Электр энергияси исрофларининг камайтириш муаммолари а. Ж. Исаков т ф. д., доцент, А. Д. Рахматов т ф. н., доцент, Д. М. Очилов магистрант


№4(18).2019 Journal "Irrigatsiya va melioratsiya"


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana23.06.2022
Hajmi1.16 Mb.
#773102
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
12 А.Ж. Исаков, А.Д.Рахматов, Д.М.Очилов
javob 2, ТИ КИ МЕТОДИЧКА Файзиходжаева Егамбердиева 4 01 2019(1) - копия, Жужукины дети, Коза М.Зощенко, Голубое и красное Маканин, деньги для марии Распутин, Education Interview-Questions, 7-mustaqil ish Masofaviy Masofaviy oqitish texnologiyasi, So piyev Umidbek O zbekiston transporti va tashqi iqtisodiy , Avtomobil transportini atrof muhitga uzsmart.uz , 2 5361823694719031750, G`ofur G`ulom, Abdulla Qahhor, 1-amaliy[1], 14-amaliy
№4(18).2019 Journal "Irrigatsiya va melioratsiya"
68
 ELECTRIFICATION AND AUTOMATION OF AGRICULTURE AND WATER RESOURCES MANAGEMENT


издан 20 фоизгача бўлса тижорат исрофлари юқори деб 
баҳоланади. Уларни камайтириш учун корхонада энергия 
исрофларини бошқариш структураси қисман ўзгартири-
лиши ва электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва 
меъёрлаш тизимини янгилаш зарур. Агар электрэнергия-
си исрофлари миқдори 20 фоиздан ортиқ бўлса тижорат 
исрофлари рухсат этилган қийматидан ортиқ деб ҳисоб- 
ланади. Корхонанинг исрофлар миқдорини бошқариш ва 
назорат қилиш структурасини тубдан такомиллаштириш 
тавсия қилинади.
Маълумки, барча истеъмолчилар электр тармоққа 
фақат электр энергия ҳисоблагичлар орқали уланиши 
ва энергия истеъмоли назорат қилиб турилиши зарур. 
Уларнинг қувватларига қараб электр энергия исрофини 
аниқлаш мумкин. Бугунги кун талабларига жавоб бермай-
диган ҳисоблагичларнинг ишлатилиши кўпинча электр 
энергия исрофларини аниқ назорат қилиб турилишини 
қийинлаштириб, тармоқларда исрофларнинг ортиб кети-
шига олиб келади. Ҳақиқий исрофлар миқдори фақат ҳи-
соб- лашлар натижасидагина аниқланилиши тўғри бўла-
ди. Одатда ҳар бир энерготизимда унинг катталикларига 
қараб оптимал электр энергия исрофлари меъёрланган 
бўлади. Жиззах вилояти ХЭТКда электр энергия исроф- 
лари ўртача 15-17 фоизни ташкил қилмоқда (1-расм).
1-расм. Жиззах вилояти ХЭТК бўйича 2017 йил электр 
энергияси исрофи тўғрисидаги статистик маълумотлар
Тармоқ йўриқномаларида электр энергия исрофлари 
миқдори қуйидаги таркибда аниқланади: юклама исро-
флари, электр узатиш тармоқларидаги исрофлар, қувват 
трансформаторларида, ёрдамчи қурилмаларда, куч транс-
форматорлари ва автотрансформаторларда салт ишлаш 
исрофлари, ҳаво электр узатиш тармоқларида тож разряди 
исрофлари, подстанцияларнинг хусусий истеъмолчилари-
га сарф қилинаётган электр энергияси, компенсацияловчи 
қурилмаларида сарф бўлаётган электр энергияси, компен-
сатор режимида ишлаётган синхрон генераторларда, ста-
тик тиристорли компенсаторларда, подстанция реакторла-
ридаги исрофлар, ўлчов трансформаторлари ва уларнинг 
иккиламчи чулғамларида уланган счетчиклар, тури ўлчов 
асбоблари, автомалаштириш воситалари, реле ҳимояси 
воситалари ва бошқа элементлардаги электр энергияси 
исрофлари [19, 20].
Оператив ҳисоблар жорий электр энергия исрофларини 
аниқлаш учун ўтказилади. Бунда электр энергия исрофла-
рини вақт бўйича ўзгариши, истеъмол режимларини назорат 
қилиб, тўғирланиб, электр энергия исрофларини минимумга 
келтирилиши, энерготизим бўйича қувватлар оқими балан-
сини тузиб лимитлар назорат қилиниши, ой ёки йилдаги 
электр энергия исрофининг кутилаётган миқдорини аниқла-
нилиши, электр энергия исрофлари, истеъмолини башорат 
қилиш мумкин бўлади. Бўлажак электр энергия исрофла-
ри ҳисоби кейинги ой, йилга бўлиши мумкин бўлган электр 
энергия исрофлари режалаштирилаётган тадбирларнинг 
самарадорлигини, электр энергия истеъмолининг бўлажак 
даражасини шакллантириб аниқлаш учун ўтказилади. Ҳи-
соблар натижасидан фойдаланиб электр тармоқларини 
реконструкция қилишда бир неча вариантлар қиёсланиши 
мумкин. Ҳисоблар натижалари маълумотлар банкини ҳосил 
қилади. У электр энергия исрофлар миқдорининг статистик 
маълумотлари билан солиштирилади, тегишли чоралар 
кўриш учун якуний қарорлар қабул қилинади.
Мисол тариқасида электр энергияси исрофларини 
аниқлаш учун Лалмикор нимстанцияси 1-трансформато-
рининг юклама графиги таҳлил қилинди. Бунда тармоқ 
юкламаси электр энергияси исрофларининг асосий омил-
ларидан бири эканлиги инобатга олинди. Исрофларни ҳи-
соблашда тармоқ габаритлари ва юклама қуввати дастлаб-
ки маълумотлар сифатида олинади (2-расм).

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling