Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


IV боб. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш


Download 0.92 Mb.
bet8/67
Sana06.08.2022
Hajmi0.92 Mb.
#791129
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар
Hujjat, STIR-567514814, Umumiy-test, siyosat

IV боб. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш


§1. Тезкор хизмат кўрсатиш

13. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмаларда якка ўзи хизмат кўрсатувчи навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходими, шунингдек, навбатчилик қилаётган катта навбатчи электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга, қолган ходимлар эса III гуруҳга эга бўлиши шарт.


1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда якка ўзи хизмат кўрсатувчи навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими III гуруҳга эга бўлиши шарт.
14. Кучланиш остида бўлган электр қурилмаларининг тўсиқсиз ток ўтказувчи қисмларига мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида қайд этилганидан кам масофага одамлар, механизмлар ва юк ўтказувчи машиналарни яқинлашиши ман этилади.
15. Электр станцияси ва подстанция электр ускуналарини электр хавфсизлиги бўйича III дан кам бўлмаган гуруҳга (бунданк кейин гуруҳли ходим) эга бўлган навбатчи ёки тезкор-таъмир ходими, ёки V гуруҳга эга бўлган маъмурий техник ходим ёки корхона раҳбарияти якка ўзи кўрикдан ўтказиши мумкин.
Электр техникага алоқаси бўлмаган ходимлар томонидан электр станцияси ва подстанция электр ускуналарини кўриб чиқиш ва экскурсияни корхона маъмурияти рухсати бўлганда, якка ўзи кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган IV гуруҳли ходим назорати остида амалга оширилиши мумкин.
Электр узатиш тармоғини кўрикдан ўтказиш мазкур Қоидаларнинг 367 ва 368 бандлари талабларига биноан амалга оширилади.
16. Ушбу электр қурилмаларда хизмат қилмайдиган ходим, навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходими ёҳуд, якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходим ҳамкорлигида ижозат бериб электр қурилмага киритилиши мумкин.
Назоратчи ходим электр қурилмада ишлашга рухсат этилган ишчи хавфсизлигини тўла таъминлаши, ҳамда уни ток ўтказувчи қисмларга мутлақо яқинлашмаслик хақида огоҳлантириши керак.
17. Кучланиши 1000 Волтдан юқори бўлган электр қурилмаларни кўриб чиқиш пайтида ток ўтказувчи қисмларга мазкур Қоидаларнинг 2-иловада кўрсатилгандан кам масофага яқинлашишига қарши қўйиладиган тўсиқлар билан жиҳозланмаган хона ва хужраларга кириш ман этилади. Тўсиқлар эшигини очиш ва тўсиклар, ҳамда ғовлар орқасига ўтиш ман этилади. Тўсиқларга бўлган талаблар Электр қурилмаларнинг тузилиш қоидаларининг 4–бўлимида келтирилган.
Кучланиши 1000 Волтгача бўлган электр қурилмаларни кўриб чиқишда шчит, йиғмалар, бошқарув пульти ва бошқа қурилмаларнинг эшигини очишга рухсат этилади.
Электр қурилмаларни кўриб чиқиш жараёнида бирон бир ишни бажариш ман қилинади.
18. 6-35 кВ кучланишли электр қурилмада ерга туташиш содир бўлса, ходимларга фақат тезкор ўчириб-улашларни бажариш, ҳамда кучланиш таъсирига тушиб қолган шахсни қутқариш учун ёпиқ тақсимловчи қурилмада (бундан кейин ЁТҚ) 4 метрдан, очиқ тақсимловчи қурилмада (бундан кейин ОТҚ) ва ҳаво линиясига 8 метрдан кам масофага яқинлашишга рухсат этилади. Бунда электр қурилмада ишлатиладиган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак.
19. Кучланиши 1000 Волтдан юқори қўл юритмали ажратгич, алоҳидалагич ва узгичларни ўчириш ва ёқишда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш керак.
20. Сақлагичларни ўрнатиш ва олиб қўйишда кучланишни узиб қўйиш шарт.
Схемасида кучланишни узиб ташловчи коммутацион аппаратлари бўлмаган электр бирикмаларда, сақлагични кучланиш остида, аммо юклама бўлмаганида олишга ва ўрнатишга рухсат этилади.
Иккиламчи занжир ва ёритиш тармоқларида, кучланиш трансформаторида сақлагичларни юклама ва кучланиш остида алмаштиришга рухсат этилади.
21. Кучланиш остида сақлагични алмаштириш керак бўлиб қолса, қуйидаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур:
1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмаларда - диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнагини қўллаш билан изоляцияловчи омбир (штанга)дан;
1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда - изоляцияланган омбир (штанга) ёки диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнагидан фойдаланилади.
22. Коммутацион аппаратлар билан жиҳозланмаган ва 1000 В кучланишгача бўлган шчит ва йиғилмаларда сақлагичлар усма-уст (фазалар вертикал жойлашганда) ўрнатилган бўлса сақлагичларни юклама остида ўрнатишга ва олиб қўйишга рухсат этилади. Бунда кўзни ҳимоя қилиш воситаси ўрнига юзни ҳимоя қилиш воситасидан фойдаланиш тавсия этилади.
23. Иш олиб борилаётган электр қурилма хужрасидан ташқари, қолган барча хоналар, хужра, шчит ва йиғилмаларнинг эшиклари қулфланган бўлиши керак.
24. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмалар (ёпиқ, комплектли, очиқ тақсимловчи электр қурилмаларнинг хоналар ва хужралари), ҳамда 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилма ташқарисида жойлашган 1000 В кучланишгача бўлган шчит ва электр қурилмалар шчити ва йиғилмаларнинг калитлари навбатчи ходим ҳисобида бўлиши шарт. Маҳаллий навбатчи ходими бўлмаган электр қурилмаларда калитлар маъмурий-техник ходимлари ҳисобида бўлиши мумкин.
Ҳар бир калит рақамланган бўлиши шарт. Калитларнинг бир тўплами заҳирада сақланиши керак.
Калитлар тилхат билан қуйидаги ходимларга берилиши керак:
якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга – барча хоналарнинг калитлари;
тезкор-таъмирловчи ходимлардан ишлашга ижозат берувчи шахсга, иш раҳбари ва ишбошига, назорат қилувчига {ишлар хавфсизлиги учун жавобгар шахс (V бобни қаранг)} – фақат иш олиб борилиши учун ажратилган хонанинг калити берилади.
25. Калитлар ҳар куни иш тугагандан ёки кўрикдан кейин қайтариб топширилиши керак. Навбатчи бўлмаган электр қурилмада иш олиб борилганда, калитлар кўрикдан ёки иш батамом тугагандан сўнг, узоғи билан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан топширилиши керак.
Электр қурилмаси жойлашган хонанинг калитини узоқ муддатга электр тармоғи корхонасининг тақсимловчи электр ускуналарида тезкор ўчириш-ёқиш ҳуқуқига эга бўлган истеъмолчи ходимига, ҳамда якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган навбатчига, тезкор-таъмирлаш ва маъмурий-техник ходимларга бериш зарурати корхонанинг бош муҳандиси томонидан белгиланади.
Калитни олиш ва қайтариш жараёни исталган шаклдаги иш журнали ёки тезкор-диспечерлик журналида қайд қилиниши керак.
26. Бахтсиз ходисаларда жароҳатланганни электр токи таъсиридан қутқариш учун электр қурилмадан кучланишни олиш, рухсат олмасдан,зудлик билан бажарилиши шарт.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling