Фан: Йул харакати коидалари. Мавзу: Ҳарактланиш тезлиги
Download 1.23 Mb.
|
ЖХК 26-тема
Фан: Йул харакати коидалари. Мавзу: Ҳарактланиш тезлиги Ҳайдовчи ҳаракат тезлигини танлашда ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ва ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини ҳисобга олиши керак. Ҳайдовчи ўзи аниқлай оладиган ҳаракатланиш учун тўсқинлик ёки хавф туғилганда тезликни транспорт воситаси тўхтагунича камайтириши ёки тўсиқни айланиб ўтишнинг бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавфсиз чораларни кўриши керак. Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида енгил автомобилларнинг энг катта 100 км/соат тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади. Шундай йўл белгиси бўлган йўл қисмларида рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига энг катта 100 км/соат тезлик билан ҳаракат қилишга рухсат этилади. Фақат микроавтобус ҳайдовчисига белгида кўрсатилган тезлик билан ҳаракатланишга рухсат берилган. Бундай йўл белгиси билан белгиланган йўл қисмларида шаҳарлараро қатнайдиган автобусларнинг энг юқори 90 км/соат тезликда ҳаракатланишига рухсат этилади. Шаҳарлараро қатнайдиган автобуснинг ҳайдовчисига аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида тезликни 80 км/соатдан оширишга рухсат этилади. Тиркамали енгил автомобилларга йўлнинг шундай йўл белгиси ўрнатилган қисмида энг катта 80 км/соат тезлик билан ҳаракатланишга рухсат этилади. Бундай йўл белгиси билан белгиланган йўл қисмларида рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг юқори 80 км/соат тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади. Агар барча транспорт воситалари 80 км/соат тезлик билан ҳаракат қилса, ҳеч ким қоидалар талабларини бузмади. Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида тиркамали енгил автомобиль ҳайдовчисига энг катта тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади. Бундай йўл белгиси ўрнатилган йўл қисмларида мотоциклларга юқори 80 км/соат тезлик билан ҳаракатланишга рухсат этилади. Шундай йўл белгиси билан белгиланган йўл қисмларида шаҳарлараро бўлмаган автобусларнинг юқори 80 км/соат тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади. Фақат йўлда тезлик чекланган белгилар ўрнатилган бўлса, у бошқа транспорт воситасини шатакка олган бўлса, тиркамали енгил автомобилларда аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида енгил автомобиль ҳайдовчисига соатига 90 км.дан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланади. Мазкур шароитда шатакка олишни амалга оширишнинг йўл қўйилган энг юқори тезлиги 50 км/соат. Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида юк автомобиль юкхонасида одамларни ташишда энг юқори 60 км/соат тезликда ҳаракатланишга рухсат этилади. Эгилувчан улагичда шатакка олинганда юқори 50 км/соат тезлик билан ҳаракатланишга рухсат этилган. Оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган транспорт воситаларининг аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида ташиш шартлари билан келишилганда. Давлат ЙҲХ хизмати рухсат этганидан оширмасдан тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади. Автомобилнинг таниқлик белгиси бўлганда, йўлнинг мазкур қисмида юқори 70 км/соат тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади. Транспорт воситаси техник тавсифномасида кўрсатилган юқори тезликни ошириши мумкин эмас. Агар транспорт воситисида «Тезлик чекланган» таниқли белгиси ўрнатилган бўлса, бу транспорт воситасининг ҳайдовчисига белгида кўрсатилган тезликдан ошириш тақиқланади. Ҳаракат тезлигини танлашда ҳайдовчига ушбу Қоидаларга мувофиқ равишда транспорт воситасига ўрнатилган таниқли белгида кўрсатилган тезликдан ошириш, агар бу ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун талаб қилинмаса, кескин тормоз бериш тақиқланади. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling