Ёнғинни ўчириш усуллари ва воситалари Режа


Download 357.07 Kb.
bet1/3
Sana20.01.2020
Hajmi357.07 Kb.
  1   2   3

Ёнғинни ўчириш усуллари ва воситалари
Режа.

24.1. Сигнал воситалари.

24.2. Сув билан ўчириш.

24.3. Буғ ёрдамида ўчириш.

24.4. Кўпик билан ўт ўчириш.

24.5. Автоматик ўт ўчириш воситалари.


Таянч иборалар

Спринклер қурилмалари, дренчер қурилмалари, бахтсиз ҳодисалар, жароҳатланишлар, автоматик ўт ўчириш касбий касалликлар, авариялар, ёнғин, портлашлар, механик кўпик, фотоэлементлар, ионизация камералари.


Ишлаб чиқариш биноларини “Ёнғин хавфидан муҳофаза қилиш учун ишлатиладиган асосий техник қурилмалар” ГОСТ 12.4.009- 75, “Ёнғин хавфсизлиги” ГОСТ 12.1.004 -85, ГОСТ 12.1.044-84 ва СНиП 2.01.02 -85 ”Ёнғин хавфсизлиги меъёрлари” асосида аниқланади.

Ўт ўчириш воситалари сифатида, сув буғлари, кимёвий ва механик кўпиклар, инерт ва ёнмайдиган газлар, қаттиқ кукунсимон материаллар, махсус кимёвий моддалар ва аралашмалардан фойдаланилади.

Ёнғин (ўт) ўчириш усуллари қуйидагича бўлиши мумкин:

  • Ёнаётган чегарани (зонани) кўп миқдорда иссиқлик ютувчи материаллар ёрдамида совитиш;

  • Ёнаётган материалларни атмосфера ҳавосидан ажратиб қўйиш;

  • Ёнаётган чегарага (зонага) кираётган кислород миқдорини камайтириш;

  • махсус кимёвий воситаларни қўллаш ва бошқа усуллар мавжуд.

24.1. Сигнал воситалари.

Ёнғинга қарши курашнинг асосий омилларидан бири уни ўз вақтида аниқлаш ва ёнғин кучайиб кетмасдан унга қарши кураш чора тадбирларини амалга оширишдир. Бунга алоқа воситалари ва сигнализациялардан фойдаланиш яхши натижа беради. Шу сабабли корхоналарда алоқанинг энг ишончли воситаси ҳисобланган умумшаҳар телефон алоқаси тўғридан –тўғри ўт ўчириш командалари билан боғланган бўлади.

Автомат телефон станцияларида ўт ўчириш командаси 01 телефон номерини териб чақирилади.

Ҳозирги вақтда қўлланиладиган ЭПС ёнғин сигнализаторлари ишончли ҳисобланиб, айримлари автоматик ўт ўчириш воситалари билан таъминланган ва ёнғин ҳақида сигнал бериш билан бирга муҳофазаланаётган бинодаги ёнғинни ўт ўчириш командаси келгунча ўчириш ҳам мумкин.

ЭПС сигнал тизими хабар берувчи ва хабар қабул қилиш станцияси (коммутатор), энергия манбаи, овоз ҳамда ёруғлик сигнализацияларидан ташкил топган.

Ёнғин ҳақидаги маълумотни хабар берувчи қурилма қабул қилиб олади ва унда иссиқлик энергияси электр энергиясига айлантирилганлиги сабабли қабул қилиш станциясига симлар орқали маълумот юборилади.

Хабар берувчи қурилма, қўл билан бошқариладиган ва автоматик равишда ишлайдиган турларга бўлинади. Қўл билан ишлатиладиганлари, махсус ўрнатилган кнопкаларни босиш билан ишга туширилади.

Автоматик хабар бериш қурилмалари (АПИ) таўқи муҳитнинг баъзи бир кўрсаткичлари, масалан, ҳароратнинг кўтарилиши, тутун пайда бўлиши ва аланга кўтарилиши натижасида ҳосил бўладиган ўзгаришлар асосида маълумотларни қабул қилади ва қайси омилга қараб маълумот беришидан келиб чиққан ҳолда қўлланилади.

Иссиқлик орқали хабар бериш қурилмалари ёнғиндан пайдо бўладиган иссиқликни қабул қилади, тутун хабарчиси тутунга боғланган бўлади, алангани ёруғлик хабарчиси қабул қилади, аралашма хабарчилар тутун ва аланга ёки тутун ва иссиқлик асосида қурилган бўлиши мумкин.

Автоматик хабарчилар унинг ишлаш жараёни нимага асосланганлиги жиҳатидан биметалл, термопараларга ёки ярим ўтказгичларга асосланган бўлади. Иссиқлик хабарчилари ишлаш хоссаларига қараб, максимал, диффе-ренциал ва максимал-дифференциал турларга бўлинади.





30-расм. Ёнғин хабарчиларининг намуналари.

Максимал типдаги АТИМ хабарчиси хонадаги белгиланган ҳарорат чегара миқдоридан ортиб кетганда ишга тушади. Бу хабарчилар 60 ва 80°С ҳароратга мосланган бўлиши мумкин, ҳарорат шу нуқтага чиққандан кейин 2 минут давомида ишга тушади. Муҳофазалаши мумкин бўлган майдон 15 м2. Дифференциал типдаги ТЭДС хабарчиси ҳарорати кескин ортиши ҳисобига ишлайди. ТЭДС ўрнатилган хона ҳарорати 7 с ичида кескин кўтарилиб кетса, у ишга тушади ва муҳофаза қилиш майдони 30 м2.

Максимал дифференциал типдаги хабарчилар ташқи муҳит ҳарорати кўтарилиши ҳисобига ишлайди. Бундай хабарчиларнинг ишга тушиш вақти 50 с, муҳофаза майдони 25 м2 атрофида.

Иссиқлик таъсирида ишлайдиган хабарчиларнинг умумий камчилиги, улар аланга ёки иссиқлик ажралгандан кейин 1-2 минут ўтгач ишга тушади ва мана шу 1-2 минут ниҳоятда қимматга тушиши мумкин.

Корхоналарда кам вақт ичида ишга тушадиган хабарчилар ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Бундай хабарчилар ёнғин чиқиши билан ёки биринчи чақнаш, тутун ва учқун чиққан заҳоти ишга тушиши керак. Бундай асбобларни фотоэлементлар ионизация камералари, ярим ўтказгичлар ва термопаралар ёрдамида амалга ошириш мумкин. Термопарага асосланган иссиқлик хабарчилари иссиқликни электр энергиясига айланиши асосида ишлайди.

ТОЛ-10/100 – объектлардан ёнғин сигналларини қабул қилиш станцияси, ҳар бири 10 та нурга эга бўлган тўққизта линия блокини умум станция блокига бирлаштирган ҳолда қабул қилиш қурилмасига эга.

Станция бир вақтнинг ўзида ҳар бир нурга чекланмаган миқдорда хабарчи воситаларини улаш, сигналларни қабул қилиш, йўналишларнинг меъёрда ишлашини текшириш, носозликларни аниқлаш, хабар сигналларини ўт ўчириш бўлимига узатиш ва ўт ўчиришнинг автоматик ишга туширилишини таъминлайди.

РУОП-1 радиоизотоп тизими ёнаётган жойларни тутун бўйича аниқлаб, ёруғлик ва овоз сигналларини беради, ёнғинга қарши автоматик тизимларни ишга туширади. Булардан ташқари яна бир неча сигнал қабул қилиш станцияларидан ўт ўчиришда фойдаланилади.



24.2. Сув билан ўчириш.

Сув энг кўп тарқалган ва деярли ҳамма ерда мавжуд бўлган ўт учириш воситаси бўлиб, унинг ўчиришдаги асосий хусусияти кўп миқдорда иссиқлик ютишига асосланган.

У ёнаётган масканни ҳароратини кескин пасайтириб, ёнмайдиган ҳолатга олиб келади.

1 литр сувни 20оС дан қайнаш ҳароратигача чиқариш учун 335 кЖ иссиқлик сарфланади.

Унинг буғга айланиши учун эса 2260 кЖ иссиқ кетади.

Бундан ташқари 1 литр сувнинг 1700 литр буғга айланишини ҳисобга олганда, буғ ёнаётган чегарадаги (зонадаги) кислородни сиқиб чиқариб, аланганинг ўчишини таъминлайди.

Ишлаб чиқариш корхоналарида ўт ўчиришга керак бўладиган сув миқдори ёнғин тоифаси ва бинонинг ўтга чидамлилик даражасига ва унинг умумий ҳажмига қараб, 10 л/с дан 40 л/с белгиланади.

Корхоналардаги маажуд сув сақловчи қурилмалардан ёнғин вақтида олинадиган сувнинг максимал миқдори 3 соатга етадиган бўлиши шарт.

Ёнғинга қарши гидрантлар корхона майдонида бир – биридан 100 м дан ортиқ бўлмаган масофада жойлаштирилади, улар бино деворига ва кўчалар кесишган жойларга 5 м дан кам бўлмаслиги керак. Бино ичкарисига ўрнатилган ёнғин кранлари пол юзасидан 1,35 м баландликка ўрнатилади.

24.3. Буғ ёрдамида ўчириш.

Саноат корхоналарида технологик жараёнлар учун кўп миқдорда буғ истеъмол қилинади ва бундай корхоналарда ёнғинни учиришда, буғдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Биноларга юборилган буғ кислородга бой ҳавони сиқиб чиқариб, унинг ўрнини эгаллайди. Буғнинг ўт ўчириш самарадорлиги унинг маълум бир хонага юборилган миқдорига боғлиқ бўлади.

Буғ ёнаётган хонани бутунлай қоплаб, у ердаги кислородли ҳавони қисман сиқиб чиқаради, қолган қисмида, хонанинг ёнғин ва юборилган буғ ҳисобига 85 оС дан ортиқ исиб кетганлиги сабабли кислород миқдорини 31% қисқартиради ва хонадаги кислород миқдори 15 – 16% камаяди.



Бу эса ёнғиннинг давом этиш имкониятини йўқотади.



Download 357.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling