Файлларни архивлаш ва вируслардан химояланиш


Download 58 Kb.
Sana30.03.2023
Hajmi58 Kb.
#1309712
Bog'liq
4-Маруза крилл


4-Маруза : Файлларни архивлаш ва вируслардан химояланиш
Компьютерлардан фойдаланиш жараенида турли сабабларга кура магнит дисклардани маълумотни учириш еки зарарлантириш мумкин. Бу магнит дискини ишдан чикиши, файлларнинг нотугри тахрири еки файлни эхтиетсизлик окибатида учирилиши, еки компьютер вирусининг зарари натижасида юз беради. Шунинг учун фойдаланаетган файлларнинг архив нусхасини кучириш ва узгартирилаетган файллар нусхасини янгилаб туриш зарур.
Нусха кучириш учун COPY, XCOPY, хамда BASKUP, RESTORE командаларидан хам фойдаланиш мумкин. Лекин бу холда диск нусхалари учун жуда куп дискеталар керак булади. Чунки бунда нусхалар хажми узгармайди. Масалан, 20 Мбайтли каттик дискдаги файллар гусхасини кучириш учун 360 Кбайтли 60 та дискета керак.
Файлларнинг архивли нусхасини яратиш учун махсус архивловчи дастурлардан фойдаланилади. Бу дастурлар архив дискеталада жойни тежайди ва архив файллардан фойдаланишда кулайликлар яратади.
Коидага кура,архивловчи праграммалар файл нусхаларини дискда сикиб жойлаштиради, файлларни архивдан олиш ва архив мундарижасини куриш имкониятини беради .
Энг куп таркалган архивловчилар: ARJ, PKARC, PKPAK, PAK, PKZIP, LHRC, PKZIP ва ARJ кулайрок ва тезро4 ишлайди.
Шунинг учун куйида ARJ, PKZIP ва PKUNZIP дастурларингинг кискача тафсифини келтирамиз.
Архивли файл бир неча файлларни сикилган холда бир файлга жойлашган мажмуидир. Архив файл мундарижага эга. Унда файллар номи, файл жойлашган каталог номи, охирги узгартириш факат ва санаси, файлнинг дискдаги ва архивдаги хажми ва текшириш коди хакидаги маълумот берилади.

PKZIP/PKUNZIP ва ARJ дастурлари


PKZIP/PKUNZIP, ARJ дастурлари файлларни архивлаштириш ва уларни архивдан кайта тиклаш вазифаларини бажаради.
Архив файлларини саклаш учун матнли ахборот учун 60-70% жой, бажарилувчи файллар учун 20-30% жой тежалади. Сикиштирилиши файл номи каршисида курсатилади.
Бу дастурлар архив файл ташкил этиш, кайта тиклаш чнги файлларини архивга кушиш, файлларни чнги турларига алмаштириш, архивдвн файлларни учириш ва файллар руйхатини чикариш имкониятларига эга.
ARJ дастурси бир неча бобли архивлар ташкил кила олади. Бу катта хажмдаги дастурлдрни дискетларга архивлашда кулайдир.
PKZIP дастурси. ZIP,ARL эса. ARJ кенгайтгичига эга.
Мисоллар .
1) PKZIP myzIP - MYZIP. Архивфайллаш жорий каталог-
даги хамма файлларни кушиш.
2) ARJ a myarg- MYARJ.ARJ файлига жорий каталокдаги хамма файлларни кушиш
3) PKZIP dokfiles *dos-DOKFILES.DOS архив файлига жорий католкдаги ва А:дискдаги хамма кенгайтирилмаси .dos булган файлларни кушиш.
4) ARJ a dokfiles *dos a :\ *.dos-,булган файлларни кушиш
5) PKZIP -u: myare - A: MY дискдаги MYARC.ZIP файлини янгилаш.Бунда архив файлга жорий католокдаги файллар куйидаги шартлар асосан кушилади.
-агарда жорий каталокдаги бирор бир файл архив файлида булмаса;
-агарда жорий каталокдаги файл архив файлида хам булсаю
факат унинг узгартирилган вактни кейинги вактини курсатган булса.
А: дискдаги MYARC.ARJ файлни янгилаш факат унинг узгартитирилган вактни курсатган булса.
6) ARJ u a: myare -
7) ARJ f a : myark B:\**-Aдискдаги MYARK.ARJ архив файлига В:
дискнинг бош каталокдаги барча файлларни кушиш.
8) PKUNZIP a: archive -0- A:ARCHIVE .ZIP архив файлдаги хамма
файлларни очиш ва жорий каталокка жойлаш.
9) arg e a: archive -jyo d:\-A:ARCHIVE.ARJ архив файлидаги хамма файлларни очиш ва D дискнинг бош каталогига жойлаш, агар дискдаги номи бир хил файллар булса огохлантиришсиз учирилади.

Вируслардан химояланиш.


Хозирги кунда компьютер фойдаланувчилари олдида катта муаммо-вируслардан химояланиш муаммоси туради. Айникса бу муаммо катта корхоналарга зарар келтирмокда. Чунки компьютер вируслари иши натижасида малумотлар учирилади. Маълумотларни, хамда компьютерларни химоялаш учун махсус мутахассислар химоя системаларини яратишга жалб килинган. Лекин шундай булсада, бу системалар тулик кафолат бера олмайди. Чунки вирусларни янги ноъмалум турларини хисобга олиб булмайди. Шунинг учун даволовчи дастурларни янгилаб туриш максадга мувофик.
Ушбу кисмда вируслар тавсифи, уларнинг турлари, улардан химояланиш тартиблари келтирилган. Кенг таркалган даволовчи дастурлр Aidstest, DrWeb, Adinf тавсифи тула еритилган.

Компьютер вируслари ва уларни учириш.


Вирус нима?
Колмпьютер вируси - махсус езилган кичик дастур. Бу дастур файлга кириб уни хотирага езиб куяди. Яъни бу дастур бошка дастурларга узини езиб куяди ва уларни зарарлантиради. Зарарланган дастур ишлаш натижасида бошка дастурлр хам касал булади. Вирус аста-секин купаяди ва компьютерда галати узгаришлар руй беради. Масалан, баъзи дастурлар ишламайди еки нотугри ишлайди. Экранда нотаниш белгилар еки маълумотлар хосил булади, компьютер тезлиги сезиларли сусаяди, файл маълумотлари узгаради, дискдаги маълумотлар учирилади ва х.к.
Айрим вируслар аввалига аста-секин купаяди ва дастурлр ишига таъсир этмайди. Маълум вактдан сунг эса катта зарар келтиради.
Масалан, каттик дискни форматлайди ва ундаги барча маълумотни учиради.
Айрим вируслар маълумотларни аста-секин учиради. «Вирус компьютерда кандай пайдо булади ва уни ким яратади?» каби саволлар албатта тугилади
Вирус кичrинагина дастур булиб, у яратилади. Ихтиерий дастурни дастурловчи яратади. Яратилиш сабаби турли булади.
Купинча уларни дастурлашни урганаетган талабалар яратади.
Компьютерда вирус пайдо булган булса, хафа булманг. «Касалланишдан » ихтиёрий компьютер холи эмас.
Касалланган компьютерни даволаш мумкин. Бунинг учун махсус «тиббий» дастурлар - антивируслар мавжуд. Куйида вирус турлари, уларни аниклаш ва даволаш, олдини олиш эхтиеткорлик тадбирлари устида тухталамиз.
Вирус турлари
Вируслар матнли, маълумотли, жадвалли файлларни узгартириш мумкин. Айрим вируслар файлларини шикастлайди. Шикастланган файл вирус нусхасини саклайди.
Бундай вируслар файл вируслари деб аталади. Улар сom ва exe кенгайтгичли файлларни, операцион система юкловчисини, курилма драйверларини шикастловчи вирусларга ажратилади.
Шикастланган дастур ишлаши билан вирус уз ишини бошлайди. Агар вирус хотирада булса, у файлларни шикастлашни давом эттиради. Агарда у AUTOEXEC. BAT еки CONFIG. SYS дан чикарилувчи файлни зарарлантирган булса, у каттик дискдан OC юкланганда уз ишини кайта бошлайди.
Операцион система юкловчисини шикастловчи вируслар юкли вирус деб аталади ва OC юкланганда ишини бошлайди ва компьютер хотирасида колади.
Курилма драйверларини шикастловчи вируслар камдан-кам учрайди.

Вирусларни аниклаш ва даволаш усуллари.


Вирусларни аникловчи ва даволовчи турли дастурлар мавжуд.
Aids Test дастурси детектор-дастур булиб, у Д.Н. Лозинский махсулидир. Бу дастур хозирги кунда 1900 га якин вирусларни аниклайди ва даволайди. Афсуски бу дастур факатгина узига маълум вирусларни аниклайди. Детектор-дастурлрнинг асосий камчилиги-номаълум вирусларни аниклай олмаслигидир.
Шундай булсада, aidstest дастурси кенг таркалган. Шунинг учун ундан фойдаланиш тартибларини келтирамиз.
Дастур формати
Aidstest.exe [Path:] [Options]
Бунда:
Path-диск, файл еки файллар гурухини белгилайди;
Options-куйидаги командаларнинг ихтиерий мажмуи:
/f-касалланган дастурларни даволайди ва тиклаш мумкин булмаган дастурларни учиради.
/G-барча файлларни бирма-бир текширади.
/S-файлларни вирусларга синчиклаб текширади.
/P[Файл номи]-текшириш натижаларини курсатилган файлга езади.
(Еки LPT курсатилса, принтерга чикаради).
/X-вирус таркиби узгарган барча файлларни учиради.
/Q-тиклаш мумкин булмаган файлларни учиришга рухсат сурайди.
/B-кейинги дискни текширишга таклиф килмайди.
/D-антивирус таркалиш шартлари ва имкониятлари хакидаги маълумотни беради.
Хозирги кунда Aidstest дан ташкари Dr. Web антивирусдан фойдаланиш зарур.
Бу дастур хотира, хамда архив файлларни хам вирусга текширади.
Команда формати:
web[Диск:[Йул]][Опция]
Бунда,
Диск-диск номини белгилайди, агарда барча дисклар текширилиши зарур булса, [*] белгиси булади;
Йул-текшириладиган файллар йули курсатилади;
Опция-куйидаги командаларнинг ихтиерий мажмуи.
/f-файл ва системали майдонларни даволайди.
/D-тиклаш муикн булмаган файлларни учиради.
/A-барча файлларни текширади.
/U[Диск:]-архив файлларни вирусга текширади. (Диск-архивдаги файлларни тиклаш учун диск номи курсатилади.).
/V-Файлларни вирусга касалланишини текширади.
/P[Файл номи]-текшириш натижасини курсатилган файлга езади. (Файл курсатилмаса, натижа Report.web файлига езилади.).
/H-вирусни хотиранинг юкори адресларида кидиради.
/M-хотирани вирусга текширмайди.
Эхтиёткорлик тадбирлари.
Компьютердаги зарурий маълумотлар архив нусхасини саклаш, узгартирилган файлларни янгилаб туриш максадга мувофик.
Вирусларни аникловчи ва даволовчи, уларни химоя килувчи махсус дастурлардан фойдаланиш мумкин.
Аникловчи дастурлар вирус билан шикастланган файлларни аниклайди.
Даволовчи дастурлар шикастланган файлларни вирусдан тозалайди ва файлни шикастланишида аввалги холатига тиклайди.
Ревизор дастурлар компьютердаги файллар хакидаги маълумотни эслаб колади, узгариш аникланганда, сизга хабар келади.
Ревизор докторлари файллардаги узгаришни аниклайди ва уз холига кайтаради.
Бошка компьютерлардан дискеталарда келтирилган маълумотлар текширилиши зарур.
Буни дедектор-дастур ердамида бажариш мумкин.
Масалан, командалар сатрида
aidstest a:/S /G
командасини киритиш зарур. Бунда, /S-файлларни вирусга синчиклаб текширади. /G-дискдаги барча файлларни текширади.
Хар эхтимолга карши шкастланган компъютирни даволаш учун зарур дастурли дескеталарни тайерлаб куйиш зарур.Бу:
системали дескета ;
дискларни форматловчи дастурлар ;
куп ишлатиладиган дастурлар;
архивдан тикловчи програмалар;
вирусларни аникловчи ва даволовчи дастурлар.
Бу дастурли дискеталарнинг хар бирида command.com файли булиши кулайрок
Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling