EXCEL Programmasida fail Yaratish
Амалий куникмалар
1. Excel муҳитига кириш.
Excel – бугунги кунда энг оммавийлашган электрон жадвалли дастурдир. Ундан ишбилармон ва олимлар, бухгалтерлар ва журналистлар фойдаланадилар.
Унинг ёрдамида турли рўйхатлар, каталоглар ва жадваллар юритилади, молиявий ва статистик ҳисоботлар тузилади, жамоат фикрини сўраш натижа-лари ва савдо корхонаси ҳолати ҳақида маълумотлар ҳисоб-китоб қилинади, илмий тадқиқотлар натижалари қайта ишланади, учётлар юритилади.
Excel жадвал устунлари ва сатрлари бўйича йиғиндини ҳисоблайди, фоизларни, ўрта арифметикларни ҳисоблайди, унда турли стандарт функциялар - молиявий, математик, мантиқий ва статистик функциялардан фойдаланиш мумкин.
Жадвалларни шакллантириш турлича бўлиши мумкин, маълумотларни форматлаш имкониятлари энг яхши текст – процессорларидаги кабидир. Шрифтларни ўзгартириш, алоҳида сатр, устун ёки катакларни алоҳида ранг билан ажратиш, жадвал маълумотлари бўйича графиклар ва диаграммалар тузиш, жадвалга расмлар қўшиш мумкин.
2. Excel да файл яратиш ва уни юклаш.
MS Excel ни хар бир ишга тушуришда автоматик равишда янги ишчи ҳужжат яратилади ва у Book1 (китоб 1) номга эга бўлади.
Excel нинг уч ўлчовли электрон жадвалининг хар бир варағи 256 та устунга ва 16384 та қаторга эга. Устунлар ҳарфлар ва ҳарфлар комбинациялари билан номланган, бу номлар устунларнинг сарлавҳалари дейилади.
EXCEL - нинг ишчи экрани қуйидаги расмда келтирилган
3. Excel да жадвалларни таҳрирлаш.
Катакларни маркировка қилиш. Катак курсорини исталган катакга
тугмачалари билан ёки сичқонча кўрсатгичи билан силжитиш мумкин. Бир нечта катакларни маркировка қилиш учун, маркировка қилинмоқчи бўлган соҳанинг чап юқориги қисми сичқонча билан босилади ва ушлаб турилиб силжитилади. Катакни маркировка қилиш учун исталган катакга сичқонча билан қирсиллатиш етарли.
Формулаларни таҳрирлаш. Формулаларни ёзишда хатоларга йўл қўйилиши мумкин. Шу сабабли уни таҳрирлашга тўғри келади. Бирон бир ячейкадаги формулани таҳрирлаш учун бу ячейка аввало маркировка қилиниши лозим. Cўнгра F2 тугмаси билан ёки сичқонча билан икки марта қирсиллатиб таҳрирлаш ҳолатига ўтиш лозим. Натижада формулалар қаторида (пиктограмм-малар тагидаги қатор) активлашади. Масалан Е19 ячейка маркировка қилиниб сўнгра таҳрирлаш ҳолатига ўтилса бўлади.
Жадвалда ҳисоблашлар. Катакларга сонлар бевосита катакниниг ўзига ёки формулалар қаторидан (киритиш қаторидан) киритилиши мумкин. Бунинг учун сонлар клавиатурадан терилиб сўнгра Enter босилса курсор турган ячейкага бу сон ёзилади. Сонлар ячейканинг ўнг четидан бошлаб жойлашади. Катакларда формулалар ишлатилиши мумкин. Киритилаётган формула = белгиси билан бошланади.
Формулаларни киритиш. A1 катак 100 ва B1 катак 20 қийматга эга бўлсин, ва С1 да А1 /В1 формула киритамиз. Бунинг учун катак курсори С1 га олиб келинади ва киритиш қаторида = А1/В1 киритилади. C1 да эса формула қиймати чиқади. Ёки = белгиси киритилгандан кейин А1 - катакга босиб сўнгра / киритилиб В1 га босиш керак .
Маълумотларни нусхалаш. Нусхаланиши лозим бўлган катаклар маркировка қилинади. Cўнгра Edit (редактирование) дан Copy директиваси танланади. Шундан кейин маркировка қилинган соҳани компьютер рамкага олади. Cўнгра сичқонча кўрсатгичи нусха жойлашиши керак бўлган жойга қирсиллатилади ва Enter босилади.
Маълумотларни ўчириш. Қийматлари ўчирилиши лозим бўлган катаклар маркировка қилинади, сўнгра Edit (редактирование) дан Clear- ёрдамчи меню чакирилади.
Excel да ишчи варақни чоп қилиш. Excel да ишчи варақни чоп қилишдан олдин кўриб чиқиш лозим, кўриб чиқиш Просмотр пиктограммаси билан ёки Файл менюсидаги Просмотр буйруғи билан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |