Ғ. Шукуровга т у ш у н т и р и ш Х а т и


Download 15.6 Kb.
Sana24.05.2022
Hajmi15.6 Kb.
#703445
Bog'liq
С.Нажимов тушунтириш хати БАРАХОЛКА


Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги
Ғ.Шукуровга


Т У Ш У Н Т И Р И Ш Х А Т И
Мен, Муродов Музаффар Исматуллаевич, божхона органларида 2003 йил август ойидан, эгаллаб турган лавозимимда 2018 йил июль ойидан буён хизмат қилиб келмоқдаман. Менга берилган саволларга қуйидагича жавоб бераман.
2021 йил 7 июнь куни соат 08.30 да “С.Нажимов” божхона постида ўтказилган хизмат олди йўриқномасига асосан мен импорт йўналишида божхона кўриги ва расмийлаштируви бўйича хизматга тақсимландим.
Шу куни соат тахминан 07.20 ларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси Якубов Иброхим бошқарувида давлат рақами 50N632DA бўлган Форд транзит русумли автотранспорт воситаси Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига ўтиш учун кириб келганлиги маълум бўлди.
Фуқаро И.Якубов билан оғзаки сўров ўтказганимда, Россия Федерациясидан тахминан оғирлиги 600-650 кг вазндаги “Аввал фойдаланишда бўлган ҳар турдаги уй-рўзғор буюмлар”ини олиб келаётганлигини, унинг бошқарувидаги давлат рақами 50N632DA бўлган Форд транзит русумли автотранспорт воситаси йўлда бузилиб қолганлигини, йўлда келишда қийин вазиятга тушиб қолганлигини, уни бошқа автотранспорт воситаси тортиб олиб келаётганлиги маълум қилди.
Фуқаро И.Якубовга автомашинадаги юкларни тарозида ўлчаб, рентген аппаратидан ўтказиб, божхона кўригидан ўтказилиши лозимлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги 4508-сонли қарорига асосан божхона тўловлари ундирилиши бўйича тушунтиришлар бердим.
Фуқаро И.Якубов “Аввал фойдаланишда бўлган ҳар турдаги уй-рўзғор буюмлар”и учун хозирги холатда божхона тўловларини тўлай олмаслигини, унга яшаш манзилидан ҳам бирор киши пул юбора олмаслигини, юкларни ўзининг яшаш манзили бўйича Наманган вилоятига ТИФ божхона постига юборишимизни, у ерда пул йиғиб кейин божхона тўловларини тўлашини маълум қилди.
Мазкур ҳолат бўйича пост раҳбарияти билан келишилган ҳолда фуқаро И.Якубов бошқарувида давлат рақами 50N632DA бўлган Форд транзит русумли автотранспорт воситасини божхона ҳамрохлигида кузатув остида “Наманган” ТИФ божхона постига юборишга қарор қилинди.
“С.Нажимов” божхона постининг импорт йўналишида жойлашган божхона кўригидан ўтказиш биносида (Боксда) фуқаро И.Якубов билан тарозида юкларни тортиб ўлчадим.
Тарозида ўлчаш жараёнида фуқаро И.Якубов оғзаки баён қилган 600-650 кг эмас, балки умумий 930 кг оғирликдаги қўл юклари бор эканлиги маълум бўлди.
Жумладан, брутто вазни 52 кг бўлган “Краска” ранг-бўёқ товари, брутто вазни 68 кг бўлган “Шампунь для автомойки” товари, брутто вазни 20 кг бўлган “Аввал фойдаланилган велосипед”, брутто вазни 790.0 кг бўлган ҳар хил қўл сумкалари ва коробкаларга ўралган “Ҳар хил турдаги аввал ишлатилган асбоб-анжомлар, кийим-кечаклар, уй рўзғор буюмлари, посилкалар” борлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, рентген аппаратида қўл юклари текшириб ўтказдим. Кўрик жараёнида ноқонуний нарса-буюмлар борлиги аниқланмади.
Кўрсатиб ўтилган “Аввал фойдаланишда бўлган ҳар турдаги уй-рўзғор буюмлар”и учун фуқаро И.Якубовда ҳеч бир йўл юк кузатув хужжатлари бўлмаганлиги сабабли, йўловчи божхона декларацияси асосида 27009/08.06.2021/ИМ013392-сонли ЮЕБНК расмийлаштирдим ва божхона ҳамрохлигида 08.06.2021 йил тахминан соат 15.40ларда “С.Нажимов” божхона постидан манзилга юборилди.

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________


С.Нажимов” чегара божхона пости


катта инспектори,
божхона хизмати майори М.Муродов
Download 15.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling