Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


Download 0.92 Mb.
bet5/67
Sana06.08.2022
Hajmi0.92 Mb.
#791129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар
Hujjat, STIR-567514814, Umumiy-test, siyosat
биринчи ижозат - наряд ёки фармойиш билан бажариладиган ишга биринчи бор рухсат бериш;
қайта ижозат - ушбу наряд билан аввалдан бажарилаётган ишни давом эттириш учун иш жойига қайта ижозат бериш;
иш жойини тайёрлаш - иш жойида ишни хавфсиз бажарилишини таминлаш учун бажариладиган техник тадбирлар;
қўшилма - электростанция, подстанция ва ҳоказолар чегарасида жойлашган, тақсимловчи қурилма, генераторлар, шчитлар ва йиғимларнинг шиналарига, уланган, кучланиши, номи ва мақсади бир бўлган электр занжири (ускуналар, шиналар) қўшилма ҳисобланади. Ўрамларининг сонидан қатъий назар ҳар хил кучланишли битта куч трансформаторининг, иккита тезликда ишловчи электр моторининг электр занжири ҳам бир қўшилма деб ҳисобланади. Кўп бурчакли, бир ярим ва ҳоказо бурчакли схемалар орқали уланган трансформаторда, тармоқда ушбу тармоқни ёки трансформаторни тақсимловчи қурилмага бевосита улайдиган барча коммутацион аппаратлар ва шиналар қўшилмага тааллуқлидир.
кучланиш остида ишлаш - ишчи кучланиши остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиб бажариладиган ёки ушбу ток ўтказувчи қисмларга белгилангандан кам масофага яқинлашиб бажариладиган ишлар;
иш жойи - электр ускунасининг бир қисмида ходимларни кириб иш бажаришларига ижозат бериладиган жой. Фақат наряд ёки фармойиш бўйича иш бажарилиши кўзда тутилган иш жойига тааллуқли;
фармойиш - ишни хавфсиз бажариш учун унинг мазмунини, иш жойини, вақтини, хавфсизлик чораларини (керак бўлган тақдирда) ва ишни бажариш зиммасига топширилган шахсларни белгиловчи оғзаки топшириқ.
таъмирловчи ходим - электростанциялар, подстанциялар, ҲЛ, КЛ, ҲАЛ, КАЛ, реле ҳимояси, автоматика, изоляция ва момоқалдироқдан ҳимоя қилувчи воситаларда, диспетчер ва технологик бошқарув воситаларида эксплуатацион-таъмирлаш хизматлари билан шуғулланувчи муҳандислар, техниклар, усталар, ишчилар, электр лабораторияси ходимлари;
корхона раҳбарияти – директор, корхона раҳбари ёки унинг ўринбосарлари, бош муҳандис;

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling