимлар тоифаси;
ҳаво электр узатиш линиялари ва ҳаво алоқа тармоқларини қўриқлаш майдони  тармоқнинг иккала томонида, ýнг чеккадаги симлардан, уларнинг оғмай турган ҳолатида, вертикал текисликлар билан чегараланган ҳаво электр узатиш тармоғи бўйлаб: 1 кВ кучланишгача бўлган ҲЛ ва ҲАЛ учун  2 м; 1-20 кВ ҲЛ учун  10 м; 35 кВ ҲЛ учун  15 м; 110 кВ ҲЛ учун  20 м; 220 кВ ҲЛ учун 25 м; 500 кВ ҲЛ учун  30 метр масофада ер участкаси ва ҳаво бўшлиғи кўринишидаги қўриқланадиган майдон.
Кемалар қатновчи сув ҳавзалари (дарёлар, каналлар, кўллар) устидан ўтган ҲЛ учун тармоқнинг иккала томонида, ýнг чеккадаги симлардан, уларнинг оғмай турган ҳолатида, вертикал текисликлар билан чегараланган ҳаво бўшлиғи бўйича – 100 м масофадаги, кемалар қатнамайдиган сув ҳавзаларида эса қуруқликдан ўтадиган ҲЛ учун қўриқлаш зоналарини ўрнатиш учун кўзда тутилган масофадаги майдо;
кабелли электр узатиш линиялари ва кабелли алоқа линияларини қўриқлаш майдони - қўриқлаш майдони деб, ер остида жойлашган тармоқларнинг энг четдаги кабелидан икки томонга вертикал текисликлар билан чегараланган кабелли электр узатиш линиялари (бундан кейин  КЛ) учун 1 метр, кабелли алоқа линиялари (бундан кейин  КАЛ) учун 2 метр масофадаги ер участкаси.
сув сатҳидан сув тубигача сув ҳавзасининг сув остидаги КЛ ва КАЛ бўйлаб энг четдаги кабелнинг иккала томонидан 100 метрдан нарига вертикал текисликлар билан чегараланган қисми.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling