Энг кўп бериладиган саволларга жавоблар Қандай танлов? Математика фанидан Халқаро Кенгуру танлови Кимлар учун?


Download 25.66 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi25.66 Kb.
#1248989
Bog'liq
Математикадан Халқаро Kenguru Танлови


Математикадан Халқаро Kenguru Танлови
Энг кўп бериладиган саволларга жавоблар

Қандай танлов? Математика фанидан Халқаро Кенгуру танлови
Кимлар учун? Ўзбекистон Республикаси 1-11 синф мактаб ўқувчилари учун
Қаерда? Ўзбекистон Республикаси мактабларида ( Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Хива, Наманган, Андижон сингари барча йирик шаҳарларда)
Қачон? 2023 йил 25 мартда
Қандай қилиб иштирок этишим мумкин? 10 февралгача қадар Олймпиа.уз сайтида рўйҳатдан ўтиш ва 100 000 сўм миқдорида тўловни амалга ошириш орқали
Қандай шаклда? Савол ва бешта жавоб вариантлари мавжуд тест шаклида
Танловдан яна нима оламан? Эсдалик совғалари ва сертификат.
Имтиҳон ўтказилиш вақти 1 соат 15 дақиқа давом этади. Танлов вазифалари 1-4 синф болалари учун 24 та саволдан иборат бўлиб, 5-11 синф болалари учун эса 30та вазифалардан ташкил топади. Ҳар бир саволга бор йўгЪИ битта тўғри жавоб мавжуд. Вазифалар уч даражага бўлинган: 3 балл - осон, одатда кулгили вазифалар; 4 балл - мактаб дастурига яқин вазифалар; 5 балл қийин, чуқур фикрлашга ундайдиган вазифалар. Белгиланган вазифанинг доираси ва мазмуни унинг тўлиқ бажарилишини талаб қилмайди; Вазифа саволларига мактаб дастуридан ташқари саволлардан ҳам ташкил топиши мумкин! Танлов қатнашчиси энг кўпи билан 126 (1-4 синфлар учун) ёки 150 (5-11 синфлар учун) балл йиғиши мумкин. Танлов давомида ўқув қўлланмалардан, конспектлардан, электон ҳисоблагичлардан, бошқа электрон ускуналардан фойдаланиш ва бошқа қатнашчилар билан масалаларнинг эчимларини ва жавобларини муҳокама қилиш ман этилади. Танлов ўтказилиши расман тугатилмагунга қадар танлов ўтказилаётган жойни тарк этиш қатъиян ман этилади. Агарда бунга қаттиқ зарурат пайдо бўлган бўлса қатнашчи қўлини кўтариб ташкилотчиларнинг ёрдами билан галма-галдан хожатхонадан фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари танлов қатнашчиси ўз чанқоқларини босишлари мақсадида ташкилотчилардан сув сўрашлари мумкин (ҳар бир имтихон ўтказилиши кўзда тутилган хоналар сув ва бир маротаба ишлатиш учун мўлжалланган идишкар билан таъминланган). Хожатхонага чиқич учун ажратилган вақт танлов ўтказилиш вақтини узайтирилишига олиб келмайди. Танлов вазифалари устида мустақил ва ҳалол равишда ишлаш - мусобақа иштирокчиларига қўйилган ташкилотчиларнинг асосий талаби; Ушбу талабга риоя этмаслик иштирокчиларни танловдан четлаштирилишларига олиб келади, яъни уларнинг натижалари ҳисобланмайди. Танлов якунланганидан сўнг, имзоланган жавоблар варақаси танлов ташкилотчиларига топширилади. Ҳисоб китоб учун ишлатилган варақ ва танлов вазифалари тўпламини танлов қатнашчиси ўзи билан олиб кетиши мумкин. Танлов иштирокчиларининг натижалари мусобоқадан 1-1,5 ой ўтгач қўшимча маълумот шаклида тақдим этилади.
Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 9 сентябрь 562 сонли ҚАРОРи
Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”

М.Мирзаахмедов, Д.Сотиболдиев. Ўқувчиларни математик олимпиадаларга тайёрлаш


Download 25.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling