Фан ва техника тарихи фанидан якуний ёзма иш вариантлари 1-вариант Фан тарихи фанининг предмети ва унинг вазифалари? Фан


Download 68.88 Kb.
bet1/21
Sana29.03.2022
Hajmi68.88 Kb.
#618535
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Фан ва техника тарихи фанидан якуний ёзма иш вариантлари tayyor
Pedagogika fakulteti “sog‘lom turmush tarzi va jismoniy rivojlan (1), 1 4978856639349129470, 1 4978856639349129474, 1 5001536428904022427, IRE4nBbM0kXZV3y249bzIFoSUobdvxPERkE3SY7N, IRE4nBbM0kXZV3y249bzIFoSUobdvxPERkE3SY7N, Yor, Faoliyatning o’zlashtirilishi va malakalarni egallash, O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’limi, 4-lab-конвертирован, Bipolyar transistor haqida qisqacha ma’lumot-fayllar.org, qaraqalpaq folklorinda aytis. bugingi kunnin aytislari, Vazirlar Mahkamasining, 1 sinf alifbo. 56 58 mashqlar dars i, Dars bayonnomasi 2

Фан ва техника тарихи фанидан якуний ёзма иш вариантлари
1-вариант
1.Фан тарихи фанининг предмети ва унинг вазифалари?
Фан - юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқарувчи соҳадир.
«Фан» - тадқиқот фаолияти соҳаси бўлиб, табиат, жамият ва тафаккур ҳақидаги янги билимлар ҳосил қилишга қаратилгандир.
Фан - ижтимоий меҳнат тақсимотининг натижасидир.
Илм-фан - бу инсоният маданиятидаги энг қадимги компонентлардандир. Бу кўп қиррали бой инсон билимлари дунёси бўлиб, инсонга яшашга ва дунёнинг барча маънавий ва моддий бойликларидан фойдаланишга имкон беради.
Фан тушунчаси – талабаларга фан тушунчаси моҳиятини етказиш анча мушкул. Фан кўп тармоқли табиий ва гуманитар фанларга бўлиб ўрганилади. Ҳар иккала тармоқ ўзаро узвий ҳолда илмий – техника инқилоби жараёнида иштирок этади.
Фан – дунё ҳақидаги объектив билимлар системаси: ижтимоий онг шаклларидан биридир. Тарихий тараққиёт жараёнида, айниқса илмий техника инқилоби даврида фан жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларига айлана боради.
2. Иккидар'ё оралиғида яшаган қадимги аҳоли дин-сеҳр жодуга жуда берилган бўлиб, уларнинг бутун дун'ёқарашлари шу дин-сеҳр жодуга асосланган, дейиш мумкин. Шу сабабдан у замондаги бутун адабиёт бошдан-оёқ диний идеология руҳи билан суғорилган бўлган. Адабий асарларнинг кўпчилиги диний мифлар, диний афсоналар, диний ақидалар ва ғояларнинг бадиий ифодасигина бўлган, холос. Бу адабий асарлар диний та'лимот мақсадларига хизмат қилган, табиат ҳодисаларини, ҳаёт-мамот, дун'ёнинг яратилиши ва инсон ҳаётининг сирларини одамларга дин нуқтаи назаридан тушунтирган. Бадиий формага солинган гимнлар, дуолар, сура-оятлар, муножат ва афсунлар диний культ мақсадларига хизмат қилган, ибодатхоналарда диний ёки сеҳр-жоду маросимлари ижро этилаётганда куйланган ёки ўқилган.
3. ЦИЦЕРОН Марк Туллий (Марcус Туллиус Cиcеро) (мил. ав. 106.3.1, Арпинум — мил. ав. 43.7.12, ҳоз. Гаэта яқини) — Рим сиёсий арбоби, нотиқ, ёзувчи. Римда таҳсил олиб, нотиқлик санъатини эгаллайди, сўнг Афина, Кичик Осиё ва Родосда ўз билимини мукаммаллаштиради. Элчилик даврида (мил. ав. 63 й.) Каталина фитнасини фош этгани учун «фуқаролик чамбари» билан тадкирланади ва Рим фукаролари орасида биринчи бўлиб «Юрт отаси» унвонига сазовор бўлади. Аммо римлик фитначиларни судсиз қатл этгани сабабли мил. ав. 58 й. да қувғинга учраб, хорижда яшашга мажбур бўлган. Цезарь ўддирилгач (мил. ав. 44 й.), Антоний буйруғи билан қатл этилгунига қадар Римнинг амалдаги ҳукмдори саналган.
Цицерон Римда таҳсил олиб, лотин тилини ўрганди. Шунингдек, нотиқлик санъатини мукаммал эгаллаб, Афина, Кичик Осиё ва Родос ороли ҳудудларига хос бўлган фасоҳат илми билан мустақил шуғулланди.
Файласуф м.а. 64-63 йилларда элчилик лавозимида хизмат қилиб, мустабид тузумнинг янги вориси Катилинга қарши нутқлар ирод этади

Download 68.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling