Эркин Усмонов ажал хиёбони (Саргузашт-детектив қиссалар ва ҳикоялар) "шарк" нашриёт-м


Download 25.28 Kb.
Pdf ko'rish
Sana24.06.2023
Hajmi25.28 Kb.
#1653488
Bog'liq
sodapdf-converted



Эркин Усмонов АЖАЛ ХИЁБОНИ (Саргузашт-детектив қиссалар ва ҳикоялар) “ШАРК" НАШРИЁТ-М
АТБАА АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ БОШ ТАҲРИРИЯТИ ТОШКЕНТ Олдиндан айтиб ҳўяй, саргу
зашт детектив ёзувчили гига даьвоим йўҳ. Аммо, Эдгар По, Артур Конан-Дойл, Агата Криг.ти, Жорж
Сименон ва ака-ука Вагнерларнинг асарларига бўлган болаликдаги ҳавас ҳа.ш-ҳамон мени тарк эт
май келади. Колаеерса, кутилмаган ҳодисалар, мураккаб тақдирлар, чигал муаммолару хаёлга ҳам
келмайдиган ечим лар ва бу жанрнинг ўзига хос шиддати ҳар ҳандай кишини ўзига мафтун зтиб ҳў
яди. ҒПу маьнода, мен ҳам ана шу жанрда ўзимни бир синаб кўргим келди. Ўҳидим, ҳизиҳдим, ўрга
ндим, изландим ва охир оҳибат ҳатор машҳларим “Қонун ҳимоясида” журнали, “Куҳуҳ”, “Суҳбатдсш
”, “Адолат кўзгуси" сингари газета лар саҳифаларида чоп этилди Эш муҳими, мен шу аснода ҳуҳуҳ 
органлари ходимларининг меҳнати ҳанчалар огир на мураккаб, айни чогда халҳ манфаати ва юрт 
фаровонлиги йўлидаги фаолияти ҳанчалар масьулиятли эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Бар
ча воҳеа ҳодисаларии бир ерда хиэмат ҳиладиган ҳуҳуҳ идоралари ва ички ишлар ходимларининг 
машаҳҳатли иш фаолияти асосиго ҳуришга ҳаракат ҳилдим. Бунга ҳанчалар эриша олдим. энди 6у 
ёги сизнинг ҳук мингизга ҳавола, азиз китобхон! Муаллиф АЖАЛ ХИЁБОНИ ...У (Аллаҳ) ўлимни ва ҳ
аётни сизлардан кгш яхши амаллар ҳилишини синаш учун яратди. Куръони каримнинг «Мулк* сура
сидан Тезкор жиноят-кидирув гурухининг терговчиси, катта лейтенант Азаматовнинг боши қотиб ко
лди. У ўзига топширилган янги «жиноий иш» билан яна, ким билсин, нечанчи марта танишиб чикарк
ан, бу сафар хам, худди боши берк кўчага кириб колгандек хис килди ўзини. Кўлидаги хужжатларда
н маълум бўлишича, ўзига карашли худудга жойлашган, кейинги пайтда каровсиэ колган хиёбондан
бир хафта ичида кетма-кет учта одамнинг ўлиги топилган. Бири — таникли киноактёр. Иккинчиси 
— бозор директори. Учинчиси — вақтинча хеч каерда ишламаётган, собик ўкитувчи. Ҳаммаси уй-жо
йли, бола-чакали, кап-катта одамлар... Жиноят-кидирув гурухини ажаблантирган нарса шуки, бу хо
дисаларнинг ҳеч бирида жиноят изи кўринмасди, тўғрироғи, бу ерда на касддан одам ўлдириш, на 
босқинчилик белгилари кўринар, изкуварлар тили билан айтганда, «кон хиди» йўк эди. «Хўш, унда ў
ша фуқаролар кай тарзда ўлдирилган?» деган савол туғилиши мумкин. Аэаматовни ўйлантириб кўй
ган муаммо хам шунда эди. Пичок урилмаган, захарланмаган, отиб ташланмаган, бўйнига аркон та
шлаб бўғилмаган. Ажабланарлиси шундаки, мархумларнинг танасида хам биронта тирналган ё кес
илган ери кўзга ташланмас эди. Азаматов бир хафта бурун суд-тиббиёт эксперти билан «ўликхона»
га борганида хам бундан хайрон колган, хамрохи мархумларнинг вафоти хакидаги хужжат ва маъл
умотлар билан таништирнб, уларнинг хеч бири бирон жиддий хасталик билан оғримаганини айтган
ида баттар таажжубланган эди. Мана энди, хужжатларни кавлаштирганча, сигарет тутунига кўмили
б ўтираркан, нимадир ёдига тушди шекилли, беихтиёр телефон гўшагини кўлига олди ва ракамлар
ни терди. — Ассалому алайкум, Бурхон ака, хорманг, чарчамаяпсизми? — деди сигарет қолдиғини 
кулдонга эзиб ўчираркан. — Мени олдимга бирров кирнб кетолмайсизми? Ха, маслаҳатли бир иш ч
икиб колди. Аэаматов гўшакни жойига кўйиб, асабий харакатлар билан хонада у ёкдан 6у ёкка юрд
и-да, дераза ёнида тўхтади. Ташкарида, ёзги сукунат чекиниб, кузнинг илимилик кунлари бошланга
нига карамай, хамон дарахтлар япрокларини тўкмаган, бандини тарк этиб ерга ўзини ташлаган бит
та-яримта шошкалоқ, заъфа рон баргларни айтмаса, кузга хам ўхшамасди. Эшик охиста чертилди 
ва аста очилиб, ичкарига сийраклашган сочлари оппок окарган, тарашадек озғин киши кириб келди.
— Кечирасиэ, Бурхон ака, ишдан қўймадимми? — деди Аэаматов уэрхохлик билан. Эксперт «хечки
си йўк» дегандек бепарво кўл силкиб кўйди ва девор тагидаги оромкурсига ўтирди. — Ўзим бир чик
иб, шахмат суришиб келсамми, деб ўтиргандим. Хўш, нима гаплар Рустам Турсунович, янгиликлар 
борми? — Йўк, Бурхон ака, хеч гап йўк, — чукур тин олди Азаматов, — биласиями, мен сиэни безов
та килганим, бир нарса сўрамокчи эдим? — Мархамат, кулоғим сизда, — деди эксперт тилла гарди
шли кўзойнагининг ойнасини «кух-кух»лаб рўмолчаси билан артаркан. — Шу ... кайси куни «морг»га
борганимиэда, сиэ сездингизми-йўқми, ўликларнинг юз-кўэларида оғриқми, азоб белгилари қотиб қ
олгандек туюлди менга... Эксперт Умаров ялт этиб сухбатдошига каради: — Тўғри пайқабсиз. Ўша к
уни 6у хакда сизга айтгандим, негадир унчалик эътибор бермагандингиз. Мурдалардаги ўша холатн
и мен хам сеэгандим. Лекин, улар билан хеч нима содир бўлмаган-ку? Қандайдир, ғайритабиий, си
рли равишда жон беришгандек... — Агар ихтисосингиздан келиб чиқадиган бўлсакчи? — унинг сўзи
ни бўлди Азаматов. — Тиббиёт нуқтаи назаридан айтадиган бўлсак, учовиям патологик ўлимга дуч
ор бўлган. Буни экспертиза ҳам тасдиқлади. Масалан, халиги артист бор-ку, Шариповмиди?

Download 25.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling