Этиологияси Эпидемиологияси


Download 0.78 Mb.
Sana16.03.2022
Hajmi0.78 Mb.
#607757
Bog'liq
№12 - Бўғма
Инсон ҳуқуқлари Ўқув курс, TIBBIYOT TARIXI MUSTAQIL PPT, Учебное пособие для больных сахарным диабетом 1999, Инсон хуқуқлари, Инсон хуқуқлари, 100 тест, Инсон хуқуқлари, 100 тест, travma-uz-kirill, Авитаминоз и гиповитаминоз, Asadbek, Asadbek, Zondlar, 00770077, Презентация1

ДИФТЕРИЯ

  • Бўғма - ҳаво-томчи йўли билан юқадиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, кучли экзотоксин чиқирувчи бўғма таёқчаси томонидан чақирилади. Касаллик кучли интоксикация ва инфекция кириш дарвозасида фибрилляр яллиғланиш (томоқ, хиқилдоқ, трахея, кўз, тери) пайдо бўлиши билан кечади .
  • Бўғма қўзғатувчиси – Corynebacterum diphtheria – коринебактерия турига кириб, тўғри ёки бироз букилган таёқчаси шаклида, четлари тўноғичсимон букилган, ҳаракатсиз. 3 та типи мавжуд: gravis, mitis, intermedius. Экзотоксин ажратади.
  • Этиологияси

Эпидемиологияси

  • Касаллик манбаи – бемор ва бактерия ташувчилар. Бўғма билан кўпинча 2-11 ёшли болалар касалланадилар. Бўғма ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Бемор (ёки бактерия ташувчи) йўталганда ва аксирганда бурун – халқумдан ва томоқдан вирулент бўғма бактерияси сақловчи майда шиллиқ заррачалари атроф – муҳитга ва соғлом одам юқори нафас йўлига тушади. Бўғма мавсумийликка эга, кеч куз ва қишнинг бошларида касаллик ҳолатлари сони ортади. Бу вактда нафас йўлларида катарал жараёнлар кўпайиши кузатилади. Бунда касаллик юкиши учун жуда яхши шароит яратилади. Касалликдан кейин тўлиқ бўлмаган иммунитет қолади.

Патогенези

  • Кириш дарвозасидан ўтгач микроорганизм бодомча безларига ўтиради, у ердан шиллиқ қават эпителияси коагуляцион некрозини токсин таъсирида келтириб чикаради, бу жараёнда хужайра ичидан тромбокиназа ферменти ажралади. Токсин қон томирларига таъсир кўрсатиб, уларни кенгайтиради, стаз ва ўтказувчанлиги ошади. Қон томирлардан тўқимага плазма ва фибриноген, фибрин фермент оқиб чиқади. Плазма бодомча безлари тўқимасига сўрилади, шиш ва уларнинг катталашишини чақиради, стаз эса димланиш, шиллиқ қават цианотик тус ва гиперемиясига сабаб бўлади. Фириноген фибрин – фермент ва тромбокиназа таъсирида ивийди, фибринга айланиб фибриноз караш ҳосил қилади, у бодомча безлари юзасида жойлашади.

Клиник таснифи

  • Ҳалқум дифтерияси:
  • а) чегараланган (катарал, оролчали, пардали)
  • б) тарқалган (ҳалқум-бурун, ҳалқум-тамоқ,
  • ҳалқум-оғиз бўшлиғи)
  • в) токсик (субтоксик, токсик 1, 2, 3 даражаси,
  • гипертоксик, геморрагик)
  • Тамоқ дифтерияси (чегараланган бўғма)
  • Бурун дифтерияси (катарал-ярали, пардали)
  • Кам учрайдиган шакллар (кўз, қулоқ, тери, киндик, жинсий аъзолар).

Клиникаси

  • Ҳиқилдоқ бўғмаси: Дифтерик жараён тарқалишига қараб қуйидаги клиник шакллари фарқланади:
  • Розенова бўйича:
  • - бўғма, маҳаллий круп (хиқилдоқ бўғмаси);
  • - бўғма, тарқалган круп;
  • - хиқилдоқ ва трахея бўғмаси;
  • - хиқилдоқ, трахея ва бронхлар бўғмаси.
  • Нисевич буйича:
  • - махаллий круп (хиқилдоқ бўғмаси);
  • - тарқалган круп А (фибриноз ларинготрехеит);
  • - тарқалган круп В (фибриноз ларинготрехеобронхит).
  • Бўғилиш босқичлари:
    • 1 - босқич - крупоз йўтал
    • 2 - босқич - стеноз
    • 3 - босқич - асфиксия

Клиникаси

  • Касаллик қуруқ увулловчи йўтал, овознинг бўғилиши билан бошланади, ҳарорат кўтарилган ёки нормал. Бола инжик, беҳол. Бу давр 1-босқич ёки катарал давр каби аниқланади, давомийлиги 1-3 кун. Аста-секин овоз бўғилиши ошади, овоз секин товушсиз (афония) бўлиб қолади. Нафас олиш қийинлашади, товуш билан характерланади. Нафас шовқинли, стенотик бўлади.
  • Стеноз хуружи даврида бола безовта, кўрувда юзда цианоз, кукрак қафаси кирган жойлари бўртиши кузатилади. Нафас сусайган, тахикардия. Вақти-вақти билан бола тинчланади. Аста-секин хуружлар кўпаяди, давомийлиги узаяди. Стеноз 2-босқичи 2-3 кун давом этади, кейинчалик стеноз давомийга айланади. Нафас актида ёрдамчи мушаклар иштирок этадилар.
  • Яққол афония – кислород етишмовчилиги кучаяди, бўғманинг 3-босқичи – асфиксия босқичи. Юзи кулранг, цианотик (кулранг асфиксия босқичи) ёки оқиш (оқиш асфиксия босқичи) тусда, лаблар цианотик, бола лохас, юз тер томчилари билан қопланган. Агар вақтида ёрдам кўрсатилмаса беморни йўқотиш мумкин. Грипп, қизамиқ, скарлатина бўғмаси, ёт жисм, кўк йўтал, бронхиал астма ва бошқалар билан таққослаш лозим.

ДИФТЕРИЯНИНГ ТАШХИСОТИ

  • Умумклиник тахлиллар (қон, сийдик, нажас)
  • Бактериологик: халқум, бурун ва дифтерик ўзгариш бўлган жойлардан ажратмалар экмаси
  • Серологик усул: РПГА ва РНГА

ДАВОСИ

  • Тўшакли режим, пархез.
  • Дифтерия қўзғатувчиси захарини нейтраллаш мақсадида дифтерияга қарши зардоб (ДҚЗ) ЎзР ССВ нинг №577 - буйруғи асосида буюрилади.
  • Этиотроп даво ДҚЗ билан биргаликда антибиотиклар (эритромицин, пенициллин, тетрациклин) қўллаш мухим аҳамият касб этади.
  • Патогенетик даво: Умумий захарланишни бартараф қилиш мақсадида оғирлик кечимига мос ҳолда плазма, альбумин, реополиглюкин, 5-10% ли глюкоза эритмалари қуйилади.

Профилактикаси

  • 1.Режали эмлаш: АКДС, АДС, АДСМ.
  • 2. Тезкор эмлаш: АДСМ, АД, АД-М.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling