Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


III боб. Ходимларга қўйиладиган талаблар


Download 0.92 Mb.
bet7/67
Sana06.08.2022
Hajmi0.92 Mb.
#791129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар
Hujjat, STIR-567514814, Umumiy-test, siyosat
III боб. Ходимларга қўйиладиган талаблар
7. Ишлаётган ходимларни ўқитиш ва билимини текшириш тартиби «Энергетика корхоналари ва ташкилотлари ходимлари билан ишни ташкил этиш қоидалари» (2002 йил 4 октябрда 1178 – сон билан рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, қўмиталар ва идораларининг расмий ҳужжатлар расмий ахбороти, 2002 й. 19 – сон) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
8. Соғлиқ учун зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида ишлайдиган ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар (бундан кейин МТХ) “Ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги бўйруқга мувофиқ шифокорлар кўригидан ўтишлари шарт (2000 йил 23 июнда 937-сон билан рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, қўмиталар ва идораларининг расмий ҳужжатлар расмий ахбороти, 2000 й., 12-сон).
9. Электр қурилмага хизмат кўрсатаётган ходимлар ўзларининг лавозими ёки касби доирасида мазкур Қоидаларни билишлари ва мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ электр хавфсизлиги бўйича гуруҳга эга бўлишлари керак.
Қоидалар бўйича билимлар текширувидан ўтган ходимга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. Ходим гувоҳномани иш пайтида ўзи билан олиб юриши шарт.
10. Хавфсизлик бўйича қўшимча талаблар қўйиладиган ишларни (махсус ишларни) бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар гувоҳномасида шу ҳақда ёзув бўлиши шарт.
Бундай ишларга қуйдагилар киради:
баландликда бажариладиган ишлар;
ток ўтказувчи қисмларда кучланиш остида бажариладиган ишлар: изоля-торларни тозалаш, ювиш ва алмаштириш, симларни таъмирлаш, симларнинг уланган жойлари ва изоляторларни ўлчов штангаси билан текшириш, тросларни мойлаш;
босим остида ишлайдиган идишларга хизмат кўрсатиш;
электр ускуналарини юқори кучланиш остида синаш (мегаомметр билан ишлашдан ташқари).
Махсус ишларнинг рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмасига биноан маҳаллий шароитни ҳисобга олган ҳолда тўлдирилиши мумкин.
11. “Ноқулай меҳнат шароитларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш ман этилган ишлар рўйҳатини тасдиқлаш ҳақида»ги (2001 йил 9 июнда 1040 – сон билан рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, қўмиталар ва идораларининг расмий ҳужжатлар расмий ахбороти, 2000 й. 11 – сон) қарорига асосан 18 ёшга тўлмаган шахсларни меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда ишлашига рухсат бериш ман этилади.
12. Мазкур Қоидалар талабларини бузган ходимлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling