Электр энергияси исрофларининг камайтириш муаммолари а. Ж. Исаков т ф. д., доцент, А. Д. Рахматов т ф. н., доцент, Д. М. Очилов магистрант


Электр энергияси исрофларининг структураси ва


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana23.06.2022
Hajmi1.16 Mb.
#773102
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
12 А.Ж. Исаков, А.Д.Рахматов, Д.М.Очилов
javob 2, ТИ КИ МЕТОДИЧКА Файзиходжаева Егамбердиева 4 01 2019(1) - копия, Жужукины дети, Коза М.Зощенко, Голубое и красное Маканин, деньги для марии Распутин, Education Interview-Questions, 7-mustaqil ish Masofaviy Masofaviy oqitish texnologiyasi, So piyev Umidbek O zbekiston transporti va tashqi iqtisodiy , Avtomobil transportini atrof muhitga uzsmart.uz , 2 5361823694719031750, G`ofur G`ulom, Abdulla Qahhor, 1-amaliy[1], 14-amaliy
Электр энергияси исрофларининг структураси ва 
таркибий қисмлари. Назарий жиҳатдан электр энергия-
си исрофлари тўртта таркибий қисмлардан иборат бўли-
ши мумкин: 
- техник электр энергияси исрофлари
- ўлчов асбобларининг инструментал хатоликлари на-
тижасида бўладиган исрофлар,
- тижорат электр энергияси исрофлари.
- трансформатор подстанцияларининг хусусий электр 
энергияси истеъмолининг миқдори,
Ҳисобга олинган электр энергияси исрофлари-тар-
моққа етказиб берилган электр энергияси билан истеъ-
молчиларга етказиб берилган ва счетчикларда ҳисобга 
олинган электр энергияси миқдори орасидаги фарқ [6].
Техник электр энергияси исрофлари-электр энер- 
гиясини электр тармоқлар бўйлаб узатишда ўтказгич сим-
лар ва электр қурилмалардаги физик жараёнлар оқиба-
тида юзага келадиган электр энергияси исрофлари, яъни 
иссиқлик исрофларидир, уларнинг миқдори аналитик 
ифодалар ёрдамида ҳисоблаб аниқланади.
Ўлчов асбобларининг инструментал хатоликлари 
натижасида бўладиган исрофлар – электр энергияси ис-
теъмолини ҳисобга олиш тизимида бўлган ўлчов трансфор-
маторлари ва назорат ўлчов асбобларининг иш режимлари 
ва мавжуд характеристикаларига мос келувчи инструментал 
хатоликларининг бўлиши мумкин бўлган қийматларидир.
Тижорат электр энергияси исрофлари – объектда 
электр энергиясининг узатилган ва етказиб берилган миқ-
дорини ҳисобга олувчи ва ўз ичига ўлчов, ток ва кучланиш 
трансформаторлари, счетчиклар, электр энергиясини 
автоматлаштирилган ўлчов системаси, уловчи сим ва ка-
белларни олган ўлчов комплекси мажмуи.
Трансформатор подстанцияларининг хусусий 
электр энергияси истеъмолиподстанцияларининг 
хусусий истеъмол трансформаторига ўрнатилган счет-
чиклар воситасида ҳисобга олинган, подстанциядаги 
технологик қурилмаларнинг иш фаолиятини ва энергетик 
ходимларнинг ишлаш ва маиший шароитларини таъмин-
лаш учун керак бўладиган электр энергияси миқдори. 
Электр энергияси исрофларининг камайтириш резервла-
рини таҳлили энергия сарфини ҳисобга олиш ва техник 
исрофлар миқдорини аниқлаш методикасини такомил-
лаштириш кераклигини кўрсатади [7, 8, 9, 10, 11].
Ечиш услуби. Исрофларни аниқлашнинг замонавий 
усулларидан бири инфрақизил термография орқали нур-
ланиш энергияси қувватини ўлчаш ва ўрганилаётган жисм 
сиртининг ёки конструкцияларнинг ҳароратини аниқлаш 
учун электрон-оптик қурилмалар – тепловизорлардан 
фойдаланишдир [12,13].

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling