Ер ишлари лойихавий отметкаларини аниқлаш
Download 20.61 Kb.
|
8-мавзу
uliwma til bilimi, Tarjimaiy holim, Tarjimaiy holim, - маркетингнинг пойдеворидир. Ахборот тизими, - маркетингнинг пойдеворидир. Ахборот тизими, Spektrosopiya, Spektrosopiya, diagnostika, 3-lesson, kimyo laboratoriyasida ishlashda koriladigan ehtiyot choralari xavfsizlik texnikasi, 3-МАЪРУЗА., 3-МАЪРУЗА., ЎТИШ БАЛЛАРИ, 0 Электроника МПТ ЛЕКЦИИ Часть2, INF 1-M
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIII. 34. Иш отметкаларини аниқлаш
- Х III .8– жадвал Ер ишлари жадвали
Ер ишлари лойихавий отметкаларини аниқлаш Кўпинча, муҳадислик иншооти қуриладиган майдон юзасини горизонталлар билан тасвирлаш кифоя қилмайди. Шу горизонталли планда иншоот лойиҳаланади. Муҳадислик ишларининг талабига қараб лойихага кўра жойни турли нишаб билан текислаш керак бўлади. Бунда иншоотнинг вазифасига техник шароитларга қараб, нуқталарнинг лойихавий отметка–лари бўйича ер ишлари ҳажми, яъни тупроқ қазиш ва тупроқ солиш ишларининг ҳажми топилади. Лойиҳавий отметка сифатида, кўпинча, ер юзаси нуқталарининг ўрта отметкаси қабул қилинади ва ҳисоблаш ишлари қуйидаги тартибда олиб борилади. Аввало квадрат учлари отмет–каларининг арифметик ўрта қиймати топилади. Лойихавий отметка тенг аниқсиз ўлчашдаги умумий арифметик ўрта кийматни ҳисоблаш формуласи (IV.36) асосида топилади, яъни (XIII.72) бунда Н0 – лойихавий отметка; Р – квадрат учларидаги бурчаклар сони; Н–олинган бурчак учининг отметкаси. Лойихавий отметкани аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланиш маъкул: (XIII.73) унда ички квадрат бурчак учлари (мисолда 9 та, ХIII.56–шакл) отметкаларининг йиғиндиси; – четки квадратлардаги четки бурчак учлари (мисолда 12 та ) отметкаларининг йиғиндиси; – тўртбурчаклик учларининг (мисолда 4 та) отметкаларининг йиғиндиси; п–квадратлар туридаги квадратлар сони (мисолда 16 та). Кўпинча, лойихавий отметкани аниқлаш учун ҳар қайси квадрат учларининг отметкалари бўйича шу квадратнинг ўртача отметкаси топилади ва квадрат ўртасига ёзилади (ХШ.56–шакл). Кейин, топилган ўртача отметкаларнинг арифметик ўрта қиймати аниқланади ва бу отметка лойихавий отметка дейилади. Лойихавий отметка аниқлангандан кейин пландаги отметкалари лойиҳавий отметкага тенг нуқталар эгри ёки тўғри чизиқ билан туташтирилса, ноль чизиқ ҳосил бўлади; бу чизиқ казилиши ва тупроқ туқилиши керак бўлган майдон чегарасини кўрсатади ва кўпинча, кўк тушь билан чизилади. Планда тупроқ тўқиладиган (кўтарма) майдон юзаси оч яшил ранг билан буялади ёки турли штрихлар билан белгиланади. Лойихавий чизиқ қизил тушь билан чизилади. Бундай чизма ер ишлари картограммаси дейилади. Агар нивелирланган майдонда горизонтал юза лойиҳаланмай, балки маьлум нишаб даги юза лойихаланса, бунда ҳар қайси бурчак учидаги лойихҳвий отметка эса масофа ҳамда нишаб орқали топилади. Ҳисобланган лойихавий отметкалар ўз квадрат учларига (лойихавий отметка чизиқ устига, ер сатҳининг отметкаси эса чизиқ остига) ёзилади. XIII. 34. Иш отметкаларини аниқлаш Лойихавий отметкага нисбатан аниқланадиган квадрат учларидаги тупроқ қазиш чукурлигини ва тупроқ тўкиш баландлигини кўрсатувчи сон иш отметкаси дейилади. Иш отметкаларини аниқлаш учун нуқтанинг лойихавий отметкасидан ҳисобланган ер отметкаси айирилади; айирма манфий бўлса, бу казилма чуқурлиги, мусбат бўлса кўтарма баландлиги бўлади. Масалан, А1 учида 120,00–119,09=+0,91 м сони кўтарма қиймати бўлади; С2 учида.120,00–120,11=–0,11 м эса қазилма чуқурлиги бўлади. Ҳи–собланган иш отметкалари махсус ер ишлари жадвалига (XIII.8–жадвал) ёзилади. ХIII.8– жадвал Ер ишлари жадвали
Лойиҳаланган текисликни жойда режалаб, уни амалга ошириш учун қилинадиган умумий иш ҳажмини аниқлашда аввал ҳар қайси квадратдаги иш ҳажми топилади. Бу ҳажм эса асоси квадрат юзига тенг бўлган призма ҳажмига тенг. Призма баландлиги учун квадрат бурчак учларидаги иш отметкаларининг арифметик ўрта Қиймати h0 қабул қилинади, яъни (XIII.74) бу ерда ва – квадрат учларидаги иш отметкалари. Шунда ер ишлари ҳажми W қуйидагича бўлади: (ХIII.75) бу ерда S – квадрат юзи (ёки юзнинг бир қисми). Ҳар қайси квадратнинг ер ишлари ҳажми квадрат ўртасига ёзилади. Кейин барча қазилма ва кўтарма ҳажми, яъни умумий ишнинг баланси топилади. Download 20.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling